Салиб юришлари


Download 352.64 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/17
Sana28.02.2023
Hajmi352.64 Kb.
#1236854
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
993-maqola

1) Байрут лордлиги (1110 - 1291), Байрут 1110 йили салибчилар томонидан истило
қилинган. Лордпик 1291 йил, Қуддус қироллиги қулагунча, мавжуд бўлган.
А) Баниас лордлиги (1128 -1164) - Байрут лордлигининг вассали бўлиб, 1128 йили
ҳашшошийлар Болдуин II га беришган. 1164 йили Нуриддин томонидан эгалланган.
13 / 16


Салиб юришлари
Қалъани салибчилар тортиб олгач, Жоселин III де Куртеньега қарашли мулкларга қўшиб
юборишди.
Б) Торон лордлиги - салибчилар қурган қалъа эди, 1187 йили Салоҳиддин Торонни босиб
олди, 1191 йили унинг буйруғи билан бузиб ташланган. Кейинроқ ҳудуд антиохияликлар
қўлига ўтди, қалъа 1266 йили салибчилардан тортиб олинган. Тороннинг вассаллари
Шатонеф (1105 йили қурилган, кейин госпитальерларга берилган 1167 йили Нуриддин
томонидан босиб олинган) ва Торон Ахмуд Байрут лордларига қарашли бўлиб, 1261 йили
тевтон рицарларига сотиб юборилганди.
2) Назарет лордлиги (1115 йили ташкил топган); 
3) Хайфа лордлиги - Назарет архиепископи вассали эди.
2. Яффа ва Асқалон графлиги (1100 -1268). Яффа графлигини биринчи салиб
юришидан сўнг Готфрид Бульонский ташкил қилди. 1153 йили салибчилар Асқалонни
олишгач Яффага қўшиб юборишди. Графлик 1268 йили султон Байбарс томонидан
тугатилди. Графликнинг иккита вассали бор эди:
1) Рамла лордлиги - 1101 йили салибчилар томонидан истило қилинган. Рамла 1126
йилдан Яффа графлигининг ажралмас қисмига айланди. 1134 йилдан графлик вассали
бўлган ҳолда Рамла лордлиги мақомини олди. 1177 йили Рамла яқинида Салоҳиддин
мохов қирол Болдуин IV бошлиқ салибчилардан енгилганди. Лекин 1187 йили
Салоҳиддин Рамлани ишғол этди. Учинчи салиб юриши давомида салибчилар уни
қайтариб олишди;
2) Ибелин - 1141 йили Яффа ва Асқалон ўртасида қурилган қалъа. 1187 йили
Салоҳиддин томонидан эгалланган. Олтинчи салиб юришидан сўнг, 1241 йили,
салибчиларга қайтариб берилди.
Кейин, Яффа ва Асқалон графлиги қулагунча, фаолият кўрсатди.

Download 352.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling