Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Магистратура бўлими “Иқтисодиёт” мутахассислиги “Корхоналарни ривожлантириш стратегияси
II. Еркин иқтисодий иқтисодий зонларни ташкил етиш ҳуқуқий асослари
Download 75.17 Kb.
|
Корхоналарни ривожлантириш стратегияси мустақил иш ИРОДА ОПА
II. Еркин иқтисодий иқтисодий зонларни ташкил етиш ҳуқуқий асослари
Ҳозирги кунда жаҳон стандартларига жавоб берадиган ва дунё бозорларида талаб қилинадиган маҳсулот ишлаб чиқариш учун хорижий инвестицияларни биринчи галда, тўғридан тоғри инвестицияларни жалб етиш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш муҳим аҳамият касб етади. Мазкур вазифаларни амалга оширишда еса еркин иқтисодий зоналар муҳим аҳамиятга ега. Чунки бундай еркин иқтисодий зоналар минтақани ижтимоий иқтисодий ривожлантириш учун мамлакат ва чет ел капиталини жалб етиш орқали унинг саноат салоҳиятини, ишлаб чиқариш, транспорт- транзит ва ижтимоий соҳани ривожлантириш баробарида, замонавий бозор инфратузилмаларини ташкил етишга имконият яратади. Ҳозирги кунда халқаро хўжалик фаолиятида еркин иқтисодий зоналарнинг 30 дан ортиқ тури мавжуд. Мамлакатимизда еркин иқтисодий зоналар ташкил етиш ва улар фаолиятига доир муносабатлар бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тартибга солинади. 1996-йил 25- апрелда қабул қилинган “Еркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, 1998-йил 30 апрелда қабул қилинган “Сҳет ел инвестициялари”, “Чет еллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолотлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида ”ги ва бошқа бир қатор ҳужжатлар билан тартибга солинади. ЕИЗ тўғрисидаги қонуннинг 1- моддасига кўра “Еркин иқтисодий зона — минтақани жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун мамлакат ва чет капиталини, истиқболли технология ва бошқарув тажрибасини жалб етиш мақсадида тузиладиган ва аниқ белгиланган маъмурий чегаралари ва алоҳида ҳуқуқ тартиботи бўлган алоҳида махсус ажратилган ҳудуддир. ”Еркин иқтисодий зона ҳудудида юридик шахслар ва фуқаролар (жисмоний шахслар) хўжалик, молиявий ва бошқа молиявий фаолиятнинг истаган турлари билан шуғулланишига йўл қўйилади. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ман етилган фаолият турлари бундан мустасно. Гарчи сиёсат концепцияси ва воситаси сифатида еркин иқтисодий зоналар узоқ вақт давомида Ҳиндистон ёки Хитой каби мамлакатларда енг аниқ намуналар сифатида синовдан ўтган бўлса-да, шуни еслатиб ўтишимиз керакки, бу каби сиёсат ривожланаётган ва саноатлашган мамлакатларда бир хил ёки муқобил сиёсат мақсадларини амалга ошириш учун ишлатиладиган турли даражаларда ёки модификацияларда бўлган. Мамлакатимизда мавжуд Навоий, Жиззах ва Aнгрен еркин иқтисодий зоналарни амалиётга тадбиқ қилинишига қараб турли вақтларга бўлинади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 декабрдаги “Навоий вилоятида еркин иқтисодий зона ташкил қилиш тўғрисида”ги фармонига асосан, “Навоий” еркин иқтисодий зонаси ташкил етилди. Aнгрен еркин иқисодий зонаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 апрелдаги ПФ-4436-сон Фармонига асосан жорий етилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах еркин иқтисодий зонасини барпо етиш тўғрисида 2013 йил 18 мартдаги ПФ-4516-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юклатилган. Мамлакатимизда еркин иқтисодий зоналар ташкил етиш ва улар фаолиятига доир муносабатлар 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган “Еркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан тартибга солинади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 26 майда қабул қилиниб, юқори палата – Сенат томонидан жорий йилнинг 28 августида маъқулланган ҳамда 24 сентабр куни матбуотда расман кучга кирган “Еркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни еса амалдаги қонуннинг еркин иқтисодий зоналарни ташкил етиш тартиби, уларнинг турлари, мазкур зоналар иштирокчиларига қўшимча имтиёз ва преференсиялар бериш механизми, бундай ҳудудда амалга ошириладиган фаолият турлари, еркин иқтисодий зоналарнинг мувофиқлаштирувчи ва оператив бошқарув органларини шакллантириш тартиби ҳамда уларнинг ваколатлари, шунингдек, хўжалик юритувчи еркин иқтисодий зона субйектларини рўйхатга олиш тартиби билан боғлиқ нормаларни юқорида номи зикр етилган Фармон талабларига мувофиқлаштиришни кўзда тутади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида очилган Навоий, Aнгрен, Жиззах ва очилаётган янги 4 та еркин иқтисодий зоналарнинг ташкил етиш ҳуқуқий асослари яратилган. Еркин иқтисодий зоналар ҳудудида хўжалик юритувчи субйектлар фаолиятининг асосий йўналишлари замонавий хорижий юқори унумли асбоб- ускуналар ва техника, технологик линиялар ва модуллар, инновасия технологияларини жорий етиш ҳисобига юқори технологияли, жаҳон бозорларида рақобатбардош маҳсулотларни кенг миқёсда ишлаб чиқариш мақсадида ташкил етилди. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги еркин иқтисодий зоналар фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил етади, бу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин. Еркин иқтисодий зоналар фаолияти давомида унинг ҳудудида алоҳида божхона, валюта ва солиқ режимлари, Ўзбекистон Республикаси норезидент фуқароларининг унинг ҳудудига кириш, ҳудудида бўлиш ва чиқиб кетишнинг, шунингдек, улар томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар олишнинг соддалаштирилган тартиби жорий етилди. Бундан ташқари алоҳида ҳуқуқий тартиб, шу жумладан, солиқ,валюта ва божхона тартиби фақат ЕИЗ ҳудудида фаолият кўрсатаётган ва ЕИЗ дирексияси томонидан рўйҳатга олинган хўжалик юритувчи суйектлар учун амал қилади. Еркин иқтисодий зоналар ташкил етилган барча ҳудуд ЕИЗ фаолият кўрсатадиган бутун давр мобайнида фойдаланиш ва бошқариш учун Маъмурий кенгашга берилади. Еркин иқтисодий зоналар дирексияси хўжалик юритувчи субъйектларга ЕИЗ ҳудудида йер ўчасткаларини субижарага топшириш, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ижара шартномаси бўйича бошқа шахсга бериш, ижара ҳуқуқини гаровга қўйиш, уларни улуш сифатида устав капиталига қўшиш ҳуқуқисиз ижарага беради. ЕИЗ лар ҳудудида йер участкаларини сотиш ва бошқача тарзда ўзгага бериш тақиқланади. ЕИЗ ларда рўйҳатдан ўтган хўжалик юритувчи субъйектлар уларга киритилган тўғридан тўғри инвестициялар қуйидагича бўлган тақдирда йер солиғи, мол-мулк солиғи, даромад солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона солиқ тўлови (кичик корхоналар учун) Республика йўл жамғармаси ва Буджетдан ташқари умумтаъли мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструксия қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий тўловлардан озод етилган. - 3 миллион йевродан 10 миллион йеврогача -7 йилга; - 10 миллион йевродан 30 миллион йеврогача -10 йилга.Кейинги 5-йил давомида фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови ҳажми амалдаги ставкадан 50 фоиз миқдорида белгиланган. - 30 миллион йевродан ортиқ бўлганда-15 йилга.Кейинги 10 йил давомида фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови ҳажми амалдаги ставкадан 50 фоиз миқдорида белгиланади. Имтиёзлар бериш давом етмоқда, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 ёл 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли Қарорига асосан Навоий шаҳридаги Интермадал халқаро логистик марказида фаолият кўрсатаётган “Кареан ейр” авиакомпанияси Ўзбекистонга импорт қилинадиган товарлар ва жиҳозлар бўйича бож тўловидан 2019 йил 1 январигача озод қилинади. Шунингдек бу авиакомпанияни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олган даромади фойда солиғидан озод қилинади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Навоий еркин иқтисодий зонасида алоҳида валюта режими фаолияти тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 2013 йил 25-декабрдаги 341-сонли Қарорини қабул қилиши билан “Навоий” еркин иқтисодий индустриал зонасида қатнашчиларга қуйидагилар рухсат берилган: - улар ўртасида тузилган шартномалар ва контрактлар бўйича ҳсоб-китоб ва тўловларни еркин иқтисодий ҳудудларни хорижий валютага амалга ошириш; - Ўзбекистон Республикаси Резидентлари бўлган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан етказиб берилган товарлар, ишлар ва хизматларнинг ҳақинни еркин алмаштириладиган валютада тўлаш; - експорт ва импорт қилинадиган товарлар учун ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китоб қилишнинг улар учун қулай шартлари шаклларидан фойдаланиш. Бу қарорнинг қабул қилиниши “Навоий” еркин иқтисодий ҳудудларни қатнашчилари учун қулайликлар туғдиради ва чет ел инвестицияларини янада кўпроқ жалб қилиниши. Лекин Жиззах ва Aнгрен еркин иқтисодий зоналарда бошқачароқ, бунда қуйидагича имтиёзлар берилган ва киритилган инвестициялар ҳажмига қараб 3 йилдан 7 йилгача муддатга берилади, шу жумладан еквивалентда: - 300 минг AҚСҲ долларидан 3-миллион AҚСҲ долларигача бўлганда-3 йил муддатга; - 3 миллион AҚСҲ долларидан ортиқ 10 миллион AҚСҲ долларигача бўлганда- 5 йил муддатга; - 10 миллион AҚСҲ долларидан ортиқ бўлганда-7йил муддатга берилади. Мамлакатимизда хорижий инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонуний механизмларини жорий етиш, уларга юртимизда еркин фаолият юритишлари учун қулай имтиёз ва преференсиялар бериш, умуман, инвестициявий муҳитни янада яхшилашга алоҳида еътибор қаратилмоқда. Бу борада қабул қилинган бир қатор қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хорижий инвестицияларни жалб етишни рағбатлантириш, инвеститорлар ҳуқуқларини муҳофаза қилишни кафолатлашда муҳим аҳамият касб етади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-4609-сонли Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармон билан 2014-2015 йилларда Инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш самарадорлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди. Дастур қуйидаги 6 йўналишда 46 та чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутади: - тадбиркорлик субъйектлари ва инвесторлар фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликни янада такомиллаштириш ва еркинлаштириш; - давлат ва маҳаллий бошқарув органларининг фаолиятининг тадбиркорлик субъйектлари билан ўзаро муносбатларидаги самарадорлигини ошириш ва ошкоралигини таъминлаш; - тадбиркорлик субъйектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштиришнинг институционал тизимини янада такомиллаштириш; - тадбиркорлик субъйектларини кредитлаш механизмларини такомиллаштириш, банк ва молиявий инфратузилма сифатини ошириш, тадбиркорлик субъйектларига кўрсатиладиган хизматлар доирасини кенгайтириш; - фолиқ маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соддалаштириш, сифатни бошқариш стандартларини жорий етиш; - корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш ва хусусий мулкдорлар ролини ошириш. Чора-тадбирлар Дастурига киритилган тадбирларнинг амалга оширилиши устидан Вазирлар Маҳкамаси тизимли назорат ўрнатади, шу жумладан уларни амалда жорий етишнинг натижадорлиги тўғрисида тадбиркорлик субъйектлари ўртасида мунтазам сўровлар ўтказиб боради. Aдлия вазирлигига хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоялаш бўйича уларга берилган афзалликларни тизимли равишда мониторинг қилиб борилади. Шу кунга қадар ҳудудий Aдлиялар томонидан мониторинг ишлари олиб борилмоқда. Қайд етиш жоизки, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда қулай инвестициявий муҳит шакллантирилди, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қонун йўли билан кенг кўламдаги имтиёзлар, афзалликлар ва кафолатлар тизими белгиланди. Шундай тартиб белгиланганки, унга кўра ЕИЗ да рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъйектлар ЕИЗ фаолият кўрсатадиган бутун муддатга експортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида мамлакатга олиб келинаётган асбоб-ускуналар, шунингдек, хом ашё, материалллар ва бутловчи қисмлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилинган. Ўзбекистоннинг ички бозорларида сотиш учун мўлжалланган маҳсулотни ишлаб чиқариш мақсадида мамлакатга олиб кириладиган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловлари, агар қонун хужжатларида бошқа имтиёзли тартиб кўзда тутилмаган бўлса, белгиланган ставкаларнинг 50 фоизи миқорида (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) ундирилади, бунда уларни тўлаш муддати 180 кунгача кечиктирилиши мумкин. Бу берилган имтиёзлардан фойдаланилган ҳолда ЕИЗ лар ҳудудига олиб кирилган асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар сотилган ёки бепул берилган тақдирда, божхона тўловлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда буджетга тўлиқ ундирилади. ЕИЗларда рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субйектларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчилар аҳволини ёмонлаштирувчи ҳужжатлари татбиқ етилмаслиги белгилаб қўйилган, лекин аксиз солиғига тортиладиган товарларнинг солиққа тортилишини тартибга солувчи ҳужжатлар бундан мустасно деб қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйев 2017 йил 12 январда «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» еркин иқтисодий зоналарини ташкил етиш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Фармонга кўра, ташқи бозорларда талаб катта бўлган, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган минерал- хомашё ва қишлоқ хўжалиги ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил етишга хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб етиш учун қулай шароитларни яратиш, шунингдек, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятларининг ишлаб чиқариш ҳамда ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланиш, шу асосда янги иш ўринлари ташкил етиш ҳамда аҳоли даромадларини ошириш мақсадида Самарқанд вилояти Ургут туманида – «Ургут», Бухоро вилояти Ғиждувон туманида – «Ғиждувон», Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида – «Қўқон», Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида – «Ҳазорасп» еркин иқтисодий зоналарини (кейинги ўринларда «Ургут» ЕИЗ, «Ғиждувон» ЕИЗ, «Қўқон» ЕИЗ ва «Ҳазорасп» ЕИЗ деб аталади) ташкил етиш кўзда тутилган. Гарчи сиёсат концепцияси ва воситаси сифатида еркин иқтисодий зоналар узоқ вақт давомида Ҳиндистон ёки Хитой каби мамлакатларда енг аниқ намуналар сифатида синовдан ўтган бўлса-да, шуни еслатиб ўтишимиз керакки, бу каби сиёсат ривожланаётган ва саноатлашган мамлакатларда бир хил ёки муқобил сиёсат мақсадларини амалга ошириш учун ишлатиладиган турли даражаларда ёки модификацияларда бўлган.13 Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Ўзбекенерго» AЖ, «Ўзтрансгаз» AК, «Ўзавтойўл» ДAК ҳамда республика ва ҳудудий даражадаги муҳандислик-коммуникация хизматлари кўрсатувчилар еркин иқтисодий зоналарнинг қатнашчилари – хўжалик юритувчи субъектларнинг коммуникацияларга, уларни ишлаб чиқариш майдончаларига ўз вақтида туташтирган ҳолда, кафолатли уланишини таъминлайдилар. Ташқи бозорларда талаб катта бўлган ва импортнинг ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил етиш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг тўғридан- тўғри инвестицияларини жалб етиш; - Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятларининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятларидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш; - мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, тўқимачилик, гилам тўқиш, поябзал ва чарм-галантерея, екологик жиҳатдан хавфсиз кимё, фармацевтика, озиқ-овқат, електротехника саноати, машинасозлик ва автомобилсозлик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишларда янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил етиш; - маҳаллий хомашё ва материаллар негизида мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш ҳамда еркин иқтисодий зоналар корхоналари ўртасида ва умуман республикада саноат кооперациясини ривожлантириш асосида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш; - ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва маркировка қилиш бўйича халқаро стандартларга мувофиқ илмий-ишлаб чиқариш марказлари ташкил етиш ва уларнинг қарорлари халқаро даражада еътироф етилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш «Ургут» ЕИЗ, «Ғиждувон» ЕИЗ, «Қўқон» ЕИЗ ва «Ҳазорасп» ЕИЗнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари етиб белгиланди. Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида инвестицион қулай муҳити, хорижий сармоядорлар учун Республикада сиёсий ва иқтисодий барқарорлик сақланаётган ҳуқуқий кафолатлар ва имтиёзларнинг кенг тизимлари яратилган. Бундан ташқари, хорижий сармоялари бўлган корхоналарни раг`батлантиришга оид чора-тадбирлар ишлаб чиқилган: - Ўзбекистон Республикаси давлат сармоялар дастурига кирадиган лойиҳаларга умумий чора-тадбирлар имтиёзлар; - хусусийлаштириш жараёнида хорижий сармоялар иштирокини раҳбатлантириш; - халқ исеъмолидаги техник қайта қуроллантириш ва маҳсулотларни ишлаб чиқишни раҳбатлантириш. Сармояларнинг қулай "Чет ел инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга кафолат бериш тўғрисида"ги, "Чет ел инвесторлар туғрисида"ги, "Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга бериладиган қўшимча раҳбатлантириш омиллари ва имтиёзлар тўг`рисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари қаторида асосланган. Шуни айтиш керакки, "Хорижий сармояларга кафолат бериш" Қонуни ҳужжатлари инвестициялаш шарт-шароитларини ёмонлаштирса, унда чет еллик инвесторларга нисбатан инвестициялаш санасида амал қилган қонун ҳужжатлари инвестициялаш пайтидан бошлаб ўн йил мобайнида қўлланилади. Чет еллик инвесторлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестицияларни қуйидаги йўллар билан амалга оширишлари мумкин: - Ўзбекистон Республикасининг юридик ва (ёки) жисмоний шахслари билан биргаликда ташкил етилган корхоналар, банклар, трастлар, картеллар, уюшмалар ва бошқа корхоналарга улуш қўшиб қатнашиш; - чет еллик инвесторларга тўлиқ қарашли бўлган корхоналарни барпо етиш; - Ўзбекистон Республикаси ёки Ўзбекистон ҳукумати корхоналари томонидан чиқарилаётган акциялар облигациялар, акция сертификатлари ва бошқа қимматли қог`озларни сотиб олиш; - турар жой биноларига улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда мулк ҳуқуқини, шунингдек йерга егалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳамда табиий ресурсларга егалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқларини сотиб олиш. Хорижий инвестицияларни жалб етадиган корхоналарнинг солиқ имтиёзларига иқтисодиёт тармоқларида тўг`ридан-тўг`ри хусусий хорижий инвестицияларни жалб етадиган корхоналар 2005 йил 1 июлдан бошлаб асосий фаолият бўйича даромад (фойда) солиг`и, мол-мулк солиг`и, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиг`и, екология солиг`и, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, Республика йўл жамг`армасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод етиладилар. Улар қуйидаги ҳолда бўлади: - 300 минг AҚШ долларидан 3 млн AҚШ долларигача - 3 йил муддатга; - 3 млн AҚШ долларидан ошиб 10 млн AҚШ долларигача - 5 йил муддатга; - 10 млн AҚШ долларидан ошганда - 7 йил муддатга; - юқорида кўрсатилган солиқ чегирмалари қуйидаги шароитларда қўлланилади: - корхоналарни иш кучи кўп бўлган минтақаларда - Қорақалпог`истон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида, шунингдек Навоий, Aндижон, Наманган ва Фарг`она вилоятларининг қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштириш; - хорижий инвесторлар томонидан тўг`ридан-тўг`ри хусусий хорижий инвестицияларнинг Ўзбекистон Республикаси кафолатини тақдим етмасдан амалга оширилиши; - корхонанинг устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши 50 фоиздан кам бўлмаслиги керак; - тўг`ридан-тўг`ри хусусий хорижий инвестицияларни корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин киритиш; - хорижий инвестицияларни еркин алмаштириладиган валюта ёки янги замонавий технологик ускуна кўринишида қўйиш. Қайта яратилган корхоналар рўйхатдан ўтган вақтдан бошлаб мол-мулкига солиқ тўлашдан озод етилади: - агар корхона ўз маҳсулотининг (иши, хизмати) умумий даромад хажмидан 30 фоизини експорт қилса-мол-мулк солиг`и 50 фоизга камаяди; - агар корхона ўз маҳсулотининг (иши, хизмати) умумий даромад ҳажмидан ўз беш фоиздан ўттиз фоизгача експорт қилса-мол-мулк солиг`и ўттиз фоизга камаяди. Бугунги кунда еркин иқтисодий ҳудудларни ривожлантиришда хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг бир қанча шакллари мавжуд: - улуш қўшиб қатнашиши орқали қўшма корхоналарни ташкил етиш; - 100 % мол-мулк хорижий инвесторга тегишли бўлган хорижий корхоналарни ташкил етиш; - йирик хорижий компания ва фирмаларнинг шўба корхоналари ва филиалларини ташкил етиш; - консессия ва лизинг шартномалари тузиш; - тендерлар еълон қилиш; - еркин иқтисодий ҳудудлар ташкил етиш; - молиявий активларни сотиш ва сотиб олиш; - ташқи савдога кўмак ва Ўзбекистонга инвестициялар жалб қилиш лойиҳаси. Ташқи савдо ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш давлатимиз иқтисодиётининг ўсишида ва ривожланишида асосий йўналтирувчи куч ҳисобланади. Булар мамлакатни жаҳон иқтисодига боғланишига, ихтисослашишига ва илғор теҳнологияларга еъришишига ёрдам беради. Download 75.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling