Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Селекциясининг дастлабки материали ва методлари


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Селекциясининг дастлабки материали ва методлари. Қовун 
селекцияси учун мўлжалланган дастлабки материални ўрганиш ва танлаб 
олишда 3,7 мингдан ортиқроқ намуналарни ўзига жам қилган Бутунроссия 
ўсимликшунослик илмий-текшириш институти, шунингдек Ўзбекистон 
ўсимликшунослик илмий-текшириш институти билан Ўзбекистон сабзавот-
полиз экинлари ва картошкачилик илмий текшириш институтларининг 
намуна навлар коллекцияларидан фойдаланиш катта ѐрдам беради. 
Турли йўналишдаги селекция учун халх селекцияси йўли билан 
етиштирилган навлар жуда бой дастлабки материал бўлиб ҳисобланади, 
мамлакатимиздаги ҳар бир ховунчилик учоқларида ана шундай турли- туман 
навлар анчагина. Буларнинг орасида ўзининг келиб чиқиш ўчоғи доирасида 
қимматли сифатларини намоѐн қиладиган навлар билан бирга ирсияти 
мулойим бўлиб, кенг ареалга тархалганида ҳам У
3
хоссаларини сақлаб ҳола 


оладиган навлар кўп. 
Марказий Осиѐда ҳаммадан кун тархалган ўсимлик касалликлари - 
фўзариоз сўлиш ва ун шудринг касалликларига чидамлиликка Қарашилган 
селекция учун шу касалликлар билан огримайдиган донор хоссаларига эга 
навларни: Кўтана (Хиндистон), Куруме-1 (Япония), РМР=6 (АК.Ш), 
1оқпеау=58 (Исроил) навларини ва ватанимизда селекция йўли билан 
етиштирилган Балаба, Олтин тепа, Лаззатли, Олтин водий, Туѐна, Гурлан, 
Ферўз, Қуйбош, Сариқ Гулоби, Қора пучоқ навларини дастлабки материал 
сифатида олса бўлади. 
Жайдари навлардан Зомин, Дўтма, Олча, Шинози, Торлама деган навлар, 
Канар и, Прескотта деган францўз навлари, Голен Гофер, Минессота, 
Сюрприз Бендера, Мидгет, Минн Хоней деган америка навлари, Хавкасбари 
деган австралия нави фўзароиз сўлиш касаллигига чидамлидир. 
Ичиқизил ўзбекская, Ичиқизил туркменская деган жайдари навлар, 
Канталупа-1, Канталупа-6, Канталупа-7 деган америка навлари, Бутунроссия 
ўсимликшунослик институти каталогининг 3483 рақамли нави, Жоржия 47, 
Хонмгардан деган навлари ун-шудринг касаллигига чидамли бўлиб 
ҳисобланади. 
Сақлашга ва транспортда ташиб боришга яроқли қовун навларини яратиш 
ўчун Кук Гулоби, Асма, Калайсан буҳарский, Арқони, Қора қанд, Қора 
кўтир, Куй бош, Умрбоқи, Қизил қовун деган жайдари навлар дастлабки 
материал бўла олади. 
Тезпишарликка қарашилган селекция учун хдндалаклар тур-хилига 
мансуб навлар билан юмшоқ этли ѐзги қовун навлари, селекция йўли билан 
етишитирилган янги Роқат нави ва Ўзоқ Шарк қовун навлари дастлабки 
материал бўлиб хизмат қила олади. 
Тупи ғуж бўлиб ўсадиган қовунларни етиштириб чиқариш учун афгоний 
хандалак тур-хили (меваларининг оғирлиги 3-4 кг келади, лекин мевалари 
анча бемаза бўлади ва бемазалиги дурагайларга ҳам ўтиб бораверади), 
Кустовая 11 деган Россия нави (Тахми билан чатиштириб етиштирилган 


дурагай), Бэки деган америка формаси (мевалари майда бўладиган Канталупа 
нав типи, чатиштирилганида меваларининг майдалиги устунлик қилиб 
боради) яхши дастлабки материал бўла олади. 
Шур босган ерларга экишга яроқли навларни етиштириб чиқариш учун 
Давлатбой, маналлий Бури калла, Кукча 588, Оқ новвот, Оқ қовун 557, 
Бекзод, Крра пўчоқ, Гулоби 895, Кук Гулоби, Калайсан, Олтин тепа, Кдри 
киз, Олаҳамма навлари, лалмиқор ерларга зқишга яроқли навларни 
етиштириш учун эса - Аравакаш 1219, Босволди, Пурсилдоқ, Кукча 588, 
Кцракйнд, сариқ Гулоби, Дустлиқ Боғирная 34, Гулоби 895 навлари 
яхшигина дастлабки материал бўлиб хизмат қилиши мумкин. 
Қовун селекциясининг методлари ишлатиладиган дастлабки материалга, 
яъни селекционернинг ишни нимадан бошлашига бошик. 
Жайдари нав-популяцияларни яхшилашда селекциянинг асосий методи 
олдинига якка тартибда, кейин эса ѐппасига ўзлуксиз танлаш ўтказиб 
боришдан иборат бўлади. Дастлабки материални даладаги экинлар орасидан 
танлаб олинади. Ҳар бир меванинг ypyғ алоҳида - алоҳида ажратиб олиниб, 
тасвири танлаш дафтарига қисқача ѐзиб қўйилади. Якка тартибда танлаб 
олинган уруғлар яримлар методини қўлланиб туриб экилади ва авлодда икки 
бора танлаш ўтказилади. Ажралиб турган ўсимликлар уруғининг иккинчи 
ярми иккинчи йили экилади. Улар нечотик бир хилдалигига қараб битта ѐки 
бир нечта 
; гуруҳларга бирлаштирилади. Ҳар йили 50-80 тадан мева танлаб олинади. 
Меваларни танлашда ҳар бир Тупнинг ҳосили, ўсимликларнинг 
касалликларга нечоқпик чидамлилиги, меваларнинг ўсимлик Тупида олган 
ўрни (тугилишининг баландлиги), мазаси ва хўжаликда қимматли бўлган 
бошқа белгилари ҳисобга олинади. 
Навни яхшилаш устидаги ишларнинг кейинги босқичларида якка 
танлашдан ялпи танлашга ўтилади, бунда мевалар яхшиланиши керак бўлган 
барча белгилари бўйича алоҳида -алоҳида баҳоланади ва кўпайтирилаѐтган 
ўсимликларнинг морфологик ҳамда хўжалик- биологик белгилари жиҳатидан 


бир 
текис 
бўлишига 
эришилади. 
Ўсимликларнинг 
касалликларга 
чидамлилигани ошириш учун селекция кўчатхонасида иккинчи-учинчи авлод 
ўсимликлари сунъий инфекцион фовда ўстирилади. 
Селекция популяцияларини яратишда қўлланиладиган методлар жуда 
турли-туман. Баъзи селекционерлар полиплоидия методини қўлланиш, 
кимѐвий ва физик мутагенез усулларидан фойдаланиш йўли билан селекция 
учун дастлабки материал олишган. Чунончи, АҚШ да 50-йилларнинг 
бошларидаѐх тетраплоид ховунлар олинган эди, СССР да эса 30-йилларнинг 
бошларидаѐх ховуннинг кимѐвий мутантлари билан радиомутантлари 
олинган. Россия ва бошқа мамлакатларда ховунни қовоқдошларга мансуб 
бошқа экинларга пайвандлаш методи билан дастлабки материал олиш расм 
бўлган. Лекин бу методлар амалда хали сезиларли натижаларни бергани йўқ- 
Ўрта осиѐ кенжа турига мансуб ховун навлари ширинлиги, хушбўйлиги ва 
лаззатлилиги жиҳатидан мисли йўқ ҳосил берадиган бўлганидан, унча 
ишончли бўлмаган мураккаб методлар билан нав популяцияларини яратишга 
хожат ҳам йўқ. Шунинг учун ховун устидаги селекция ишида дастлабки 
материал яратишнинг асосий методи дурагайлаш бўлиб ҳолмоқда. 
Янги навларни етиштириб чиқариш учун дурагайлаш усулидан 
фойдаланилганда аввал нав модели тузилади. Бу моделда булгуси навнинг 
генотипик таъриф-тавсифи, қандай махеадлар учун боп келиши, 
касалликларга чидамлилиги, поясининг ўз)41лиги, мевала- рининг катта-
кичиклиги, рангги, шакли, таъми-мазаси, ўсимликнинг фенотипик белгилари 
(мевасининг сони ва оғирлиги, ҳосилдорлиги), Дастлабки материали (керакли 
белгиларнинг хайси нав ва форма- лардан олиниши), селекция методи 
(чатиштириш хили, танлаш методи ва бошқалар), ташқи шароитлар 
(инфекцион фонда ўстири- лиши, нав синаш шароитлари, агротехника 
тадбирлари ва ҳосилни Ўзиш ишларини хайси муддатларда ўтказиш 
кераклиги), экологик синов (ҳосилнинг озиқланиш майдони ва тартибига 
боғликлигини Ўрганиб туриб, экинни етиштириш юзасидан ишлаб чибўлган 
технология) кўрсатиб қўйилади. 


Ота-она жуфтларини танлашда уларда ижобий белгилар мумкин қадар 
кўпроқ бўлишига аҳамият берилади, бунда ўсимликларбелгиларининг 
генетик табиатига катта эътибор бериб, ота-она жуфтлари географик 
жиҳатдан бир-биридан ўзоқ; бўлиши керак деган тамойилга амал қилинади, 
чунки уларнинг генетик тафовутлари асосан шунга боғлик бўлади. 
Чатиштиришда ота-она жуфтларининг керакли белгилар кунгилдагидек 
бўлиб бирга қўшилишини таъминлай олиш хусусиянидан фойдаланиш 
муҳим. Дивергент ѐки комбинацияланган (оддий чатиштириш, уч томонлама, 
босқичма-босқич чатиштирищ усули) ва қонвергент ѐки танлаб 
ўтказиладиган селекция (қайталама чатиштириш - беккрос усули) дан 
фойдаланилади. 
Юқори даражада чидамли донор бўлса, беккрос айникса самарали бўлади. 
Чунончи, Ўзбекистон сабзавот-полиз экинлари ва ҳартощ- качилик илмий-
текшириш институтида фўзариоз сўлиш касаллигига чидамсиз бўлган ўрта 
осиѐ қовунлари бу касалликка юқори даражада чидамли бўлган япон қовуни 
билан чатиштирилганида иххи хайта ўтхазилган беххросдан хейин 
фўзариозга чидамли бўлган, Юқори сифатли мева берадиган навлар олинган. 
Крвуннинг гуллари йириҳ шунинг учун дурагайла1н махалида унинг 
гуллари билан ишлаш қулай бўлади. Чатиштиришда аввал эрхах ва урғочи 
гулларнинг Еунчалари кечхурун пахта билан ўраб, алоҳида лаб қўйилади 
(изоляция). Гулларнинг чангланиши учун энг яхши вақт эрталабки 
соатлардир. Чин урғочи гуллар бичилмайди, функционал жиҳатдан урғочи ва 
икки жинсли гуллар зса, бичилади. Бичилган гул ҳарров чанглантирилади. 
Чанглантириш учун хожи олдиндан юлиб ташланган эркак гуллар олинади-
да, 
чангдонлар 
устунчаси 
билан 
тумшуқчасига 
туширилади. 
Чанглантирилган гуллар пахта ѐки хогоз халпоқчалар билан ўраб қўйилади 
(изоляция). 
Яшаш қобилиятига эга чангни хонцентрланган хлорид кислота қўйиб 
қўйилган эксиқаторда уч кеча-кундўз саклаш мумкин. Уни 40 % ли саҳароза 
эритмаси ѐки 1 % ли агар хушиб тайѐрланган 10 ли саҳароза эритмасининг 


осиглих томчисида ундириб олса бўлади. Крвун инцухтга яхши бардощ 
беради. 
Чатиштирилганда дурагайларда бир хил белгилар (доминант белгилар) 
яхши намоѐн бўлиб, бошқалари (рецессивлари) заифланиб ҳолади. Крвунда 
мевасининг бир мунча тух ранги, думалоқ шакли, юзасининг хиррали ва 
турли бўлиши, пучоганинг хаттикдиги ва этининг тигазлиги, чин урғочи 
гуллари, уч уяли Тугунчаси доминант белгилар бўлса, мевасининг оқ ѐки 
яшил рангти, тухумсимон шакли, юзасининг силлиқ бўлиши, икки жинсли 
гуллар, беш уяли Тугунча рецессив белгилардир. Тез пишарлиқ туғиладиган 
меваларининг сони ва катта-кичиклиги сингари белгилар оралиқ ўринда 
турадиган белгил ардандир. 
Чатиштириш пайтида турли ѐшдаги ўсимлик ва гуллардан фойдаланиш, 
тумшуқчага тушириладиган чанг миқдорини ўзгартириш, дурагай 
ўсимликлар етиштириш шароитларини ўзгартиришпайвандлаш усулларини 
қўлланиш йўли билан белгиларнинг доминантлигини ўзгартириш мумкин. 
Дурагайлаш пайтида селекционер одатда 100 та ва бундан ортиқ 
комбинациялар билан иш олиб боради. Комбинациялар сони камроқ бўлса, 
ота-она жуфтларини жуда синчиклаб танлаш зарур. 
Дурагайлаш методи билан янги ховун навларини етиштиришда танлаш 
ишларига алоҳида аҳамият берилади. Селекция ишининг дастлабки 
босқичларида яримлар методи билан якка тартибда танлаш усули, кейинги 
босқичларида эса, ялпи танлаш усули қўлланилади. Нав устида олиб 
бориладиган ишлар давом этиб борган сайин баҳоланиши керак бўлган 
бўлишар сони хупайиб, уларга баҳо бериш методҳари мураккаблашиб 
боради. 
Селекция жараѐнини тезлиштириш учун экспересс-метод билан танлаш 
усули қўлланилади, бунда аввал ҳар бир оиладан 10 тадан ypyғ олиб, бир 
нечта касаллик юктириб қўйилади Петри косачаларига (лабораториянинг 
ўзида) ѐки иссиқхонадаги хипикҳарга экилади. Ўсимликлар касалликларга 
чидамлилиги ва илдиз системасининг бақувватлилиги жиҳатидан 


баҳоланганидан кейин номаъқул бўлиб чиххан оилалар брак хилинади. 
Ўсимликларни касалликларга чидамлилиги ва бошқа белгилари жиҳатидан 
баҳолаш учун резервдан олинган энг яхши уруғлар озиқди кубчалар ѐки 
тувакларга экилади. 
Ўсимликларни билвосита белгилари ва қорреляциялари жиҳатидан 
баҳолаш усули қўлланилади. Чунончи, мевалар ypyғ палла баргларига 
нечоғлик якдн жойда туғиладиган бўлса, биотип шунча тезпишар бўлади. 
Роқат деган ном билан районлаштирилган тез пишар ховун нави шу 
қорреляциядан фойдаланиш асосида яратилган. Ўсимликларда урғочи 
гулларнинг 
жуда 
кўп, 
илдиз 
системасининг 
бақувват 
бўлиши 
Ҳосилдорлигининг Юқори бўлишидан ҳарак берадики, шунга қараб 
номаъхул ўсимликларни бракка чиқарса бўлади. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling