Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Ўтган йил Ҳисобот йили


Download 162.24 Kb.
bet14/18
Sana01.01.2023
Hajmi162.24 Kb.
#1074578
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Xolmuradova Nigina kurs ishi m.b.t (1)

Ўтган йил

Ҳисобот йили

Фарқи (+,-)

1

2

3

4

1.Жами ишлаб чиқариш асосий воситаларнинг қиймати, минг сумда

5452476

5450965

-1511

2. Жами саноат ишлаб чиқариш ходимлари сони, киши

310

185

-125

3.Бир ходимга тўғри келадиган асосий воситаларнинг уртача йиллик қиймати, сум (қатор.1/2)

17588

29464

+11876

Маълумотлардан кўринадики, биз тахлил қилаётган «Самарқанд лифтсозлик заводи» ОАЖ шаклидаги ҚКда саноат ишлаб чиқариш ходимларининг асосий воситалар билан қуролланиш даражаси ўтган йилга нисбатан 11876 сумга усган.


Қайта ҳисоблаш усулида ҳисоблаб чиқадиган бўлсак, масалан, Бир ходимга тўғри келадиган асосий воситаларнинг уртача йиллик қиймати (Т), Жами ишлаб чиқариш асосий воситаларнинг қиймати (А), Жами саноат ишлаб чиқариш ходимлари сони (Б) бу қуйидаги формула билан ифодаланади:
Т=А÷Б
Ушбу формуладан кўриниб турибдики, натижага иккита омил таъсир қилади. Ҳар бир омилнинг таъсирини ҳисоблаш учун натижани қайта ҳисоблаб оламиз. Бу биринчи омилнинг ҳақиқий миқдорини (А1) иккинчи омилнинг режадаги миқдорига бўлиш йўли билан аниқланади (Б0), яъни:
∆Т=А1÷Б0=5450965÷310=17583.76
Омилларнинг бир ходимга тўғри келадиган асосий воситаларнинг уртача йиллик қийматига таъсирини топиш учун қуйидаги ҳисоб китобларни амалга ошириш лозим:

  1. Бир ходимга тўғри келадиган асосий воситаларнинг уртача йиллик қийматининг жами ишлаб чиқариш асосий воситаларнинг қиймати ўзгариши эвазига ўзгарганлигини (∆ТА) топиш учун бир ходимга тўғри келадиган асосий воситаларнинг уртача йиллик қийматининг қайта ҳисобланган миқдоридан (∆Т) унинг режадаги ҳажмини айириш кифоя (Т0):

∆ТА= (А1÷Б0) - (А0÷Б0) = 17 583.76-17588.63=-4.87

  1. Бир ходимга тўғри келадиган асосий воситаларнинг уртача йиллик қийматининг Жами саноат ишлаб чиқариш ходимлари сони ўзгариши эвазига ўзгарганлигини (∆ТБ) топиш учун бир ходимга тўғри келадиган асосий воситаларнинг уртача йиллик қийматининг ҳақиқий суммасидан (∆Т1) унинг қайта ҳисобланган миқдорини (∆Т) айириш кифоя:

∆ТБ= (А1÷ Б1) - (А1 ÷Б0) = 29464.68-17583.76=11880.92
Икки омилнинг таъсири бир ходимга тўғри келадиган асосий воситаларнинг уртача йиллик қиймати фарқининг умумий суммасига тенг бўлиси керак:
∆Т = ∆ТА ± ∆ТБ = -4.87+11880.92=11876.05
Бу усиш иккита омил хисобига тўғри келган. Биринчи омил бу ишчилар сонининг ўзгариши хисобига булиб {(5450965/310)-(5452476/310)} -4.87 сумни, хамда иккинчи омил асосий воситаларнинг қийматининг ўзгариши хисобига {(5450965/185)-(5450965/310)} 11880.92 сумни ташкил этган. Бундан кўринадики, корхонада ходимларнинг асосий воситалар билан қуролланиш даражаси ўтган йилга нисбатан 11876 сумга ортган. Бундай натижаларни ижобий холат сифатида баҳолаш мақсадга мувофиқдир.
Бозор муносабатлари шароитида корхоналарнинг асосий воситалари билан етарли даражада таъминланганлигини урганиш билан бир қаторда уларнинг самарадорлик курсаткичларини урганиш асосий уринда туради. Чунки, асосий воситалар билан етарли даражада таъминланган булса-ю, лекин улардан самарали фойдаланмасак, у холда корхонанинг самарадорлиги пасайиб кетади.
Тахлилда асосий воситаларнинг самарадорлик курсаткичлари ва уларнинг таъсир этувчи омиллари иккита таркиб буйича урганилади:

  • Асосий воситаларнинг самарадорлиги ва унинг узгаришига таъсир этувчи омиллар тахлили;

  • Асосий воситалар ва улардан самарали фойдаланиш курсаткичларининг махсулот хажмининг узгаришига таъсирининг тахлили.

Асосий воситалар самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларни қуйидагича аниқлаймиз:


  1. Download 162.24 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling