Самарқанд давлат университети
Тадқиқотнинг республика фан ва технологияларни ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишларига мослиги
Download 0.51 Mb.
|
avtoreferat Qurbonova
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
- Темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштириш
Тадқиқотнинг республика фан ва технологияларни ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. «Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштиришнинг ижтимоий, фалсафий, тарихий, психологик, педагогик ва социологик жиҳатлари файласуф, диншунос, шарқшунос, адабиётшунос, тарихчи, педагог, сиёсатшунос олимлар томонидан ўрганилган. Шунингдек шарқона одоб тарбияси муаммо сифатида тарихий характер касб этиб, бу борада Имом ал Бухорий, Мотрудий, аз Замахшарий, Маҳмуд Қошғарий, Кайковус, Абу Али ибн Сино, Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Гулбаданбегим, Нодира, Увайсий, Анбар Отин, Дилшод Барно каби мутафаккир ва олим(а)лар томонидан яратилган илмий, тарихий ва дидактик манбалар тарбияшуносликда муҳим аҳамият касб этади. Амир Темур ва темурийлар сиёсати, ҳарбий тузилмалари, ободончилик ишлари, меъморчилиги, таълим-тарбия тизими тўғрисида ўз даврининг тарихчи, сайёҳ, мутафаккирларидан Шарафиддин али Яздий, Низомиддин Шомий, Ғиёсиддин Али, Ибн Арабшоҳ, Руи Гонзалес де Клавихо, Абдураззоқ Самарқандий, Мирхонд, Хондамир, Фосиҳ Хавофий, Ҳофизи Абрў каби бир қатор алломаларнинг асарларидан маълумотлар олиимиз мумкин. XX аср - XXI аср биринчи ярмида Амир Темур ва темурийлар билан боғлиқ тадқиқотлар орасида тарихчи, файласуф, археолог, ҳуқуқшунос олимлардан А.Якубовский, В.Бартолд, И.Умнияков, И.Мўминов, Б.Аҳмедов, А.Асқаров, А.Аҳмедов, Д.Юсупова, А.Пугаченкова, А.Муҳаммаджонов, А.Ўринбоев , О.Бўриев, Ҳ.Алиқулов, Ҳ.Бобоев, А.Саидов, А.Зиё, Х.Маматов, З.Муқимов, У.Уватов, И.Норқулов, Т.Файзиев, А.Тўлаганов, Ў.Мавлонов каби олимларнинг илмий-тадқиқот ишлари салмоқли ўрин тутади. Бу борада тарихчи олим Турғун Файзиевнинг темурий маликаларга бағишланган тадқиқот ишлари эътиборга молик. Муаллиф темурий маликалардан Сарой Мулк хоним – Бибихоним, Гавҳаршод бегим, Хадича бегим, Хонзодабегим, Гулбаданбегим, Нуржаҳонбегим, Аржумандбону, Жаҳоноробегим, Зебунисобегимлар тўғрисида етарлича маълумот берган. Муаллиф темурий маликаларнинг истеъдодли сиёсатдон, сухандон, етук олима, хассос шоира бўлиши билан биргаликда уларнинг одоб-ахлоқи, тадбиркорлиги, хушмуомалалиги, зийраклиги, топқирлиги, хушёрлиги, бағрикенглиги, одамохунлиги каби хислатлар соҳибаси эканлигини алоҳида таъкидлаган. Педагог ва адабиётшунос олимлардан Ў.Алеулов, Р.Алеулова, Н.Артиков, Ш.Атаджанова, Х.Даврон, Х.Ибрагимов, Н. Киямов, М Маҳмудова, M. Маҳмудов, А.Мусурманова, С.Нишонова, С.Олим, Ш.Олимов, А.Соҳибов, Ш.Тайлонова, Ҳ.Тожибоева, А.Чориев, Б.Шермуҳаммадов, Н.Шодиев, П.Қодиров, М.Қуронов, Ж.Ҳасанбоев, И.Ҳаққул каби олимларнинг илмий-тадқиқот ишларида Амир Темур ва темурийларнинг илм-маърифат, таълим-тарбиявий қарашларидан ўқувчилар маънавий маданиятини шакллантиришнинг педагогик асослари, уларда миллий ғурур, ватанпарварлик туйғусини тарбиялашда миллий ғоя тарғиботи самарадорлигини оширишнинг назарий жиҳатлари илмий талқинида фойдаланишган. Хорижий ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари олимларидан Аҳмад Тонди, Юсуф Жоландан Мансур, Ҳилда Ҳукхем, Ғуломҳусайн Раҳимзода, Люсен Керен, Фридрих Брессанд, Кристофер Марло, Марсел Брион, Али Усмон Қоратой, Иван Бунин, Амир Теймур Акбар Рафеи ва бошқа олимларнинг тадқиқот ишларида Амир Темур ва темурийлар даври, бу даврнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий жиҳатлари ўрганилган. Аммо, темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштириш масалалари педагогик жиҳатдан етарли даражада ўрганилмаган. Шу боис, тадқиқотимиз мавзусини “Темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштириш” тарзида танладик. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling