Салиб юришлари


Download 352.64 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/17
Sana28.02.2023
Hajmi352.64 Kb.
#1236854
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
993-maqola

Графликнинг қулаши. 1131 йили Жослен де Куртенье жанг майдонида ўлди. Унинг
ўғли Жослен II граф бўлди. Шу пайтда Ҳалаб ва Мосулни бирлаштирган Зангий
томонидан катта хавф юзага келди. Жослен II Триполи графлиги билан курашаётгани
учун улар билан иттифоқ тузиб ёрдам олишдан маҳрум бўлди. 1144 йил Зангий Эдессани
қамал қилди. Қамал бир ой давом этиб, қалъа 24 декабрь куни қўлга киритилди. Жослен
Турбесселдан туриб Эдесса графлигини бошқаришда давом этди. Орадан кўп ўтмай
Зангий қули томонидан ўлдирилди. Жослен бундан фойдаланиб Эдессани қайтариб
олишга ҳаракат қилди, лекин 1146 йил ноябрда Нуриддиндан мағлубиятга учраб
тасодиф туфайли асирга тушмади. Жослен барибир 1150 йили мусулмонларга асир
тушди ва 1159 йили вафот этгунча Ҳалабда сақланди. Унинг хотини Византия
императори Мануил Комнинга Турбессел ва унга қарашли ерларни сотиб юборди, лекин
орадан бир йил ўтгач мазкур ҳудудлар Нуриддин томонидан забт этилди.
Антиохия князлиги - биринчи салиб юришидан сўнг салибчилар қурган иккинчи давлат.
1098- 1268 йилларда мавжуд бўлган.
Географияси ва аҳолиси. Антиохия князлиги салиб давлатлари орасида ҳудуди бўйича
учинчи ўринда турган. Князлик Ўрта ер денгизининг шимоли-шарқий соҳилларида
жойлашган бўлиб, шимолда Киликия шоҳлиги ва Эдесса графлиги, жанубда Триполи
графлиги билан чегарадош эди. XII асрда аҳолиси 20 мингдан ортар, асосий қисми
арманлар ва православ грекларидан иборат эди. Қолаверса, шаҳар ташқарисида бир
қанча мусулмон жамоалари истиқомат қилган. Антиохиядаги салибчилар, асосан,
Нормандия ва Жанубий Италиядан келганлар эди.
Антиохия иккинчи салиб юриши вақтида Ҳалаб амири Нуриддин ҳужумига учради.
Натижада князликнинг шарқий ҳудудлари тортиб олинди. Князлик 1153 йилдан
Византия империяси вассалига айланди. 1164 йилги Харим жангида салибчилар мағлуб
бўлишгач, Ҳалаб ва Антиохия чегаралари Оронт дарёсидан ўтадиган бўлди. 1180 йили
Византия империяси ва Антиохия ўртасидаги иттифоқ тўхтади. Князлик итальян флоти
12 / 16


Салиб юришлари
ёрдамида 1187 йилги Салоҳиддин Айюбий ҳужумини қайтарди. Триполи графлиги каби
учинчи салиб юриши (1189- 1192)да қатнашмади. Лекин 1190 йили Фридрих
Барбароссани дафн қилиш учун келган салибчилар билан кўришишди.
Мамлуклар ва мўғуллар ўртасидаги курашда Антиохия мўғуллар томонида бўлди. Лекин
1260 йилги Айну Жолутдаги мўғулларнинг мағлубиятидан сўнг князлик 1268 йили султон
Байбарснинг ҳужумига учради. Байбарс Антиохияни олиб салибчилар ҳукмронлигига
нуқта қўйди ва Шимолий Сурия устидан тўлиқ назорат ўрнатди.

Download 352.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling