Сайёр қабул – мурожаатларнинг ижобий ечими


Download 157.1 Kb.
Sana23.01.2023
Hajmi157.1 Kb.
#1112259
Bog'liq
ПРЕСС РЕЛИЗ 77 Бошкарма бошлигининг сайёр кабули


Сайёр қабул – мурожаатларнинг ижобий ечими

Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига асосан аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар муаммолари билан ишлашни самарали ташкил этиш, ҳудудларда ечимини кутаётган масалаларни жойида ўрганган ҳолда тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида оммавий сайёр қабуллар ўтказиш белгиланган.



Хусусан, Бюро директори ташаббуси билан Самарқанд вилоятида алимент ундириш бўйича “Долзарб алимент ўн кунлиги” деб эълон қилинган.Бунда, жамиятимиз учун муҳим ҳисобланган вояга етмаганларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоялаш, Бюро органлари олдидаги долзарб вазифа бўлган алимент ундирувлари йўналишида мавжуд алимент қарздорликларни ундирилишини таъминлаш, энг кўп мурожаат қилаётган фуқаролар билан учрашувлар ўтказиш ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишларини жадаллаштириш белгилаб берилган.



Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси биносида бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи Фозилжон Файзиев Самарқанд шаҳар, Пастдарғом, Жомбой, Булунғур, Ургут ва Самарқанд туманлари аҳолиси учун сайёр қабули бўлиб ўтказиб, суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси билан боғлиқ муаммолар, мурожаатлар йўллаётган жисмоний ва юридик шахслар билан мулоқот қилиб, уларнинг ечими изланди.

Жумладан, мазкур сайёр қабулда 20 га яқин мурожаат келиб тушган бўлса, асосий қисми алимент ундириш, қолганлари эса уй-жой масаласи, қарз ундириш ва чеклов бўйича бўлди.
Мурожаатлар назоратга олиниб, ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.
Самарқанд вилоятида сайёр қабуллар давом этмоқда.
Рустам ХЎЖАҚУЛОВ,
Бюронинг Самарқанд вилоят
бошқармаси катта инспектори.
Download 157.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling