Самарқанд давлат чет тиллар институти беҳзод турниёзов


Download 0.52 Mb.
bet4/26
Sana02.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1147142
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
A Hozirgi o\'zbek tilida teng komponentli 2008 B Turniyozov (2)

Оператор синтактик деривацияни вужудга келтирувчи асосий унсур саналади. Унинг иштирокисиз деривацион жараён яратувчилик кучини йўқотади. Оператор ҳосила структура таркибига ташқаридан киритилади (деривацион жараённи ташкил этаётган тил унсурлари таркибида у мавжуд бўлмайди) ва шу пайтнинг ўзидан бошлаб деривациянинг мутлақ ҳоким унсури бўлиб қолади73.
Операнд – бу деривациянинг хомашёси, тил материали саналади. Масалан, мактаб боғи сўз бирикмасини тақозо этаётган деривациянинг операндлари мактаб ва боғ сўзларидир. Бунда оператор –нинг (мактабнинг) яширин ҳолатда келмоқда.
Ҳосила (дериват)деривациянинг натижасини тақозо этади.
Айтиш лозимки, гап ва унинг синтактик деривацияси хусусида фикр юритилганда, ҳар доим туб структурани назарда тутмоқ лозим. Чунки гапнинг шаклланиши у билан узвий боғлиқ бўлади. Гап шакли кўп ҳолларда ёлғиз туб структурадан иборат бўлиши ҳам мумкин: Келди. Кўрди. Бораман ва ҳ.к. Мураккаб синтактик қурилмалар эса мудом ҳосила структура шаклида бўлади, зотан, бунда камида икки гапнинг ўзаро муносабати кузатилади. Синтез қилиш жараёнидагина уларнинг туб структураларини аниқлаш мумкин.
Мураккаб синтактак қурилмаларнинг деривацияси ўзига хос жиҳатларига эга, албатта. Бу ҳақда ишимизнинг кейинги бобларида батафсил фикр юритилади.


ИККИНЧИ БОБ

БОҒЛОВЧИЛИ ТЕНГ КОМПОНЕНТЛИ МУРАККАБ СИНТАКТИК ҚУРИЛМАЛАР ДЕРИВАЦИЯСИ.


Тенг компонентли мураккаб синтактик қурилма (МСҚ)лар, ишимизнинг олдинги бобида қисман эслатиб ўтилгани сингари, мавжуд лингвистик адабиётларда «боғланган қўшма гап», «боғловчисиз қўшма гап» терминлари билан тадқиқ этилиб келинди. Ўзбек тилшунослигида мазкур мавзу, асосан, олий ва ўрта ўқув юртлари учун мўлжалланган, шунингдек, ўрта мактаб дарсликлари ва ўқув қўлланмаларида ва айрим монографик тадқиқотларнинг маълум бир қисми тарзида ўрганилди. Бу соҳада кейинги йилларда бажарилган номзодлик диссертациялари ёки илмий-монографик ишлар кузатилмайди.
Ғ.А.Абдураҳмонов боғланган қўшма гаплар нафақат туркий тилларда, балки бошқа системали тилларда ҳам қўшма гапнинг энг кам ўрганилган қисми эканлигини тўғри таъкидлайди74. Бироқ, шундай бўлишига қарамай, ўзбек тилшунослигида мазкур турдаги қўшма гаплар бобида С.Равшанованинг проф. У.Турсунов раҳбарлигида ёзилиб, 1969 йилда ҳимоя қилинган «Ҳозирги ўзбек адабий тилида боғланган қўшма гаплар структураси» мавзусидаги номзодлик диссертацияси мавжуд эканлигини қайд эта оламиз. Бундан ташқари, шу муаллиф томонидан мазкур мавзу доирасида бир неча мақола ҳам эълон қилинган эди75.
С.Равшанованинг тадқиқотларида боғланган қўшма гап компонентларининг дарак, сўроқ гаплардан ташкил топиши ва бу қисмлар ўртасида қўлланиладиган боғловчилар (бириктирув, зидлов, айирув) ҳақида анча батафсил маълумотлар келтирилади.
Бироқ тилшунослик фанининг ҳозирги тараққиёти даврида МСҚлар компонентларининг семантик жиҳатдан, функционал фаоллиги нуқтаи назаридан, прагматик қоидалар асосида тадқиқ этилиши кун тартибидаги зарурий масалалардан бўлиб қолмоқда.
Ҳозирги тилшуносликнинг тадқиқотлари кун тартибидаги муҳим масалалардан яна бири синтактик қурилмалар деривацион қонуниятларини ўрганишдан иборатдир. Мазкур масаланинг муҳимлиги биринчи галда унинг «тил ва нутқ» дихотомиясига асосланишидадир. Бошқача айтганда, синтактик деривация тил унсурларининг нутққа кўчирилиши муаммоси билан бевосита боғлиқдир. Мазкур муаммо, албатта, кишиларнинг нутқий фаолияти ҳамда тилнинг мураккаб системаси ўртасидаги узвий боғланиш масалаларини тақозо этади.
Аввало шуни айтиш лозимки, синтактик деривация назарияси ҳосила қурилмалар шаклланиши қонун-қоидаларини ўрганади. Шу боис у МСҚлар шаклланиши билан бевосита боғланади, чунки МСҚнинг ҳар қандай тури ҳам камида икки гапнинг бирикувини тақозо этади. Бу эса, ўз навбатида, МСҚнинг микроматн тарзидаги ҳосила (дериват) структура эканлигини кўрсатади.
Албатта, МСҚ синтактик деривация маҳсули бўлса ҳам, унинг мукаммал тарздаги дериват ҳолига келиши бир неча деривацион босқичлар билан узвий алоқадордир. Бу хусусда тўлиқ илмий маълумот бериш учун энг аввал туб структура, таянч структура ва дериват тушунчаларини изоҳлаш лозим кўринади.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling