Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Эътикод, инкор ва адолат ҳамда
Download 1.06 Mb.
|
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М
2.3. Эътикод, инкор ва адолат ҳамда
шаън, ор–номус категориялари Э ътиқод динга ичдан чуқур ишонади; иқрор – сўзда буни тан олиш; амал, яхши ишлар билан исботлаш. Алишер Навоийнинг «Маҳбуб ул қулиб» асарида ушбу сатрларни ўқиймиз. «Вафосизда ҳаё йўқ, ҳаёсизда вафо йўқ. Ҳар кимда бу икки йўқ иймон йўқ ва ҳар кимда иймон йўқ–ондин одамийлик келмак имкони йўқ»22. Яьни иймонсиз одам эмас. Халқимизда илмий сўзи кенг кўлланади, жуда нурли ва ўткир тушунчаларни билдиради. Х Алишер Навоий 1469–1506 й. алқимизда «Иймонсиз» дейишдан ортик хакорат бўлмаса керак. Бу ҳақорат замирида худога ишонч эьтиқот йўқ, худодан диндан қайтган, даҳрий маьноларидан ташкари виждонсиз, виждонпуруш, ярамас, разил, диёнадсиз тушунчалари хам ифодаланади. Бизнингча, замондошимиз бўлмиш иймонли одамни қисқача шундай тасвирлаш мумкин. Эьтиқодли, киши ўзининг аниқ масалаларга эга, такводор, ҳимматли, ориятли, ор–номусли, шарм–ҳаёли, виждонли, андишали, инсофли ва шу каби фазилатлар соҳибидир. Адолат сўзи мазмунида поклик, тўғрилик, хакикат маъноси мужассамдир. Адолат бўлган жой гуллаб–яшнаган, халқ эркин бўлган, адолат оёқ ости қилинган жойлар эса разолат ҳукм суриб, жамият тубанликка юз тутган. Адолат бўлмаган жойдан норозилик, зиддият, қарама–қаршилик пайдо бўлиши муқаррар. Мусулмон киши адолатли бўлиши энг керакли хислатлардан деб ҳисоблайди. Аллоҳ таоло бандаларини адолатга, яхшиликка ва кариндошларига ғамхур ва меҳрибон бўлишига буюради. Адолат динимизда ардокланган энг улуғ хислатлардан бири. Бандасини яратган заминни толиб унга бўйсунишликни, унинг бир хил бўлсин Аллоҳга нисбатан қилган адолатидир. Агар уни танимаса, бандалик килмаса адолат мезонини қаттиқ бузган бўлади. Адолат Аллоҳни танишда, кишилар ўртасида хукм чиқарганда, оила фарзанд ўртасида одиллик билан иш тутишида ва бошка кўринишларда намоён бўлади. Инсоф иймон туйгуси, диёнат мезони Амир Темур ҳаётининг мазмунини ташкил этади. У оламнинг ярмига эгалик қилса–да улуғ қудрат, зўрлик–зўравонликда эмас, аксинча адолатда эканлигини англаган. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling