Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Магистратура бўлими “Иқтисодиёт” мутахассислиги “Корхоналарни ривожлантириш стратегияси
I. Еркин иқтисодий иқтисодий зонларни ташкил етишнинг назарий асослари
Download 75.17 Kb.
|
Корхоналарни ривожлантириш стратегияси мустақил иш ИРОДА ОПА
I. Еркин иқтисодий иқтисодий зонларни ташкил етишнинг назарий асослари
Бугунги кунда замон тараққиёт етаётган бир вақтда давлатлар ертанги келажаги ва бугунини ўйлаб турли хил ишлар олиб боради.Бунга сабаб давлатларнинг ривожланиши, ўсиб келаётган ёш авлодни ертанги келажаги учун уларни иш билан таъминлаш мақсадида маҳаллий ва хорижий сармоядорларни жалб қилиб ўзи бош ислоҳатчи бўлиб турли хил соҳаларга мослашган фаолият олиб боришга ҳаракат қилади. Шулардан мисол тариқасида еркин иқтисодий зоналардир . Еркин иқтисодий зона – давлатлараро келишувларга ёки махсус қонунларга мувофиқ, хўжалик ва ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиш учун имтиёзли солиқ, молия, божхона ва еркин валюта конвертация, ҳуқуқий шароитлар жорий қиланадиган жойдир. Хорижий ва маҳаллий тадбиркорларни жалб етиш мақсадларида ташкил етилади ва уларда зарур ишлаб чиқариш ва иш юритиш инфратузилмаси барпо етилади. Еркин иқтисодий зоналар кўп ҳолларда давлатлараро туташ ҳудудларда (бир неча давлатларнинг чегаралари туташган ҳудуд), халқаро аеропортлар, порт шаҳарларда (Масалан Малайзия ёки Жанубий Кория) ёки транспорт ёллари туташган ҳудудларда (Буюк ипак йўли ўтган давлатлар ёки Йевропа иттифоқи ҳудудлари). Еркин иқтисодий зоналарда алоҳида халқаро ҳуқуқий статус жорий қилинади.Лекин у қайерда жойлашишидан қатъий назар, шу мамлакатнинг ажралмас бўлаги ҳисобланади, барча амалиётлар (йер ажратиш фирма ва компанияларни ташкил етиш, чегарадан юкларни, товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш). Хорижий ва маҳаллий тадбиркорларни жалб етиш мақсадларида ташкил етилади ва уларда зарур ишлаб чиқариш ва иш юритиш инфратузилмаси барпо етилади. Еркин иқтисодий зоналарни ташкил етишдан мақсад кўплаб янги технология, инвестицияларни жалб қилиб, ривожланган иқтисодий макон яратиш ва шу йўл билан мамлакат иқтисодиётини тезкорлик билан ривожлантиришдир. Еркин иқтисодий зоналарнинг ҳар хил турлари мавжуд: еркин омборхоналар, еркин божхона зоналари, илмий техника зоналари.Мисол учун улар AҚШда технопарклар, Японияда технополислар деб аталади. Шунингдек, еркин иқтисодий зоналар (асосан, експортга ихтисослашган) ҳам мавжуд. Дастлабки, еркин иқтисодий зоналардан бири Ирландияда "Шеннон" аеропортида (1959) ташкил етилган. Кейинроқ шундай зона Aнглиядаги "ДогAйленд" аеропортида пайдо бўлди. Баъзи еркин иқтисодий зоналар анча йирик ҳудудларда ташкил етилади. Масалан, Бразилиядаги Манаус, Хитойдаги махсус иқтисодий ҳудуд "Шенжен" ва бошқалар шундай зоналардир. Жаҳон амалиётида Еркин иқтисодий зоналар ривожланган (Буюк Британия, Германия, Нидерландия, AҚСҲ ва бошқалар), шунингдек, ривожланаётган (Бразилия, Корея Республикаси, Малайзия ва бошқалар) мамлакатларида ҳам ташкил етилди. Еркин иқтисодий зоналарга чет ел капиталини жалб қилиш Хитой сиёсатида анча кенг қўлланилди. 20-аср охирларида Еркин иқтисодий зоналар Бирлашган Aраб амирликлари, Россия ва Полшада ташкил етилди. Россия ва Хитой ҳамкорлигида ташкил етилган Блягованиченск — Хейхе, Қора денгиз бўйи, Калининград вилоятидаги "Янтар" Еркин иқтисодий зоналари ҳам шундай маконлардир. Ўзбекистонда Еркин иқтисодий зоналар ғояси миллий иқтисодиёт тараққиёти учун ижобий баҳоланди. Шу боис 1996 йилнинг 25 апрелда мамлакат парламенти Ўзбекистон Республикасининг "Еркин иқтисодий зоналар тўғрисида" қонунини қабул қилди. Бу қонун чет ел инвестициялари, савдо ва саноат соҳаларининг ривожланиши, Бу еса аҳолини иш билан таъминлашни яхшилаш учун қулай шароит яратишга меъёрий ҳуқуқий асос яратилди. Еркин иқтисодий зоналар ташкил қилишда иккита констептуал ёндошиш қўлланилади: ҳудудий ва функстионал (нуқтали). Биринчи ҳолатда ҳудуддаги барча резидент корхоналар хўжалик фаолиятида имтиёзлардан фойдаланадилар. Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг ҳозирги босқичида инновация инсоният тараққиёти ва иқтисодий ўсишнинг асосий омилига айланмоқда. Инновацияларни алоҳида корхоналар ва қолаверса бутун иқтисодиётнинг фаолият кўрсатишига таъсирини муҳим аҳамияти мамлакатимиз ва хорижий иқтисодчилар томонидан тадқиқ этилган ҳамда ўрганилган. Ҳар бир ҳудуд, тараққиётнинг ҳар бир даражасида бо`лган давлатлар еркин иқтисодий зоналар бобида о`зига хос жиҳатларга ега. Масалан, ривожланаётган мамлакатларда еркин иқтисодий зоналар о`зига хос белгилари қуйидагилар: - ҳудуд чегаралари кенгайиш тенденциясига ега, савдо-ишлаб чиқариш фаолияти еса о`сиб бориш тенденциясига ега; - хорижий тадбиркорлар учун еркин иқтисодий ҳудудларда алоҳида бошқариш тартиби, иқтисодиётни доимий равишда либераллашуви хос; - еркин иқтисодий зоналар фаолиятида катта миқдорда саноат-савдо диверсификацияси, комплекс ривожланиш тенденцияси хос; - янги ва юқори технологиялар ишлаб чиқиш билан бог`лиқ бо`лган илм ко`п талаб қилувчи ишлаб чиқаришни ривожлантиришга алоҳида е`тиборнинг мавжудлиги. - еркин иқтисодий зоналарда ташкил етилаётган хўжалик юритувчи субъектлар учун турли иқтисодий имтиёзлар берилади, масалан: - фискал имтиёзлар. Бу асосан солиқлардан озод қилиш, солиққа тортиш базасини камайтириш, алоҳида солиқ ставкасини пасайтириш, алоҳида олинган солиқлардан озод етиш шакли; - молиявий имтиёзлар. Бу асосан ҳар хил субсидиялар, каммунал хизматлар таърифини (баҳосини) пасайтириш ёки умуман тўламаслик, давлат кредитларидан фойдаланиш бўйича фоизларни пасайтириш кабилар; - маъмурий имёзлар. Бу имтиёзлар хўжалик юритувчи субъектларни давлат рўйҳатидан ўтказишнинг соддалаштирилган шаклини қўллаш, чет ел фуқороларини мамлакатимизга келиб кетиши режимини соддалаштириш, уларга ҳар хил хизматлар кўрсатиш бўйича ёрдам бериш. Хорижий инвестицияларни миллий иқтисодиётга жалб қилиш орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш ва жаҳон хўжалик тизимига чуқурроқ интеграциялашиш ўтиш иқтисодиёти мамлакатлари олдидаги муҳим вазифалардан ҳисобланади. Бундай мамлакатлар миллий иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилишда еркин иқтисодий зоналарни яратиш ва улар фаолиятини янада ривожлантириш муҳим аҳамиятга ега. Инвесторларга кенг солиқ имтиёзлари ва преференсиялар берилган “Aнгрен” еркин иқтисодий зонаси, “Навоий” еркин иқтисодий зонаси, “Жиззах” еркин иқтисодий зонасининг ташкил етилгани юқори технологияларга асосланган корхоналарни ривожлантириш, жаҳон талабларига мос, сифатли ва рақобатбардош махсулотлат ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, янги иш ўринларини яратиш ва пировардида, аҳолининг турмуш шароитини кўтариш имкониятини яратади. ЕИҲни ташкил етишнинг иқтисодий, ижтимоий, илмий-техник ва бошқа мақсадларига иқтисодиётда хорижий инвесторлар учун бир қатор қулай шарт-шароитлар яратилиши орқали еришиш мумкин. Қуйидаги расмда ЕИҲларни нормал фаолият юритиши учун зарур бўлган енг муҳим шарт-шароитлар ифодаланган. ЕИҲни ривожланишининг енг асосий омилларидан бўлиб инвесторлар учун яратилган имтиёзлар тизими ҳисобланади. Ҳар бир мамлакат ёки ундаги ҳудуд ЕИҲ ташкил етилишида имтиёзлар тўпламини белгилаб беради. Жаҳон амалиётининг кўрсатишича, ҳар бир ЕИҲдаги имтиёзлар тўплами ўзига хос бўлиб, уларнинг мазмуни шу мамлакатда амалга оширилиши мўлжалланган инвестицион дастурлар ва лойиҳаларга боғлиқ. Шу билан бирга иқтисодий адабиётларда ЕИҲларда белгиланган имтиёзларни тўртта гуруҳга бирлаштирилади (4-жадвал). Жаҳон тажрибаларининг кўрсатишича, юқорида қайд етилган барча имтиёзлар бир-бири билан чамбарчас ҳолда турли комбинацияларда учратиш мумкин, лекин шуни қайд етиб ўтиш керакки, имтиёзлар ҳар доим ҳам хорижий капитални жалб етишнинг асосий ҳал қилувчи рағбатлантириш омили бўла олмайди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, ЕИҲларни ташкил етиш орқали қуйидаги натижаларга еришиш мумкин: иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш, миллий иқтисодиётни жаҳон иқтисодиётига интеграциялашуви, иқтисодиётни еркинлаштириш, хорижий ва маҳаллий капитални жалб етиш, жаҳон бозорига рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хом ашё експортини тайёр маҳсулот експортига айлантириш, мамлакатга валюта тушумларининг кириб келишини таъминлаш, молия соҳасини ривожлантириш, инсон салоҳиятига инвестицияларни кўпайтириш, мамлакат ҳудударини ҳар томонлама ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш, аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини ошириш ва ҳоказо. Шубҳасиз, дунё амалиётида яхши ниятлар билан ташкил етилган еркин иқтисодий ҳудудлар фаолияти муваффақияцизликка учраганлари ҳам йетарлича топилади. Масалан, Шри Ланка, Гватемала, Либерия, Сенегал ва бошқа давлатларда турли кўринишдаги ЕИЗлар буткул фаолиятини тўхтатди. Бунинг асосий сабаблари сифатида сиёсий (мамлакатдаги умумий нобарқарорлик, фуқаролар келишмовчиликлари), иқтисодий (инвестор нуқтаи назаридан жуда мураккаб инвестицион қонунчилик), ташкилий (маъмурий бошқарув, қоғозбозлик, ёмон реклама) омилларни кўрсатиш мумкин. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ЕИҲлар ХХ асрнинг иккинчи ярмида иқтисодиётда енг кўзга кўринган институционал инновациялардан бири сифатида қайд етилган. Ўзининг жозибадорлиги билан ажралиб турувчи бу ҳудудларни ташкил етиш тажрибасини дунё мамлакатлари мисолида кўриб чиқиш ва ўрганиш мустақил республикамизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар учун фойдалидир. Download 75.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling