Сайхунобод туманидаги мактабини синф ўқувчиси хақида


Баркамол авлодни тарбиялашда оила, маҳалла ва таълим муассасалари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш


Download 36.18 Kb.
bet4/6
Sana16.06.2023
Hajmi36.18 Kb.
#1513454
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
175 оила махалла таълим муасасаси укувчи ота она маълумоти

5. Баркамол авлодни тарбиялашда оила, маҳалла ва таълим муассасалари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш
5.1 Оила билан олиб бориладиган ишлар:
оилада соғлом муҳитни яратиш, миллий руҳ ва турмуш тарзини ҳисобга олиш, фарзандлар учун ота-она ҳар томонлама ўрнак бўлиши, фарзандларнинг ота-онасига, Ватанга муҳаббат туйғусини шакллантириш, ўзаро ғамхўр бўлишни таъминлаш;
оилада ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, оила аъзоларининг ўз ҳуқуқ ва бурчларини англаб етишишларини ва уларга риоя қилишларини таъминлаш;
бозор муносабатларига мос бўлган касб-ҳунар ўргатиш, иқтисодий тушунчаларни фарзандлар онгига сингдириш;
педагогик нуқтаи назардан келиб чиқиб, вояга етмаган болаларнинг бўш вақтларини унумли ташкил этиш, уларга қўшимча таълим бериш;
фарзандини комил инсон этиб тарбиялашда ота-онанинг хуқуқий, тиббий, педагогик, психологик саводхонлигини ва билим даражасини доимо ошириб бориш;
фарзандини оилавий ҳаётга тарбиялашда аждодлардан ўтиб келаётган бой маънавий мерос, ахлоқ-одоб, урф-одат ва анъаналардан бугунги кун билан уйғунлашган ҳолда кенг фойдаланиш.
5.2 Маҳалла билан олиб бориладиган ишлар:
маҳалла фаоллари томонидан таълим муассасалари билан биргаликда таълим-тарбия жараёнида амалга оширилиши лозим бўлган масалаларни муҳокама қилишда қатнашиш ва вояга етмаган болаларни табиялаш бўйича оқилона ечимлар топишда фаоллик кўрсатиш;
вояга етмаган болаларнинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ота-оналарни аниқлаб, маҳалла йиғинларида муҳокама қилиш, жамоатчилик таъсирини ўтказиш, лозим ҳолларда ушбу ота-оналар билан тегишли профилактик тадбирларни ўтказиш мақсадида маҳалла фаолларидан бирини маҳалла қарори билан бириктириш;
ота-оналар орқали болаларни ташаббускорлик, меҳнатсеварлик, миллий ғурур, миллий ғоя, ватанпарварлик, миллий одоб ва тарбия, байналминаллик каби хислатларни сингдириш;
маҳалла ҳудудида таълим муассасалари билан биргаликда турли кўрик-танловлар, спорт мусобақалари, анжуманлар ташкил этиш;
маҳаллада истиқомат қилаётган халқ усталари, санъаткорлар, зиёлилар ва барча ижод аҳлининг имкониятларидан фойдаланиб, турли тўгарак ва “Уста-шогирд” йўналишида билим ва касб-ҳунар беришни ташкил қилиш;
ҳуқуқбузарлик, жиноят қилишга мойил ва тарбияси оғир бўлган вояга етмаганларни аниқлаб, уларнинг қизиқишларига қараб турли тўгаракларга жалб этиш, маҳалла йиғини қарори билан ушбу тоифадаги болаларнинг ҳар бирига маҳалла фаолларидан мураббий бириктириш.
5.3 Таълим муассасалари билан олиб бориладиган ишлар:
маҳалла кенгаши билан ҳамкорликда маҳаллада яшовчи тарбияси оғир бўлган, тартиббузарлик, ўғрилик, танга жароҳат етказиш, номусга тажовуз қилиш, гиёҳвандлик ва шунга ўхшаш маиший бузуқликлар билан номаъқул йўлларга кириб қолган вояга етмаган болаларни аниқ рўйхатини тузиш, уларнинг ота-оналари ҳақида тўлиқ маълумот олиш, ижтимоий келиб чиқиши, ушбу йўлларга кириб кетиш сабабларини аниқлаш ҳамда улар билан тегишли ташкилотлар, жамғармалар ҳамкорлигида манзилли профилактик ишларни ташкил этиш;
ўқувчиларнинг имкониятлари ва қизиқишларини инобатга олиб, иқтисодий ва ижтимоий муҳитдан келиб чиқиб, уларни турли соҳа бўйича касб-ҳунарга йўналтириш ва таълимда табақалаштирилган ёндашувни жорий этиш;
тарбияси оғир, қаровсиз қолган болаларнинг ота-оналари билан ишлаш, бюджетдан ташқари топилган маблағлар ва ҳомийларни ёрдами ҳисобидан уларни ижтимоий ва иқтисодий рағбатлантириб бориш;
“Ораста қизлар”, “Зулфияхоним қизлари” клуби, “Ўғил болалар кенгаши” ва “Саҳоватли болалар” ҳаракати фаолиятини кучайтириш.

Download 36.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling