Сайфиев ж. Ф. С++ тилига кириш услубий қўлланма
Download 3.45 Mb.
|
cpp buxoro
- Bu sahifa navigatsiya:
- Salom!
С++ тилида оддий дастур.С++ тилида ёзилган дастур таркибини ўрганиш учун оддийгина SALOM.CPP дастури билан танишамиз. Бу дастур кичик бўлишига қарамасдан бизда қизиқиш уйғотувчи бир нечта элементдан иборатдир. 2.1. – листинг. SALOM.CPP дастури мисолида С++ тилида тузилган дастур қисмларини намойиш қилиш. // Salom.CPP dasturi #include int main( ) { cout << “Salom!\n”; return 0; } НАТИЖА: Salom!ТАҲЛИЛ
include - препроцессорнинг командаси бўлиб, у қуйидагича таржима қилинади: «Бу командани ортидан файл номи келади. Ушбу номдаги файлни топиш ва файлдаги мазмунни дастурнинг жорий кисмига ёзиш лозим». Бурчакли қавс ичидаги файлни мос файллар жойлаштирилган барча папкалардан излаш лозимлигини кўрсатади. Агарда компилятор тўғри созланган бўлса бурчакли кавслар iostream.h файлини сизнинг компиляторингиз учун мулжалланган .h кенгайтмали файлларни ўзида сақловчи папкадан излаши кераклигини кўрсатади. iostream.h ( input – output stream – киритиш–чиқариш оқими) файлида экранга маълумотларни чиқариш жараёнини таъминлайдиган cout объекти аниқланган. Биринчи қатор бажарилгандан сўнг iostream.h файли жорий дастурга худди унинг мазмунини қўл билан ёзганимиздек бириктирилади. Препроцессор компилятордан кейин юкланади ва фунт (#) белгии билан бошланувчи барча қаторларни бажаради, дастур кодларини компиляцияга тайёрлайди. Дастурнинг асосий коди main() функциясини чақириш билан бошланади. С++ тилидаги ҳар бир дастур main() фукциясини ўзида сақлайди. Функция бу бир ёки бир неча амални бажарувчи дастур блокидир. Одатда функциялар бошқа функциялар орқали чақирилади, лекин main() функцияси алоҳида хусусиятга эга бўлиб у дастур ишга туширилиши билан автоматик тарзда чақирилади. main() функциясини бошқа функциялар каби қайтарадиган қиймати типини эълон қилиш лозим. SALOM.cpp дастурида main() функцияси int (integer – бутун сўзидан олинган) типли қиймат қайтаради, яъни бу функция ишини тугатгандан сўнг операцион системага бутун сонли қиймат қайтаради. Операцион системага қиймат қайтариш унчалик муҳим эмас, умуман система бу қийматдан фойдаланмайди, лекин С++ тили стандарти main() функцияси барча қоидаларга мувофиқ эълон қилинишини талаб қилади.
Барча функциялар очилувчи фигурали қавс ({) билан бошланади ва (}) ёпилувчи қавс билан тугайди. main() функцияси фигурали қавсида 3–сатрдан 6–сатргача жойлаштирилган. Фигурали қавсларни ичида жойлашган барча сатрлар функция танаси деб айтилади. Бизнинг оддий дастуримизнинг барча функционаллиги 4–сатрда келтирилган. сout объекти экранга маълумотни чиқариш учун қўлланилади. cin ва cout объектлари мос равишда маълумотларни киритиш (масалан, клавиатура орқали) ва уларни чиқариш (экранга чиқариш) учун қўлланилади. main() функцияси 6 – сатр билан тугалланади. Download 3.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling