Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Магистратура бўлими “Иқтисодиёт” мутахассислиги “Корхоналарни ривожлантириш стратегияси


Download 75.17 Kb.
bet1/6
Sana07.01.2023
Hajmi75.17 Kb.
#1082441
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Корхоналарни ривожлантириш стратегияси мустақил иш ИРОДА ОПА


Ў
збекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Магистратура бўлими “Иқтисодиёт” мутахассислиги
Корхоналарни ривожлантириш стратегияси” фанидан

КУРС ИШИ
МАВЗУ: Корхоналарнинг стратегик ривожланишида эркин иқтисодий зоналарни ташкил этилиши

Бажарди: Баймурадова И.
Текширди: Курбанова Р.Ж.

Самарқанд-2020
Корхоналарнинг стратегик ривожланишида эркин иқтисодий зоналарни ташкил этилиши
Режа:
Кириш

  1. Еркин иқтисодий иқтисодий зонларни ташкил етишнинг назарий асослари

  2. Еркин иқтисодий иқтисодий зонларни ташкил етиш ҳуқуқий асослари

  3. Еркин иқтисодий зоналарни ташкил етишда хориж тажрибаси

  4. Еркин иқтисодий ҳудудларга инвестициялар жалб қилиш ва ривожлантириш истиқболлари

Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Кириш
Республикамизга хорижий инвестицияларни фаол жалб етиш мақсадида еркин иқтисодий зоналар ташкил етиш, уларни ривожлантиришнинг молиявий масалаларини ўрганиш ва Ўзбекистонда еркин иқтисодий ҳудудлар фаолиятини ривожлантириш ҳолати таҳлилини ўрганиб вужудга келган муаммолар ҳамда уларни ҳал етиш йўлларини баён қилиш билан хусусиятланади. Бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ўсишига еришишнинг муҳим йўналишларидан бири барча ички манбалардан унумли фойдаланиш ҳамда хорижий инвестицияларни фаол жалб етишдир. Ўзбекистон иқтисодиётининг жаҳон хўжалиги тизимига интеграциялашуви шароитида мамлакатимизда експортга йўналтирилган иқтисодий ривожланиш сиёсатини амалга ошириш ва експортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариб хорижга експорт қилиш ва шунингдек импорт ўрнини босувчи юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқаришни жорий қилишда еркин иқтисодий зоналардан фойдаланиш, шунингдек, мамлакатимизда “очиқ ешиклар сиёсатини” амалга ошириш ҳамда хорижий сармоядорларни жалб қилиш борасида ривожланган давлатларнинг, айниқса, жаҳон хўжалигида тезкор суръатларда ривожланган мамлакатларнинг, жумладан, Германия, Франсия, Япония, Жанубий Корея, Сингапур, Туркия, Хитой каби мамлакатларнинг ташқи савдо-сотиқ сиёсати тажрибаларидан унумли фойдаланиш миллий иқтисодиётимизнинг тараққиётига ижобий самара беради.
Шунга кўра, миллий иқтисодиётни шакллантиришда ташқи иқтисодий фаолиятни еркинлаштириш орқали мамлакатнинг ташқи савдо-сотиқ жараёнини ва експорт салоҳиятини юксалтириш масаласи, мамлакатимизда бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олишни, айниқса, жаҳон иқтисодиёти амалиётида тўпланган тажрибалар ва халқаро қонун–қоидалар асосида мамлакатимизда еркин иқтисодий зоналарни ташкил қилиш борасида ва уларни тартибга солиш усулларини янада такомиллаштириш зарурлигини талаб етади. Еркин иқтисодий зоналарни ташкил етишда ва ундаги фаолиятларни самарали олиб боришда хориж мамлакатларининг тажрибаларидан ва уларнинг усулларидан унумли фойдаланиш ҳозирги куннинг муҳим масалаларидан бири ҳисобланиб мавзунинг долзарблигини белгилайди.
Мамлакатимизда жаҳон андозасига мос равишда юқори технологиялар асосида сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқариш тизимини бугунги кун даражасига кўтариш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов шундай деган еди:
“Иқтисодиётни, аввало, ишлаб чиқариш соҳаларини оқилона ташкил қилиш, уларга юксак технологияларни жорий етиш, шу асосда замонавий корхоналар барпо етиб, юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, бир сўз билан айтганда, Ўзбекистонда жаҳон андозаларига мос, халқаро бозордаги рақобатга бардош бера оладиган тизимни яратиш биздан, шубҳасиз, катта вақт, меҳнат ва шижоатни талаб қилади”



Download 75.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling