Сайхунобод туманидаги мактабини синф ўқувчиси хақида


Жамоат кенгашининг ҳуқуқ ва ваколатлари


Download 36.18 Kb.
bet3/6
Sana16.06.2023
Hajmi36.18 Kb.
#1513454
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
175 оила махалла таълим муасасаси укувчи ота она маълумоти

3. Жамоат кенгашининг ҳуқуқ ва ваколатлари.

3.1 Жамоат кенгаши фаолияти доирасида давлат ва нодавлат ташкилотлардан зарур маълумотларни талаб этиш ва таклиф бериш;


3.2 Маҳалла, таълим муассасалари ва ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган маданий-маърифий тадбирлар ва йиғилишларда иштирок этиш;
3.3 Жамоат кенгаши фаолияти доирасида тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда конференция, ўқув-семинар ва давра суҳбатлари ташкил этиш;
3.4 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва таълим муассасалари қошидаги “Ота-оналар университетлари” ва умумий ўрта таълим мактаблари қошидаги “Оила, маҳалла, мактаб” ҳамкорлик марказлари фаолиятини ўрганиш, ҳамкорлик ишларини кучайтириш юзасидан таклифлар бериш.
3.5 Таълим–тарбия жараёнида эришган ютуқларидан келиб чиқиб, ўқувчилар, ота-оналар ва синф раҳбарларини моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича мактаб, маҳалла ва ташкилотлар бошқарувига тавсиялар киритиш.
3.6 Ўқитувчи, ўқувчи ва ота-оналарнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қонунчиликда кўзда тутилган тартибда иштирок этиш.
3.7 Жамоат кенгаши фаолиятини обрўси ҳақида ғамхўрлик қилиш, унинг мақсад ва вазифаларини, шунингдек амалга оширган ишларини тарғиб қилиш.


4. Жамоат кенгашининг бошқарув фаолияти ва иш тартиби


4.1 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги 175-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоат кенгаши томонидан ҳудудлардаги жамоат кенгашлари (Қорқалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар Халқ таълими бошқармалари Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман бўлимлари
таълим муассасалари)нинг фаолияти мувофиқлаштириб борилади.
4.2 Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоат кенгаши - Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармасида, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларида ҳузуридаги Жамоат кенгаши - Маънавий-ахлоқий тарбия бўлимида, Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман бўлимларида - Маънавий-ахлоқий тарбия бўлимида ва умумий ўрта таълим мактабларида – “Маънавият ва маърифат” хонасида ташкил этилади.
4.3 Жамоат кенгаши фаолиятини биринчи раҳбар бошқаради.
4.4 Умумий ўрта таълим мактаби қошидаги жамоат кенгаши таркиби таълим муассасалари раҳбарлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича раҳбар ўринбосарлари, психолог, хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси, ота-оналар кенгаши раиси, “Васийлик ва ҳомийлик кенгаши” раиси, маҳалла фуқоролар йиғини раиси ва диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи, “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти раиси, тажрибали синф раҳбарлари ва намунали оилаларнинг вакилларидан ташкил топади.
4.5 Умумий ўрта таълим мактаблари қошидаги жамоатчилик кенгаши фаолиятида Низомда белгиланган мақсад ва вазифалари доирасида ташаббус, маслаҳат, таклиф ва мулоҳазалари билан мактаб педагогик жамоаси, ўқувчилар жамоаси, ота-оналар қўмитаси аъзолари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиши мумкин.
4.6 Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоат кенгаши - чоракда бир марта, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларида ҳузуридаги Жамоат кенгаши – икки ойда бир марта, Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман бўлимлари ва умумий ўрта таълим мактаблари қошидаги жамоат кенгаши – ойда бир марта йиғилишини ўтказади.
Жамоат кенгашининг раиси ёки аъзоларидан бирининг таклифига биноан кенгашнинг навбатдан ташқари йиғилишини чақириш мумкин.
4.7 Жамоат кенгаши йиғилишини кенгаш раиси олиб боради. Йиғилиш аъзоларининг учдан икки қисми йиғилганида ўтказиш ваколатга эга.
4.8 Жамоат кенгаши раиси:
Жамоат кенгаши фаолиятини ташкил этади ва ҳамкорликдаги ишларни мувофиқлаштиради;
Жамоат кенгаши йиғилишида хуқуқий норматив ва бошқа хужжатларни муҳокама учун киритади;
Жамоат кенгаши қарорлари ва тегишли ҳужжатларни тасдиқлайди ва ижросини назорат қилади;
Жамоат кенгаши фаолияти юзасидан юқори ташкилотларга ахборот беради;
Жамоат кенгашининг давлат ва нодавлат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан ўзаро муносабатини бошқаради.
4.9 Жамоат кенгаши раиси йўқлиги даврида унинг вазифаларини ҳамраис бажаради.
4.10 Жамоат кенгаши котибининг вазифалари кенгаш раиси томонидан белгиланади.

Download 36.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling