Самарқанд давлат университети
Тадқиқотнинг тузилиши ва ҳажми
Download 0.51 Mb.
|
avtoreferat Qurbonova
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштиришнинг илмий-назарий асослари”
- “Темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштиришнинг инновацион шакл, мeтод ва воситалари”
Тадқиқотнинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация иши кириш, уч боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан иборат
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати асосланган, тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, объекти ва предмети тавсифланган, республика фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган ҳамда тадқиқотнинг илмий янгилиги, амалий натижалари баён қилинган, олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган, тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш, нашр қилинган ишлар ва тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган. Диссертациянинг “Темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштиришнинг илмий-назарий асослари” деб номланган биринчи бобида Темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштириш педагогик муаммо эканлиги, Темурий маликалар маънавий меросининг тарихий, илмий-адабий манбалардаги талқини, Темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштиришдаги имкониятлари илмий-назарий таҳлил қилинган. Аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб хусусиятларидан бири. Республикамизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш борасида давлат аҳамиятига молик тарихий ишлар амалга оширилмоқда. Жамиятда сиёсий, ижтимоий, маънавий муҳит барқарорлиги ва тарққиёти кўп жиҳатдан аёлларга, оилага бўлган муносабат ва эътибор билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев “... Хабарингиз бор, биз ўз фаолиятимизнинг илк кунларидан бошлаб мунис ва мўътабар аёлларимизнинг оғирини енгил қилиш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш масаласини давлат сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида белгидик. Барча ислоҳотларимизнинг мазмуни, «Инсон қадри учун» тамойилининг моҳияти ҳам айнан шунга қаратилган. Агар биз халқимиз биздан рози бўлишини хоҳласак, аввало, мўътабар оналаримиз, опа-сингилларимиз, қизларимиз учун муносиб турмуш шароитини яратиб беришимиз керак”, — деган эди. Давлатимиз раҳбари аёлларимизнинг жамиятдаги ўрни ва ролига юқори баҳо бериб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизларимизни билимдон, замонавий мутахассис, малакали касб эгалари бўлишлари ҳамда соғлом ва мустаҳкам уй бекаси бўлиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, биринчи навбатда соғлом бола туғилиши ва уни тарбиялаш оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш давлатимиз ва жамиятимизнинг доимий эътиборига эга устувор вазифа эканлигига доимий равишда алоҳида эътибор қаратмоқда. Буларнинг барчаси бир бутун тарзда, ёшларни шу жумладан, талаба қизларда халқимизнинг буюк тарихида ўзининг жасорати ва матонати, ақл-заковати, нафосати ва назокати билан ўчмас ном қолдирган Темурий маликалар маънавий мероси воситасида маънавий-ахлоқий қадриятларни сингдиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш заруратини юзага келтиради. Массагетлар ҳукмдори Тўмарис, қадимий Палмиранинг ҳукмдори Зиновия, испан қироличаси Изабелла, арман маликаси Тамаралар ўз даврининг етук сиёсатдон ҳукмдорлари бўлганлар. Бундай ҳукмдор, олима, шоира ва донишманд аёллар Ғарбда бармоқ билан саналсада, Шарқ мамлакатларида уларни кўплаб учратиш мумкин. Биргина Темур ва темурийлар сулоласига мансуб хотин-қизлардан айримларига тўхталиб ўтайлик. Сарой Мулк хоним Амир Темурнинг рафиқаси, Қозонхоннинг қизи (1341-1408), Гавҳар Шод бегим Шоҳруҳ Мирзонинг рафиқаси (1379-1457), Хонзода бегим Умар Шайх Мирзонинг тўнғич қизи, Бобурнинг опаси (1477-1544), Гулбадан бегим, Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг учинчи қизи (1523-1603), Нуржаҳон бегим (Меҳринисо) Жаҳонгир Шоҳнинг суюкли хотини (1577-1645), Мумтоз Маҳал (Аржуманд бону) Шоҳ Жаҳоннинг хотини (1594-1631), Зебунисо бегим Аврангзеб Оламгирнинг катта қизи (1639-1702) лар шулар жумласидандир. Ушбу маликалар тўғрисида кўпгина қўлёзма тошбосма асарларда тегишли маълумотлар учрайди. Чунончи, Низомиддин Шомийнинг «Зафарнома»си, Шарафуддин Али Яздийнинг «Зафарнома»си, Ибн Арабшоҳнинг «Ажойиб ул-мақдур фи ахбори Таймур» (Темур ҳақидаги хабарларда тақдир ажойиботлари), Ҳофизи Абрўйнинг «Зубдат ут-таворихи Бойсунғурий», Камолиддин Абдураззоқ Самарқандийнинг «Матлаи саъдайи ва мажмаи бахройи» (Икки саодатли юлдузнинг чиқиши ва икки денгизнинг қўшилиш жойи), Фосеҳ Хавофийнинг «Мужмал-и Фосехий» (Фосехийнинг тарихлар мажмуаси), Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома», Ғиёсиддин Муҳаммад Хондамирнинг «Ҳабиб ус-сияр фи ахбор офрод ул-башар» (Инсон хабарларида дўстларнинг таржимаи ҳоли), Гулбаданбегимнинг «Ҳумоюннома» каби асарларида қимматли маълумотлар берилган. Амир Темур ўғиллари ва невараларига келин танлашда ўзи иштирок этган. Бўлажак келинни оиласи, насл-насаби ва таълим - тарбиясига жиддий эътибор берган. Шу ўринда Соҳибқирон Амир Темурнинг аёлга, оилага муқаддас деб қараганини исботловчи фикрлари мавжуд: «Ўғилларим, набираларим ва яқинларимни уйлантирмоқ ташвишида келин изламоққа эътибор бердим. Келин бўлмишнинг насл-насабини, етти пуштини суриштирдим. Хос одамлар орқали соғлик-саломатлигини, жисмонан камолатини аниқладим. Келин бўлмиш насл-насибаси, одоб-ахлоқи, соғлом ва бақувватлиги билан барча қусрлардан ҳоли бўлсагина эл-юртга катта тўй-томоша бериб, келин туширдим.» Манбалар маълумотига кўра соҳибқирон шаҳзода Ҳалил Султон танлаган қайлиғи(Шодимулк хоним)ни кўрикдан ўтказганда ундан кўнгли тўлмайди ва тўй қилишга розилик бермайди. Шунга қарамасдан Ҳалил Султон унга уйланади. Тарихдан маълумки, бу аёл Ҳалил Султон тақдирида фожеали рол ўйнади, Ҳалил Султон ўзбошимчалик билан Самарқанд тахтини эгаллаб олгандан сўнг Амир Темурнинг хотини Бибихоним Шодмулк хоним томонидан заҳарлаб ўлдирилди. Булардан ташқари Амир Темур саройида бўлган хорижлик сайёҳлар ўз эсталикларида Амир Темурнинг аёлларга бўлган муносабатлари ҳақида ҳам ёзиб қолдирган. Испан элчиси Клавихо Амир Темурнинг Самарқанд яқинидаги Конигилда берган катта тўй маросимида аёллар ҳам иштирок этгани ҳақида кенг маълумотлар беради. Манбаларга кўра Темурийлар даврида хотин-қизлар учун алоҳида мактаблар очилган. Бу ерда отинбибилар ўқитувчилик қилганлар. Оддий халқнинг қизларига таълим берадиган мактаблар ҳам мавжуд бўлиб, улар маҳаллаларда ташкил этилган. Махсус таълим олган отинбибилар бу мактабларда қизларга сабоқ берганлар. Лекин, биз ўша давр мактаб таълими мазмунини афсуски яхши билмаймиз. Талаба қизларда Темурий маликалар маънавий мероси воситасида маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштириш масалалари ҳукуматимизнинг хотин-қизларни маданий соғломлаштириш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш борасида олиб бораётган ислоҳотларида ўз аксини топган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ёшларни ватанпарварлик, миллий ифтихор руҳида тарбиялаш, бунинг учун тарихни яхши ўргатиш, бу йўналишдаги илмий тадқиқотларни кенгайтириш масаласида – “Миллий тарихни миллий руҳ билан яратиш керак. Акс ҳолда унинг тарбиявий таъсири бўлмайди. Биз ёшларимизни тарихдан сабоқ олиш, хулоса чиқаришга ўргатишимиз, уларни тарих илми, тарихий тафаккур билан қуроллантиришимиз зарур”, -дея таъкидлаган эди. Биз юртимизни янги босқичга, янги юксак маррага олиб чиқмоқчи эканмиз, бунда бизга ёруғ ғоя керак. Бу ғоянинг замирида халқимизнинг ўзлигини англаш ётади. Ҳаққоний тарихни билмасдан туриб эса ўзликни англаш мумкин эмас. Фанда бизнинг тарихий илдиз-томирларимизни аниқлайдиган, миллий ғуруримизни юксалтирадиган янги йўналишлар пайдо бўлиши керак. Демак, ҳар қандай ижтимоий, иқтисодий ҳодиса каби Темурий маликалар маънавий мероси воситасида маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштиришни тадқиқ этишда, энг аввало, унга назарий жиҳатдан ёндашиш мақсадга мувофиқ. Талаба ёшларни жумладан, талаба қизларни миллатимиз нуфузини ошириш, урф – одатларимизга, миллий қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялашда темурий маликаларнинг маънавий меросидан фойдаланиш келажак авлодларимизнинг бунёдкори бўлган аёл зотини қадрлашга, уларни садоқатли, иймон – эътиқодли ва меҳр – оқибатли бўлишга ундайди. Жисмонан ва маънан соғлом фарзандлар ҳам ана шундай оналардан туғилади. Бундай фарзандлар эса келажакда миллат ва жамият манфаатларига, Ўзбекистондай келажаги буюк мамлакатга хизмат қилишларига ҳеч шубҳа йўқ. Диссертациянинг “Темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштиришнинг инновацион шакл, мeтод ва воситалари” деб номланган иккинчи бобида педагогик туркум фанлари дарсларида темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштиришнинг мазмуни ва моҳияти, аудиториядан ташқари машғулотларда темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштириш йўллари, темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштиришда педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиш методи илғор тажрибаларга таяниб, илмий-назарий жиҳатдан ёритиб берилган. 2023 йилнинг мамлакатимизда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилиниши кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили давлат дастури тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Шуни ишонч билан айтиш мумкинки, бу дастур жисмонан соғлом ва маънан етук баркамол авлодни тарбиялаш устувор вазифа этиб белгиланган ижтимоий йўналтирилган давлат сиёсатининг мантиқий давоми бўлди. «Аёллар йили», «Соғлом авлод йили», «Оналар ва болалар йили», «Ёшлар йили», «Баркамол авлод йили», «Оила йили» ва бошқа номлар билан аталган йилларда амалга оширилган ишлар халқимизнинг эзгу орзуси бўлган соғлом бола тарбиялашдек олижаноб мақсадга ҳамоҳангдир. Ҳеч шубҳасиз, ҳар биримиз фарзандларимизни соғлом ва ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг бахт-саодати, ёруғ келажагини кўришни ният қиламиз. Дастурда белгилаб берилган вазифаларни олий таълим тизимида амалга оширишнинг турли шакл ва методлари ҳамда воситалари мавжуд. Улардан бири педагогика туркум фанлари ҳисобланади. Маълумки, педагогика тарбия ҳақидаги фан сифатида тарбиянинг моҳиятини тушуниш унинг қонуниятларини очиб бериш ва шу орқали инсон манфаатлари учун тарбия жараёнига таъсир этишини назарда тутади. Ўқув жараёнини ташкил этишнинг асосий шаклларидан бири дарс ҳисобланади. Сўнгги йигирма йил мобайнида педагогика назарияси комбинасиялашган дарсни ўрганишдан, босқичма-босқич дарснинг элементларини ўзлаштиришга, ундан эса муаммоли томонларини ўрганишга ўтди. Педагог олимлар дарсга қўйиладиган талабларни қуйидагича ифодалаган: 1. Ҳар бир дарс маълум бир мақсадни амалга оширишга қаратилган ва пухта режалаштирилган бўлмоғи лозим. Бунинг учун: а) дарс ёшларни баркамол шахс руҳида тарбиялашнинг умумий мақсад ва вазифаларидан қилиб чиқадиган конкрет бир мақсадни амалга оширишган қаратилган бўлиши; б) дарснинг мақсади, албатта ўқувчиларга тугалланган билим беришни назарда тутган бўлиши; в) бир соатлик дарсда ўтишга мўлжалланган мавзу дастур материалларининг бир қисми сифатида ифодаланиши ва бу материаллар ўзаро ички мантиқий боғланишга эга бўлиши; г) ўтилиши керак бўлган характерига кўра қандай дарс типи, ўқитиш методидан фойдаланиш назарда тутилиши; д) синф ўқувчиларининг фаоллигини ошириш мақсадида умумсинф ва айрим ўқувчилар билан қандай иш олиб бориш кераклиги белгиланган бўлиши керак; 2. Ҳар бир дарс мустаҳкам ғоявий-сиёсий жиҳатдан тарбиявий йўналишга эга бўлмоғи лозим: а) дарснинг мазмуни ўтилаётган мавзунинг моҳиятига боғлиқ ҳолда ўқувчиларни ғоявий-сиёсий жиҳатдан тарбиялашга хизмат қиладиган материаллар билан бойитилиши; б) дарс ўтилаётган мавзунинг мазмунидан келиб чиқадиган табиат, жамият ва киши тафаккури тараққиёти ҳақидаги илмий билимлар ўқувчиларнинг илмий дунёқараши ва эътиқодининг шаклланишига қаратилган бўлиши; в) дарс ўтилаётган мавзунинг мазмунидан келиб чиқадиган илмий назариялар орқали ўқувчиларнинг диалектик, матреалистик дунёқарашларини шакллантириш ва ўқувчиларни баркамол шахс руҳида тарбиялаши лозим; 3. Ҳар бир дарс албатта, турмуш билан, амалиёт билан боғланган бўлмоғи лозим. 4. Ҳар бир дарс хилма-хил метод, методик усул ва воситалардан кенг фойдаланиши лозим. 5. Дарсга ажратилган ҳар бир дақиқани тежаб, ундан самарали фойдаланиш лозим. 6. Ҳар бир дарс ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фаолияти бирлашгандагина қўйилган мақсадга эришиши мумкин. Бунинг учун ўқитувчи дарсга пухта тайёрланиши, дарс давомида ишлатиладиган кўргазмали ўқув материалларини тўғри танлаш ва ишлатиш ва бошқалар. Ҳар бир фандаги «структура» тушунчаси ўзига хос мазмунга эга. Ўқув жараёни ҳам ўзининг маълум тузилишига эга. Структурасиз таълим бўлмаганидек, тизимсиз структура ҳам бўлмайди. Шу боис, структурани тизимдаги ўзаро боғлиқ элементларининг тартиблари, деб таърифлаш мумкин. Тизим – ўзининг хоссалари ва боғланишлари бўйича у ёки бу тартибдаги ўзаро боғлиқ кўп элементлардир. Ўқув жараёнининг структураси ва тизимини яққол тасаввур этиш учун бу жараён қандай звенолардан ташкил топганини аниқ билиш зарур. Ўқув жараёни қуйидаги звеноларга эга бўлинади: Ўқитувчининг ўқувчилар диққати ва тафаккурини жалб қилиш, шу орқали уларни ўқув материалини фаол идрок этишга олиб бориш мақсадида билиш вазифасини ўртага қўйиш; Ўқитувчи томонидан билимларнинг берилиш жараёни ва ўқувчиларнинг янги материалларни ўзлаштириши; Илмий тушунчаларнинг шакллантириш ва умумлаштириш жараёни, ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш; Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини тегишли вазиятларда қўллаш; Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини ўзлаштираётганини текшириш. Таълим-тарбия ва маънавий-маърифий соҳалардаги барча ишларимиз шахснинг ана шу жиҳатларини ўстиришга қаратилмоғи керак. Бунинг учун бизда кучли бир пойдевор – улкан маънавий меросимиз бор. Аждодларимиз меросини ёшлар онгига сингдиришда мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланишимиз лозим. Ўзбекистон фуқаросининг маънавий-ахлоқий қиёфасини белгиловчи фазилатлар, сифатлар – ватанпарварлик, инсонпарварлик, миллий ғурур, меҳнатсеварлик, байналмилаллик кабилар профессор-ўқитувчилар иштирокида шаклланади. Олий таълим тизимида маънавиятни шакллантиришда талабалар онги ва қалбини шахс ва жамиятнинг ахлоқий онги учун энг хавфли бўлган зарарли одатлардан асраш асосий омиллардан биридир. Педагогик нуқтаи-назардан қаралганда шахс маънавиятини шакллантириш шахснинг ижтимоий, ахлоқий ва маданий шаклланишига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга қарши кураш ғояси сингдирилиб борилиши мақсадга мувофиқ. Бу ғоянинг асосини шахс маънавиятини шакллантирувчи ижтимоий омиллар ташкил қилади. Ёшлар онгини маънавий ва ахлоқий тубанлик иллатлари бўлган маънавий таҳдидлардан асраш, иккинчиси ёшлар онгига миллий ва умуминсоний фазилатларни сингдириш борасида Ш.Мирзиёев: “Бугун ҳаёт янгича фикрлаш ва ишлаш, миллий “ақл марказлари”ни шакллантиришни талаб этмоқда. Афсуски, атрофдаги барча сиёсий-ижтимоий жараёнларни чуқур тушуниб, таъсирчан тилда етказиб берадиган таҳлилчи ва экспертларимиз жуда кам. Бундай вазиятда жамиятни маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш борасидаги илмий-амалий тадқиқотларни тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. Шу маънода, Маънавият ва маърифат, “Тараққиёт стратегияси”, Ислом цивилизацияси марказлари, ижтимоий-гуманитар йўналишдаги тадқиқот институтлари ҳақиқий “ақл марказлари”га айланиши керак”, -деб таъкидлайдилар. Демак, ёшларни маънавий тарбиялашда беш масала алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: 1. Мустақил фикрлилик; 2. Собитлик; 3. Иродалилик; 4. Фидойилик; 5. Ватанпарварлик. Чунки, маънавий тарбия ёшларда теран дунёқарашни шакллантириш («мустақил фикрлик»), уларда маънавий иммунитет ҳосил қилиш («собитлик») ва уларни маънавий фазилатлар билан зийнатланиши («иродалилик», «фидойилик», «ватанпарварлик») тақозо этади. Диққат қилинса, маънавий тарбияда шахс онгини тўғри ва мақсадли шакллантириш асосий масаладир. Бу жараённи педагог олимлар С.Йўлдошева ва Д.Шариповалар қуйидагича моделлаштирган: Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling