Самарқанд давлат университети


Download 0.51 Mb.
bet6/23
Sana30.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1410473
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
avtoreferat Qurbonova

Тадқиқотнинг объекти: Темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштириш жараёни белгиланиб, тажриба-синов ишларига Самарқанд давлат университети, Бухоро давлат педагогика институти, Жиззах давлат педагогика университетидан 407 нафар талаба қизлар ҳамда профессор ўқитувчилар жалб этилган.
Тадқиқотнинг предмети Темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштиришнинг инновацион шакл, метод ва воситаларини ўрганишдан иборат.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда адекват ҳолатда ўрганишни таъминлашга қаратилган методлар мажмуи қўлланилди: тадқиқотнинг мақсади ва вазифаларига қаратилган педагогик кузатув, сўровнома, тест синовлари, мавзуга оид педагогик-психологик, тарихий, адабий, этнографик манбалар таҳлили, савол-жавоблар, мавзуга оид илғор тажрибаларни ўрганиш, тажриба-синов ишлари ва тадқиқот натижаларини математик-статистик таҳлил қилиш методларидан фойдаланилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштиришда темурий маликаларнинг маънавий меросидан фойдаланиш тушунчаси даврий ёндашувлар (тарихий-тадрижий, ижтимоий, илмий-педагогик)га устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
олий ўқув юртларида педагогика туркум фанларини ўқитиш жараёнида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштиришнинг педагогик шарт-шароитлари тадбирлар, саёҳатлар, маросимлар, байрамлар, тўгарак фаолияти каби функцияларни киритиш асосида очиб берилган;
талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштиришга йўналтирилган кўникма ва малакаларини таркиб топтириш йўллари олий таълим муассасалари ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигининг педагогик мотивацияси ва тамойилларини аниқлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллашганлик даражасини баҳолаш технологияси тарбияга оид индикаторлар ва маънавий тарбия фазилатлари интеграциясига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling