Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Магистратура бўлими “Иқтисодиёт” мутахассислиги “Корхоналарни ривожлантириш стратегияси
Еркин иқтисодий ҳудудларга инвестициялар жалб қилиш ва ривожлантириш истиқболлари
Download 75.17 Kb.
|
Корхоналарни ривожлантириш стратегияси мустақил иш ИРОДА ОПА
Еркин иқтисодий ҳудудларга инвестициялар жалб қилиш ва ривожлантириш истиқболлари
Бу каби маълумотларни таҳлил қилганимизда, мамлакатда ЕИЗни ташкил қилиш, унинг пировард мақсади емас. Ҳудудларни ташкил қилишдан мақсад, саноат ва иқтисодиётнинг ўсиш даражасини тезлаштириш ва уларни модернизасиялаш, ички бозорни тўлдириш ва експортнинг ўсиши ҳисобига валюта тушумларини кўпайтиришдир. ЕИЗларни тузишдаги дастур – мақсадли бўлиши, молиявий ва ташкилий муаммолардан ташқари ҳаммаси учун умумий бўлган ижтимоий – иқтисодий муаммоларни қайд етиши лозим. Буларга қуйидагилар киради: - Корхоналар хўжалик аълоқаларини қайта ташкил етиш; - Мамлакат товар ишлаб чиқарувчилари манфаатларини халқаро бозорда давлат томонидан ҳимоялаш; - Еркин тадбиркорликни ривожлантириш йўлида маҳаллий тўрачилик ва бюрократик тўсиқларни мавжудлиги. Мамлакатда йетарлича ривожланган инфратузилма мавжуд емас, халқаро денгиз портларига чиқиш йўллари йўқ, чет елл инвесторларини жалб қилувчи ва бутун дунё бўйлаб тарқалган ва фаолият кўрсатаётган ҳамда ташкил етилаётган ҳудудлар билан рақобатда ютиб чиқишни таъминлайдиган “жозиба” йетарли даражада емас. Лекин, бу – Ўзбекистонда ташкил қилинадиган ЕИЗларнинг келажаги йўқ, дегани емас. Бунинг учун ЕИЗ ривожланиш моделини аниқроқ белгилаб олиш керак. ЕИЗларни ташкил етиш амалиётининг кўрсатишича, уларнинг самарали фаолият юритиши учун инфратузилма зарур бўлиб, уни ривожлантириш йирик cапитал қўйилмаларни талаб етади. Хитойда масала, 1 доллар чет ел инвестициясини жалб етиш учун 5,5 доллар миллий ресурсларни транспорт тизими, барқарор сув ва енергия таъминоти, шинам турар – жой учун сарфлаш зарур бўлган. Хориж тажрибасини таҳлил қилган ҳолда, шундай хулосага келиш мумкин: миллий саноат тармоқларининг ривожланиши кўп жиҳатдан мамлакатнинг ўз ички бозорини ҳимоя қилишга, маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга ва инвестицион фаолиятни амалга ошириш учун қулай шароитлар яратиб беришга қаратилган сиёсатига боғлиқ бўлади. Иқтисодиёт тармоқларини, шу жумладан, експортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг ривожланишини рағбатлантиришга умумий қабул қилинган ва ўз самарадорлигини кўрсатган, ўзини оқлаган иқтисодий воситалардан фойдаланмасдан еришиб бўлмайди. Ушбу воситаларга қуйидагиларни киритиш мумкин: солиқ ва кредит имтиёзлари, експортга маҳсулот ишлаб чиқаришда ташқи молиялаш учун давлат кафолатининг бўлиши, маҳаллий маҳсулотларнинг ташқи бозорга чиқишида давлатнинг ҳамкорлиги, инвесторларга қулай шароит ва маълум бир имтиёзлар “мажмуаси” таклиф қилиниши, чиқара олиш учун зарур бўлган инфратузилмани яратиб бериш. Aгарда у қулай ҳудудда жойлашган бўлса яъни масалан, Навоий еркин иқтисодий зонаси шаҳардан яқинроқда жойлашган, бунда Навоий вилоятидаги мавжуд туманларни бир-бирига боғловчи йўл ташкил етиш керак. Қайси туманда қандайдир хом – ашё мавжуд бўлса у ўша йўналиш бўйича корхоналар очилса ва бу корхона иқтисодий зона дирексиясига бўйсунса ва еркин иқтисодий зоналардаги имтиёзлар шу йерда ҳам қўлланса. Натижада инвесторга турли хил имкониятлар мавжуд бўлади ва ҳар бир туман ҳам ривожланиши, аҳолининг бандлиги ошиши, аҳоли яшаш ва ишлаш учун жой излашига хожат қолмайди. Бундан ташқари Ўзбекистонда ЕИЗни ташкил етиш ва ривожлантириш имкониятлари кенг. Шу қайд етиб ўтиш керакки, Ўзбекистонда табиий бойликларнинг, меҳнат ресурсларининг ва ҳудудларда саноат ишлаб чиқариш тармоқларининг ривожланганлигини ҳисобга олиб, келажакда ЕИЗнинг кўринишларини ташкил етиш мумкин. ЕИЗларни ташкл етиш ва улар бўйича айнан битта ташкилот мансуб бўлса, хорижий ёки маҳаллий инвестор ўз маблағини киритиб ишлаб чиқариш ташкил етиш учун у келга ким билан боғланиш керак деган тушунчаларга тез жавоб топпиш керак. Бундан ташқари ташкил етилган ташкилотда йетарлича маблағ бўлса, ЕИЗлар даромадига қараб маълум бир бадаллар тўласа шу бадаллар ҳисобидан ёки мавжуд корхоналар томонидан тўланадиган солиқ ва божхона божларни давлат ташкил етилган ташкилотга бадал тўлаб борса, қачонки қайсидир корхона молиявий аҳволи ёмонлашса, ёки бозорда нархлар тушиб кетганда ёрдам бера олса бу корхоналар учун мотивация бўлади ва давлатга ишончи ортади. Натижада инвестор даромади кафолатланганлигини кўриш мумкин. Республикамизда ЕИЗлар ташкил етишга оид “Еркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонунга65 кўра, Ўзбекистон ҳудудида: - еркин савдо зоналари; - еркин ишлаб чиқариш зоналари; - еркин илмий – техникавийн ва бошқа зоналар тузилиши мумкин. Еркин савдо зоналари консигнасия омборларини, еркин божхона зоналарини, шунингдек товарларга ишлов бериш, уларни ўраш-жойлаш, сақлаш зоналарини ўз ичига олади. Еркин савдо зоналари туташ пунктларида, аеропортларда, темир йўл узелларида ёки Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудининг бошқа жойларида тузилиши мумкин. Ҳозирда кўришимиз мумкинки давлатимиз денгизга чиқиш учун Ғарб билан ўзаро тўғридан- тўғри боғланиш мақсадида Ўзбекистон- Туркманистон-Озарбойжон-Туркия орқали йўл очилаябди. Бу келажакда бундай зоналарни очиш учун талаб ошиб бораверади. Еркин ишлаб чиқариш зоналари – тадбиркорликни рағбатлантириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларига чет ел инвестицияларини жалб етиш мақсадида хўжалик – молиявий фаолиятнинг алоҳида тартиботи жорий етиладиган ҳудудлардир. Еркин ишлаб чиқариш зоналари експортга йўналтирилган ишлаб чиқариш зоналарини, агрополисларни, тадбиркорлик зоналарини, индустриал – иқтисодий зоналарни ва бошқа зоналарни ўз ичига олади. Еркин илмий – техникавий зоналар алоҳида ажратилган ҳудудлардан иборат бўлиб, у йерда илмий – ишлаб чиқариш ва ўқув марказлари жамланади ҳамда улар учун илмий ва ишлаб чиқариш имкониятини ривожлантиришга қаратилган махсус ҳуқуқий тартибот ўрнатилади. Еркин илмий – техникавий зоналар юксак технологиялар амал қиладиган зоналар, технопарклар, минтақавий инновасия марказлари – технополислар шаклида ташкил етилади. Ўзбекистон Республикаси бой ресурсга егалиги ва ҳудудларнинг табиати, тарихийлиги билан бошқа давлатларнинг ҳудудларидан ажралиб туради. Шу сабабли мазкур ҳудудларда турли хил иқтисодий зоналарни ташкил етиш мумкин. Саноат ишлаб чиқариш зоналари сифатида Чирчиқ ш ва Олмалиқ шаҳарларини айцҳимиз мумкин. Туризим ҳудудлари сифатида Самарқанд вил, Бухоро вил, Хоразм вил, Шаҳрисабз ш, Фарғона водийси ва Қорақалпоғистон Республикаларини айтишимиз мумкин. Илмий технопарк Тошкент ш ва Чирчиқ ш. Еркин савдо ҳудудлари Тошкент вил.Жиззах вил.Сурхондарё бил.Хоразм вил ва Фарғона водийси ҳудудлари жуда қулай ҳисобланади. Хулоса Еркин иқтисодий зоналарни ташкил етишнинг асосий мақсади бу – инвестицияларни жалб қилиш, аҳолининг бандлиги даражасини ошириш, хўжалик юритувчи субъектлар даромадларининг ўсишини таъминлаш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, ишлаб чиқаришга прогрессив технологияларни олиб кириш, жаҳон андозаларига мос келувчи товарларни ишлаб чиқаришдир. Турли еркин иқтисодий ҳудудларда имтиёз ва рағбатлантиришлар тизими алоҳида жиҳатлари билан фарқ қилиши мумкин, бунда имтиёзлар тўртта асосий гуруҳга ажратилади: ташқи савдо имтиёзлари, солиқ имтиёзлари, молиявий имтиёзлар, маъмурий имтиёзлар. Мазкур еркин иқтисодий зоналарнинг барпо етилиши маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ички ва ташқи бозорларда янги експортга йўналитирилган маҳсулотларни ўзлаштиришига имкон берди ва инвесторлар фаолиятининг янада кенгайиши учун қўшимча шарт-шароит ва қулайликлар яратди. Aсосан, булар замонавий қурилиш ва жиҳозлаш материаллари, истеъмол товарлари, телекоммуникация, нефтегаз технологик ускуналари, кимё, автомобил ва електротехника саноати ҳамда бошқа юқори технологик саноат ишлаб чиқариш йўналишларидаги маҳсулотлардир. Хорижий инвестициялар миллий иқтисодиётимизга жалб қилиш ва уларни ҳисоблашга доир халқаро иқтисодий ташкилотлар ёндашувларни таҳлил қилиш ва мамлакатимизда жаҳон тажрибаси асосида инвестиция сиёсатини ривожлантириш ҳозирда долзарб аҳамият акс етади. Ўзбекистонда хорижий инвестирлар учун қулай инвестиция муҳити, имтиёз ва проференсиялар тизими яратилган. Иқтисодиётимизга жалб етилаётган хорижий сармоянинг йилдан – йилга ошиб бораётганлиги бунинг исботидир. Шу билан бирга, ушбу еркин иқтисодий зоналар жойлашган ҳудудларда мавжуд бўлган хом-ашё ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш експортга мўлжалланган маҳсулотлар кўламини оширишга, замонавий саноат ишлаб чиқариш қувватларининг ташкил етилиши янги иш ўринлари барпо етилишига, бандлик даражасининг юқори бўлишига ва пировордида аҳоли фаровонлигининг ошишига олиб келади. Хориж тажриба сифатида Хитой Халқ Республикасини ўрганганимизда, махсус иқтисодий зоналари иқтисодиётнинг барча соҳаларини модернизациялаш ва юқори технологиялар рақобатбардош ишлаб чиқаришга еришишда муҳим омил бўлмоқда. Охирги ўттиз йил давомида Хитойда кузатилган иқтисодий ўсиш ҳақиқатда “иқтисодий мўжиза” бўлгани ҳеч кимга сир емас. Унинг ривожланиш тенденсиясига назар ташлайдиган бўлсак, 1976-йилгача Хитой ёпиқ иқисодиёт ҳисобланар еди. Шу давр мобайнида 500 млн.дан ортиқ аҳоли қашшоқликдан халос бўлди. Тадқиқотлар натижасида маълум бўлдики, кўп йиллар давомида ҳукм сурган марказий режалаштирилган иқтисодиётдан замонавий бозор иқтисодиётига ўтиш мақсадида 1978-йилдан бошлаб “Очиқ ешиклар” сиёсати доирасида кўплаб ишлар амалга оширилди. Хориж тажрибасини таҳлил қилган ҳолда, шундай хулосага келиш мумкин: миллий саноат тармоқларининг ривожланиши кўп жиҳатдан мамлакатнинг ўз ички бозорини ҳимоя қилишга, маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга ва инвестицион фаолиятни амалга ошириш учун қулай шароитлар яратиб беришга қаратилган сиёсатига боғлиқ бўлади. Иқтисодиёт тармоқларини, шу жумладан, експортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг ривожланишини рағбатлантиришга умумий қабул қилинган ва ўз самарадорлигини кўрсатган, ўзини оқлаган иқтисодий воситалардан фойдаланмасдан еришиб бўлмайди. Ушбу воситаларга қуйидагиларни киритиш мумкин: солиқ ва кредит имтиёзлари, експортга маҳсулот ишлаб чиқаришда ташқи молиялаш учун давлат кафолатининг бўлиши, маҳаллий маҳсулотларнинг ташқи бозорга чиқишида давлатнинг ҳамкорлиги, инвесторларга қулай шароит ва маълум бир имтиёзлар “мажмуаси” таклиф қилиниши, чиқара олиш учун зарур бўлган инфратузилмани яратиб бериш. Aгарда у қулай ҳудудда жойлашган бўлса яъни масалан, Навоий еркин иқтисодий зонаси шаҳардан яқинроқда жойлашган, бунда Навоий вилоятидаги мавжуд туманларни бир-бирига боғловчи йўл ташкил етиш керак. Қайси туманда қандайдир хом – ашё мавжуд бўлса у ўша йўналиш бўйича корхоналар очилса ва бу корхона иқтисодий зона дирексиясига бўйсунса ва еркин иқтисодий зоналардаги имтиёзлар шу йерда ҳам қўлланса. Натижада инвесторга турли хил имкониятлар мавжуд бўлади ва ҳар бир туман ҳам ривожланиши, аҳолининг бандлиги ошиши, аҳоли яшаш ва ишлаш учун жой излашига хожат қолмайди. Download 75.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling