Салиб юришлари
номи билан графликни бошқарди. Унга Жослен де Куртен назоратидаги Фуротдаги
Турбессель қалъаси ҳам қўшиб берилди.
Аҳолиси ва географияси. Графликка қарашли ерлар денгизга туташмаганди. Аҳоли
Эдессанинг ўзида 10 минг кишидан ошмасди, бошқа қалъаларда эса, асосан, қалъа
гарнизони бор эди. Графлик энг кучли даврида ғарбда
Антиохия ва Киликия, шарқда
Фурот дарёсигача чўзилган. Жанубда эса Ҳалаб ва Мосул мусулмон давлатлари билан
чегарадош эди. Графлик аҳолиси, асосан, сурияликлар, яъқубийлар ва
христиан-григорианлардан иборат бўлиб, оз миқдорда
мусулмонлар, православ греклар
яшарди.
Эдесса графлиги 1104 йили Мосулдан келган салжуқийлар қўшини томонидан мағлуб
этилди. Жослен ва Болдуин асирга тушди. Улар озод қилингунча, Эдессани Боумэнднинг
акаси Танкред Тарентский бошқарди. Болдуин асирликдан озод бўлиб Эдессага қайтгач
Танкредни куч ишлатиш йўли билангина четлата олди.
Харран жанги. 1110 йили Фуротдан шаркдаги барча ҳудудлар Мосул отабеги Мавдуд
томонидан забт этилди. Эдесса ва бошқа мустаҳкам шаҳарлар салибчилар қўлида
бўлсада, қалъалар ҳужумга учраб турарди. 1118
йил Болдуин I вафот этгач, Болдуин II
Қуддус қироли бўлиб олди. 1119 йили Эдесса графлиги Жослен де Куртеньега ўтди.
1122 йили Жослен мусулмонларга яна асир тушди. Эдесса хавфсизлигини таъминлаш
учун
шимолга юрди, лекин графлик ҳудудидан чиқмай туриб асирга олинди. Орадан кўп
ўтмай, 1123 йили, Жослен, кейинроқ Болдуин озод этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: