Самарқанд давлат университети


Download 0.51 Mb.
bet10/23
Sana30.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1410473
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   23
Bog'liq
avtoreferat Qurbonova

1 -жадвал

Дунёқарашни шакллантиришда мустақил фикрлаш хусусиятини ҳосил қилиш катта аҳамиятга эга. Негаки мустақил фикрли шахс кўтаринки руҳда, узоқни кўра олувчи ва ўзгаларга ибрат бўлувчи киши ҳисобланади. Бунинг акси бўлган муте фикрлилик кишини руҳий тушкинлик, бугунги кун учун яшовчи ва ўзгалар ортидан кўр-кўрона эргашувчи кимсага айлантиради. Шу маънода ёшларимиз асосида мустақил фикрлилик бўлган дунёқарашга эга бўлишлари керак.


Маънавий-ахлоқий муносабат негизида собитлик туради. Собитлик – бу сўз, иш ва фаолиятда бирликка амал қилишдир. Собит одам ўз сўзига вафо қилувчи ва фаолиятда шижоатли бўлувчи шахс ҳисобланади. Бундай одам ўзга ва ўзгаларга нисбатан сабот билан муносабатда бўлади. Бунинг акси бўлган собитсизлик кишини вафосизлик, хиёнаткор ва лоқайд кимсага айлантиради. Демак, ёшларимиз замирида собитлик бўлган маънавий-ахлоқий муносабатга эга бўлишлари керак.
Маънавий-ахлоқий фаоллик асосини бир талай меъёрлар ва тамойиллар ташкил қилади. Аммо, улар орасида иродалилик, фидойилик ҳамда ватанпарварлик алоҳида ўрин тутади. Ирода кишида сабр-тоқатлилик, чидамлилик ва бардошлилик хусусиятларини ҳосил қилиб, уни ижтимоий фаолликка ундайди. Ижтимоий фаолликка фидойилик қувват беради ва ватанпарварлик бу фаолликнинг самараси сифатида намоён бўлади. Бунинг акси бўлган пассив кишида мўртлик ва бепарволикни ҳосил қилади. Шу маънода ёшларимиз руҳиятида иродалилик, фидойилик ва ватанпарварлик бўлган маънавий-ахлоқий фаол шахслар сифатида вояга етишлари керак. “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида таъкидланганидек, «Ҳар бир инсон ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган ана шундай фикрларни униб-ўсиб келаётган ёшларнинг онгига сингдириш, уларни ҳаёт синовларига бардошли этиб тайёрлаш бизнинг ота-она, устоз-мураббий, раҳбар-раҳнамо сифатидаги, шу муқаддас юрт фуқароси сифатидаги муқаддас бурчимиздир», — деган эди. Маънавий тарбиянинг бош мақсади ва вазифаси ёшларни ҳаётга тайёрлаш бўлиб, бутун таълим-тарбиянинг мақсадида ҳам аслида шу нарса ётади.
Олий мактабда маънавий-ахлоқий тарбия методларига ишонтириш, ижобий намуна кўрсатиш, талабалар, машқ қилиш, фаолиятнинг бошқа кўринишларига ўтиш, хулқи устидан назорат қилиш киради. Шу билан бирга маънавий тарбия ишларини машғулотлардан ташқари бўш вақтларда самарали ташкиллаштириш зарурияти тарбияланувчиларнинг машғулотлардан ташқари бўш вақтини режалаштириш вазифасини қўяди. Режада ушбу масалаларга эътибор қаратиш керак бўлади:

  • ижтимоий мослашув зонасини ташкил этиш ва ўқиётганларнинг ижтимоий ҳаракатчанлигини кўрсатиш;

  • бўлажак мутахассисларнинг касбий мослашуви учун шарт-шароитлар яратиш;

  • ўқиётганларни мустақил ўқиш йўли билан таълимни давом эттиришга йўллаш;

  • ҳар бир таълим олувчининг қобилияти, қизиқиши ва иштиёқларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;

  • талабаларнинг вақтдан унумли фойдаланиши, дам олиш маҳоратини эгаллашга ўргатиш;

Машғулотлардан ташқари бўш вақт фаолияти тизимини лойиҳалаш:

    • ўқув юртининг иш режаси;

    • ўқув юртининг талабалар билан олиб борадиган тарбиявий ишлар режаси;

    • ўқув гуруҳлари талабалари билан олиб бориладиган тарбиявий ишлар режаси ва бошқа шаклларда амалга оширилади.

Аудиториядан ташқари ишлар ўзига хос хусусиятлари билан ўқиш машғулотларидан фарқ қилади. Аудиториядан ташқари ўтказиладиган тарбиявий тадбирларни олиб боришда қуйидаги усуллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ:


  1. Download 0.51 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling