Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Асосий воситаларнинг рентабеллиги


Download 162.24 Kb.
bet15/18
Sana01.01.2023
Hajmi162.24 Kb.
#1074578
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Xolmuradova Nigina kurs ishi m.b.t (1)

Асосий воситаларнинг рентабеллиги. Асосий воситалар ўртача қийматига нисбатан фойда суммаси қанча фоиз ташкил қилишини кўрсатади:

(Ф ÷ Авўрт) × 100%

  1. Асосий воситаларнинг даромадлилиги. Асосий воситалар ўртача қийматига неча фоиз даромад тўғри келишини кўрсатади:

(Д ÷ Авўрт) × 100%

  1. Асосий воситаларнинг натижавийлилиги. 1 сўм асосий воситалар ўртача қийматига қанча миқдорда натижавий кўрсаткичнинг (сотилган маҳсулот, товар маҳсулоти, товар обороти ва ҳ.к.) тўғри келишини ифодалайди:

(Қ ÷ Авўрт) × 100%
5-жадвал
АВС” акционерлик жамиятида асосий воситаларнинг самарадорлик курсаткичлари ва уларнинг узгаришига таъсир этувчи омиллар тахлили4

Курсаткичлар

Махсулот хажми, корхона улгуржи бахосида, минг сум.

Саноат ишлаб чиқариш фондлари уртача йиллик қиймати

Фонд қайтими

Фонд сиғими

1

2

3

4

5

Ўтган йил

2113430

166100

12,724

0,079

Шартли, хисобот йили

2357682

173596

13,581

0,074

Ҳисобот йили

2553967

180222

14,171

0,071

Ўтган йилдан фарқ

+440537

+14122

+1,447

-0,008

Фонд қайтимининг узгаришига таъсир этувчи омиллар

Х

+0,857

+0,590

+1,447

Х

Фонд сиғимининг узгаришига таъсир этувчи омиллар тахлили

Х

-0,005

-0,003

Х

-0,008

Мехнат воситалари билан боғлик омилларнинг махсулот хажмига таъсири

Х

+440469,5

+179688,3

+260781,2

х

Биз тахлил қилаётган “АВС” акционерлик жамиятида асосий воситаларнинг самарадорлиги утган йилга нисбатан бир қадар яхшиланган. Фонд қайтими ва унинг утган йилга нисбатан усиши +1,447 (14,171- 12,724) сумга тенг булган. Бу узгаришда ишлаб чиқарилган махсулот хажмининг узгариши таъсири +0,857 (13,581-12,724 ) сумни, асосий воситаларнинг уртача йиллик қийматининг узгариши эса салбий таъсир этган ва унинг натижасида фонд қайтими +0,590 (14,171-13,581) сумга камайган. Барча омиллар таъсирида асосий фондлар қайтими утган йилга нисбатан +1,447 сумга ортган (14,171- 12,724).


Асосий фондлар сиғими утган йилга нисбатан –0,008 сумга камайган. Бу узгаришга махсулот хажмининг таъсири –0,005 (0,074 – 0,079) сумни, асосий воситалар уртача йиллик қийматининг узгаришининг таъсири эса -0,003 (0,071 – 0,074) сумни ташкил қилган.
Мехнат воситалари билан боғлиқ булган омилларнинг махсулот ишлаб чиқариш хажмига таъсирининг тахлилида асосий воситалар уртача йиллик қийматининг узгариши таъсирида ялпи махсулот хажми +179688,3 (+14122*12,724) минг сумга, фонд қайтимининг узгариши хисобига +260781,2 (1,447*180222) минг сумга усишини куриш мумкин.
Асосий воситалар ва улардан самарали фойдаланиш курсаткичларининг махсулот хажмининг узгаришига таъсирининг тахлили. Машина ва ускуналар иш вақтидан самарали фойдаланишда уларнинг жами саноат ишлаб чиқариш асосий воситалари таркибидаги салмоғига ва уларнинг иш самарасига ахамият берилади.
Машина ва ускуналарнинг жами ишлаган вақти хамда машина ва ускуналар иш вақтидан олинган самарадорлик курсаткичларини аниқлаш асосида махсулот ишлаб чиқариш хажмининг узгаришига таъсир этувчи омиллар тахлил этилади хамда уни устиришнинг ички имкониятлари белгиланади.
Қуйидаги жадвал маълумотлари асосида уларни тахлил этишнинг услубий асосларини куриб утиш мумкин.

Download 162.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling