Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 162.24 Kb.
bet5/18
Sana01.01.2023
Hajmi162.24 Kb.
#1074578
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Xolmuradova Nigina kurs ishi m.b.t (1)

Жорий қиймат бу маълум санада амал қилаётган бозор баҳолари бўйича асосий воситаларнинг қиймати ёки ўзаро манфаатдор томонлар ўртасида активларни алмаштириш мумкин бўлган суммадир.
Асосий воситалар ишлатилиши жараёнида эскиради ва бунинг оқибатида эса унинг бошланғич қиймати камайиб боради. Асосий воситаларни ўз техник иқтисодий сифатларини секин аста йўқотиб боришини пул кўринишида ифодаланиши уларни эскириши деб айтилади.
Қолдик қиймат асосий воситаларнинг бошланғич қиймати ёки жорий қийматидан тўпланган эскириш суммасини айирмасидан кейинги ҳисоботда акс эттириладиган қийматдир.
Тугатиш қиймати бу асосий воситаларнинг фойдали хизмат қилиш муддати охирида асосий воситаларни тугатишда пайдо бўладиган қийматдан тахмин қилинаётган чиқиб кетиш ҳаражатларларини айиргандан кейин қолиши кутилаётган қийматдир.
Асосий воситаларни баҳолаш тамойиллари мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхоналар учун бир хилдир. Асосий воситаларнинг бошланғич қийматлари уларга қўшимча қуришлар, қўшимча жиҳозлашлар, реконструкция қилишлар ва қисман тугатишлар натижасида ўзгариши мумкин.
Асосий воситалар билан таъминланиш дейилганда корхонанинг бизнес режасига ёки ўтган йилларга нисбатан асосий фондлар билан қуролланиши даражаси тушунилади.
Бозор иқтисодиёти шароитида хужалик юритувчи субъектларнинг асосий воситалар билан таъминланганлигини ўрганишда молиявий тахлилнинг энг асосий вазифалари булиб қуйидагилар хисобланади:

  • хужалик субъектларининг асосий воситалар билан етарли даражада таъминланганлик холатига баҳо бериш;

  • асосий воситаларнинг таркиби, тузилиши ва динамик ўзгаришларига баҳо бериш;

  • корхонанинг асосий воситалар билан таъминланганлик холатини яхшилаш буйича мавжуд имкониятларни аниқлаш ва уларга баҳо бериш;

  • асосий воситаларнинг техник холатига баҳо бериш;

  • асосий воситаларнинг харакат кўрсаткичларини ўрганиш ва уларга баҳо бериш;

  • асосий воситалардан самарали фойдаланганлик даражаларига баҳо бериш;

  • ходимларнинг асосий воситалар билан қуролланганлик даражаларига баҳо бериш;

  • асосий воситалар самарадорлигини ошириш буйича мавжуд имкониятларни курсатиб бериш ва хакозо.

Бугунги бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг асосий воситаларини тахлил этишда асосий ахборот манбалари булиб қуйидагилар хисобланади:

  • Корхонанинг бизнес режа маълумотлари;

  • “Бухгалтерия баланси” (1-шакл);

  • “Асосий воситалар харакати тўғрисидаги” хисобот (3-шакл);

  • Бухгалтерия хисобининг асосий воситаларни хисобга олувчи счёт маълумотлари.



Download 162.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling