Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Магистратура бўлими “Иқтисодиёт” мутахассислиги “Корхоналарни ривожлантириш стратегияси


III. Еркин иқтисодий зоналарни ташкил етишда хориж тажрибаси


Download 75.17 Kb.
bet4/6
Sana07.01.2023
Hajmi75.17 Kb.
#1082441
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Корхоналарни ривожлантириш стратегияси мустақил иш ИРОДА ОПА

III. Еркин иқтисодий зоналарни ташкил етишда хориж тажрибаси
Ривожланган давлатларда ташкил етилган ЕИЗ мамлакатнинг хўжалигига, енг аввало, ташқи иқтисодий алоқаларнинг ривожланишига ва товар алмашинуви ўсишига ўз таъсирини ўтказади. Масалан, ЕИЗлар AҚСҲ иқтисодиётининг ривожланишида муҳим рол ўйнайди. Уларни ташкил етишдан асосий мақсад ташқи иқтисодий ва умумхўжалик масалаларини йечиш ҳисобланади. Бу орқали ҳудудларга инвестициялар ва янги технологиялар киритиш, бошқарув ва маркетинг тажрибаларини жалб етиш учун шарт-шароитлар яратилмоқда.
AҚСҲда 240 дан ортиқ ЕИЗ мавжуд14, улар бутун давлат ҳудудини қамраб олган. Бу ҳудудларда 350 мингдан ортиқ одам иш билан банд15, 2016 йилда 170 та ЕИЗларда фаолият юритаётган компаниялар сони 3000 дан кўпроқ. Ушбу фирмалар експорт қилган товарлар қиймати еса, 40 млрд долларга тенг ҳамда улар AҚСҲ фуқароларига 374559 ишчи ўринларни яратди16. ЕИЗларга олиб кирилаётган ва қайта ишланаётган товарларнинг умумий қиймати 200 млрд доллардан ошиқ. Aксарият ЕИЗларнинг хўжалик фаолияти асосан автомобиллар еҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш ва уларни йиғишга ихтисослашган. Шунингдек, AҚСҲдаги ЕИЗлар маҳаллий ва хорижий ашёлар асосида бошқа тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳисобига кенгайиб бормоқда.
Ташқи савдо ҳудудлари (ТСҲ) орқали мамлакатнинг 2 фоиз импорти ва 1,5 фоиз експорти амалга оширилади17. Ушбу ҳудудларнинг ички бозор еҳтиёжларини қондиришдаги роли ортиб бормоқда, 90-йиллар бошларида уларда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 88 фоизи AҚСҲнинг ички бозорида ўз харидорини топган18. ТСҲ миллий ишлаб чиқариш жараёнининг таркибий қисми бўлиб, мамалакат ижтимоий- иқтисодий ривожланишига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Ҳудудларда аҳолининг бандлик даражасини оширишга, ички ва ташқи инвестициялр киритилиш ҳажмининг ошишига ва асосан ички бозор еҳтиёжларини қондиришга хизмат қилмоқда. Бундан ташқари ТСҲ фаолияти AҚСҲ автомобил саноатининг рақобатбардошлиги ортишига кўкаклашмоқда.
Ҳозирги кунда AҚСҲда уч турдаги ЕИЗлар, яъни ташқи савдо, тадбиркорлик ва технлогияларни жорий етиш (технопарк) ҳудудлари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг ўзига хос хусусиятларини қуйидагича:
AҚСҲда ТСҲ амалдаги қонунчиликка кўра, икки турдаги ҳудудларга бўлинади: умумий вазифали ва махсус вазифали ҳудудлар (субҳудудлар). Умумий вазифали ҳудудлар AҚСҲ божхонаси ваколатидан ташқари фаолият кўрсатади. Улар, одатда порт ёки аеропортлар атрофида ташкил қилинади. Aсосий фаолият товарни сақлаш, турларга ажратиш, ўраш ва қўшимча қайта ишлашсиз жўнатишдан иборат. Баъзи ҳолларда експорт қилиш мақсадида хорижий товарларни бироз қайта ишлашга йўл қўйилади. Шу нуқтаи назардан, функсионал мақсадларига кўра, улар еркин божхона ҳудудларини ўзида акс еттиради. Кўпинча умумий вазифали ҳудудлар кейинчалик махсус ҳудуд (субҳудуд) яратиш учун ташкил қилинади.
Умумий вазифали ҳудудлар AҚСҲ Ташқи савдо бўйича Қўмитаси томонидан штатлар ҳукумати қошидаги турли ташкилотларга, масалан порт,аеропорт бошқарувига, ишлаб чиқариш бўйича агентликларга берилган рухсатнома асосида яратилади.
Табиийки, ТСҲ ўзи жойлашган штатнинг умумий ривожланишига, баландлик ва савдо ҳажмининг ошишига ҳисса қўшади. Бу ташқи савдо ҳудуди ташкил етишнинг муҳим шартларидан бири. Одатда, бу ҳудудларни тегишли ташкилотлар билан тузилган шартнома асосида хусусий компаниялар бошқаради.
Дастлабки умумий вазифали савдо ҳудудлари AҚСҲда 1930 йилларда пайдо бўлган ва Неw Ёрк, Чикаго, Сан-Франсиско каби шаҳарларнинг портларида жойлашган. Масалан, Неw Ёркда бундай ҳудуд 1936 йил 30 январда маҳаллий ҳукумат ташаббуси билан яратилган20. 1950 йилда бундай ҳудудлар Толедо (Огаё штати), Бей-Каунти (Мичиган штати), Маягуес (Пуерто-Рико штати) ва Гонолулуда (Гвайи штати) пайдо бўлган.
Умумий вазифали ТСҲларнинг аксарияти 1970-1980 йилларда ташкил етилган. Бу даврда ҳудудлар порт ва аеропортлар билан чегараланиб қолмай, океанга чиқиш имконига ега бўлмаган, аммо ташқи савдода муҳим рол ўйнайдиган шаҳарларда ҳам ташкил етилган. Бунинг сабаби, AҚШ Савдо ҳажмининг даражаси кескин ўсиши, ички бозорда чет ел компанияларининг фаоллашуви, турли експорт операсиялари миқдори ва ҳажмининг ошишидир. Бу йўл билан AҚСҲда янги савдо инфратузилмаси ташкил етилди. 1970 йилда ташкил етилган 52 та ҳудуддан 24 таси океанга чиқиш имконига ега бўлмаган шаҳарларда жойлашган.
AҚСҲ ташрибаси кўрсатишича, яратилган бундай ҳудудларнинг аксарияти самарали ишлайди. Сўнгги 35 йил ичида бу ҳудудлар сони ошиб бормоқда. 1975 йилдан 2017 йилгача умумий ҳудудлар сони AҚСҲда 17 тадан 142 тага, махсус ҳудудлар ( субҳудудлар) сони еса 2 тадан 271 тага йетди.
Ҳозирда ТСҲ AҚСҲнинг деярли барча ҳудудларида фаолият кўрсатиб келмоқда. Уларнинг жойлашувини таҳлил қилар еканмиз, ҳудудларнинг кўпчилиги денгиз ва океан бўйларида жойлашганлигини ёки йирик саноат комплексига ега, аммо океанга чиқиш имконига ега бўлмаган штатларда ташкил етилганига гувоҳ бўламиз. Биринчи гуруҳга мансуб ТСҲлари дастлаб Техас (26 та), НеwЁрк (13 та), Флорида (12 та) ва Калифорния (7 та )да жойлашган. Икккинчи гуруҳ ҳудудларига еса Огаё (8 та), Индиана ва Иллинойс (6 тадан), Aризона ва Мичига (5 тадан), Шимолий Каролина(4 та) штатларида яқин йиллар ичида ташкил етилган ТСҲлари киради21.
AҚСҲда ЕИЗлар кенг тарқалишининг асосий сабабларидан бири мазкур ҳудудда фаолият кўрсатаётган хорижий ва маҳаллий компанияларга берилган имтиёзлардир. Имтиёзлар қуйидагилардан иборат”
 AҚСҲнинг ички бож ва солиқлари, агар тўланиши керак бўлса, маҳсулот ташқи савдо ҳудудидан ички истеъмол учун божхона ваколати мавжуд ҳудудга олиб киритилгандагина тўланади;
 Ҳудуд ичида жойлашган юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки маҳаллий ва давлат солиқларидан озод етилади;
 Ҳудуддан учинчи давлатларга екпорт қилинаётган маҳсулот божхона божларидан, ички солиқларидан ва квоталашдан озод етилади;
 Ташқи савдо ҳудудидан маҳсулотлар експорт қилинганда, божхона жараёни йенгиллаширилади;
 AҚСҲ ҳудудига киритилиши ман қилинган маҳсулот ЕИЗларга олиб кирилмайди. Aммо, бу маҳсулотлар ҳудудга олиб кирилиб, AҚСҲ божхонаси талабларига мувофиқ қайта ишланиб, AҚСҲ ҳудудига импорт қилиши мумкин;
 ТСҲда AҚСҲ ҳудудига импорт қилиши жараёнида импортер божни маҳсулот учун ёки маҳсулотда ишлатилган хорижий компонентлар учун тўлайди. Бу билан импортер ўзига мақбул божни тўлашни танлаши мумкин бўлади.
Субзонада асосий фаолият юритувчилар – автомобил йиғувчи корхоналар (1990 йилнинг охирида уларнинг сони 40 дан ортиқ бўлган), уларга зоналарда амалга ошириладиган барча ишларнинг 60 фоиздан ортиғи тўғри келади. Маҳаллий товарлар ТСҲга жами олиб кирилган товарларнинг 75 фоизини ташкил етади. Ҳозирги кунда ТСҲларида 3 мингга яқин, асосан, америка фирмалари фаолият юритмоқда, жалб етилган ишчилар сони еса 320 мингдан ортиқ. 1992 йилда ТСҲларига олиб келинган ва у йерда қайта ишланган товарларнинг умумий қиймати 93,8 млрд. Долларни ташкил етди (1970 йилда бу кўрсаткич 102 млн.долларга тенг бўлган), шундан умумий вазифали ҳудудларга-10,7 млрд. Доллар., махсус ҳудудларга 83,1 млрд. Доллар маблағ тўғри келган. 2016 йили бу кўрсаткич 254 млрд. Доллар ни ташкил қилган22.
Тадбиркорлик ҳудудлари ташқи савдо билан бевосита боғлиқ бўлмаган ЕИҲлар тоифасига киради. Бу йерда еркин ҳудуднинг бошланғич тушунчаси йўқотилади, чунки божхона имтиёзлари иккинчи даражали ёки умуман йўқ бўлиб қолади, асосий ролни еса турли солиқ, молиявий ва маъмурий рағбатлантиришлар ўйнайди.
AҚСҲда тадбиркорлик ҳудудлари (ТҲ) юқори ишсизлик даражасига ега шаҳарларнинг иқтисодий нуқтаи назаридан депрессив (қолоқ) ҳудудларида, асосан шаҳарларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчиларга кўпроқ еркинлик ва молиявий имтиёзлар бериш орқали кичик ва ўрта бизнесни жонлантиришга қаратилган минтақавий сиёсатнинг неоконсерватив вариантининг маҳсули сифатида вужудга келган.ТҲ майдони 2,5-5 кв.км гача бўлган ҳудудларни қамраб олади23, айрим ҳолларда уларнинг майдони 13 кв.км ни ташкил етади, уларнинг муайян чегараси белгиланмаган, улар ўз ҳудудида жойлашган компанияларнинг мақоми билан ажралиб туради.
Технологик парклар (техникани татбиқ етиш ҳудудлари) фан ва ишлаб чиқаришнинг интеграцияаи шакли, инновацион фаолият юритиш ва янги технологиялар яратиш билан банд бўлган венчурли (таваккалчилик) фирмалар тузиш жойи сифатида еътироф етилган. Одатда, улар истиқболли илмий ва технологик янгиликлар ва ғоялар тадбиқ етиш билан шуғулланадиган венчур фирмаларига имтиёзли шартларда ижарага берилган ҳудудий гуруҳланган илмий лаборатория ва ишлаб чиқариш жойлари сифатида таърифланади.
AҚСҲда технопаркларнинг икки тури мавжуд: жисмоний шахслар ва хусусий фирмалар ташаббуси билан ташкил етилган технопарклар ҳамда алоҳида штатлар ҳукуматларининг кўрсатмаси билан тузилган технопарклар. Иккинчи турдаги парклар ҳозирда ҳам тузилмоқда. Бироқ, енг машҳур ва самарали фаолият юритувчи технопарклар биринчи турга мансуб. Улар ичида енг машҳурлари – Санта-Клара шаҳридаги (Калифорния), Стенфорд университети яқинида жойлашган “Силикон водийси” технопарки; Массачусете технологик институти ва Гарвард университети яқинида жойлашган “Бостон йўли-128” технопарки; ҳамда учта университет Дюк университети, Шимолий Каролина парк-учбурчаги” технопаркларидир. Aйтиб ўтилган учта технопарк нафақат AҚСҲнинг бошқа ҳудудларида, балки хориж давлатларида ҳам бундай технопаркларни тузишда модел сифатида қўлланилди.
Гарвард университети ва Массачусете технологик институти раҳбарияти профессор ва аспирантларнинг саноат компаниялари илмий-текшириш бўлимлари ва марказларидаги иштирокини рағбатлантирган. Бундан ташқари, ушбу иккита йирик олий ўқув юрти ходимлари ва битирувчиларни молиялаштириш саноат фирмалари ва хусусий хайрия жамғармалари (Форд, ака-ука Рокфеллерлар, Карнеги ва бошқалар) томонидан амалга оширилган. Технопарк шаклланиш жараёни 20 йилдан кўпроқ давом етди.



  1. Download 75.17 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling