Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


–чизма. Ходимларни бошқариш сиёсатининг асосий вазифалари


Download 1.06 Mb.
bet8/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

1–чизма. Ходимларни бошқариш сиёсатининг асосий вазифалари
Кадрларни бошқариш тизимини доимий такомиллаштириш орқали корпоратив маданият даражасини ошириш, жамоавий меҳнатни рағбатлантириш, касбий ва мартабавий ўсишни рағбатлантириш, ходимларни рағбатлантириш, шунингдек юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш ишлари белгиланди.
Худди шундай Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора–тадбирлари тўғрисида»ги13 Фармонига мувофиқ Марказий банкка ходимларнинг оқилона танловини, жой–жойига қўйиш ва ротациясини, кадрлар захирасини сифатли шакллантиришни, шунингдек ходимларнинг меҳнат самарадорлиги ва мотивациясини оширишни таъминловчи ходимларни бошқаришнинг замонавий тизимини босқичма–босқич жорий қилиш вазифаси юклатилган.
Жумладан: «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш департаменти негизида асосий вазифаси банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига молиявий очиқликни ва уларнинг саводхонлик даражасини ошириш бўлиб ҳисобланган Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати ташкил этилсин»14 мазмунидаги вазифаси юклатилди.
Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида 2019–2021 йиллар учун ходимларни бошқариш Сиёсати ишлаб чиқилди. Марказий банкнинг стратегик мақсадларига эришишни таъминловчи юқори малакали кадрлар салоҳиятини шакллантириш Сиёсатнинг асосий мақсади этиб белгиланди.

1.3.Буюк мутафаккирларимизнинг адолат, одамийлик, ростлик ва саховат ҳақидаги манбалари
Жаҳон илмининг буюк мутафаккирлари бўлмиш туронзамин фарзандлари Абу наср Форобий, Юсуф Хос Ҳожиб, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Амир Темур, Алишер Навоий, Бурхониддин Марғилоний, Воиз Кошифий каби алломаларнинг адолат тўғрисидаги машҳур асарлари вужудга келади. Бу ютуқлар мустақиллик даврида миллий давлатчилигимиз учун бебаҳо хазина ролини ўйнамоқда.
Илм–ҳикмат, одамийлик, адолат, ростлик, карам–саховат ҳақида кўплаб манбаларда сўз боради. Чунончи, «Шоҳнома» (Фирдавсий), «Қутадғу билиг» (Юсуф Хос Ҳожиб), «Дастур ул–мулук» (Имом –Ғаззолий), «Китоб ул–вўзаро» (Ҳилол), «Иршод» (Ёқут), «Китоб уддиёрат» (Шабуштий), «Сиёсатнома» (Низомул–мулк), «Қобуснома» (Кайковус), «Дастур ул–вўзаро» (Хондамир), «Ахлоқи Муҳсиний», «Анвори Суҳайлий» (Кошифий) каби асарлар шундай манбалардан.
Фирдавсийнинг «Шоҳнома»сида тасвирланишича, Бўзургмеҳр (Фирдавсий Бузражмеҳр деб атайди) оташпарастлар руҳонийсининг шогирди бўлган. У «Авесто» китобини пухта ўрганиб, уни тўлиқ тафсир этади ва бу илмни ҳаётга татбиқ қила оладиган заковатли олим бўлиб етишади. «Шоҳнома»да Бўзургмеҳр Нўширавон тушини таъбирлаш учун саройга олиб келинади ва у донолиги билан подшога ёқиб қолади. Бўзургмеҳр бирор мансабни уддалай олмаган бўлса–да, у сарой аёнларига илм–ҳикматдан дарс бериб, одамийлик, адолат, ростлик, карам–саховат ҳақида чуқур маъноли маърузалари билан обрў қозонади.

Амир Темур
1336–1405 й.
Амир Темур, маълумки, барча давлат хизматчиларини, жумладан, вазирларни ҳам «хавфу ражо» (қўрқув ва умидворлик) орасида сақлаб юрган. Соҳибқироннинг бу усули унинг «Тузуклари»да яхши ёритилган. «Яхшиларнинг бошини силадим, ёмонлар, мунофиқларни жазоладим», – дейди Темур. Бу усул кейинги темурий подшолар томонидан ҳам давом эттирилган. Ҳусайн Воиз Кошифий «Ахлоқи Муҳсиний» асарида бу усулни «лутф ва қаҳр» деб атайди: «Баҳиман подшо бир ҳакимдан: «Мулозимлар тарбиясининг асосини нимага қуриш керак? – деб сўради. Ҳаким жавоб бериб дедиким, икки нарса (асосига) қуриш керак: бири лутф ва бири қаҳр. Султон қаҳрининг асари ва лутфи ҳамиша ходимларига қаратилган бўлсин. Қаҳр остида тутсин, токим, ҳовлиқиб кучайиб кетмасинлар ва лутф кўрсатиб турсинким, ноумид бўлмасинлар»15.
Ушбу мавзу шу асрда яратилган Кайковуснинг «Қобуснома» ва Муҳаммад Ғаззолийнинг «Насиҳат ул–мулук» (Подшоларга насиҳат) номли асарларида ҳам келтирилади.
Жадидчилик дунёвий таълимни фаоллаштиришга интила бориб, айни пайтда юзага келаётган миллий буржуазия манфаатлари, шаклланаётган товар – бозор муносабатлари шароитларини ўзида акс эттирди. Улар анъанавий таълим ислоҳоти, янги усулдаги мактаблар ва театр труппаларини яратиш, ҳар бир мусулмоннинг банк ва молиявий капитал ишида иштирок этиш имконияти тарафдорлари бўлганлари ҳолда, исломнинг баъзи эскирган ақидаларини инкор этишда, фаннинг (математика, география, грамматика ва бошқалар) ижтимоий–иқтисодий тараққиётни тезлаштиришдаги аҳамиятини тан олишди.
Жадидлар маънавий ва иқтисодий янгиланишга бўлган эҳтиёж ҳақида матбуотда кўплаб чиқишлар қилдилар, жумладан, М.Беҳбудий ўзи нашр қилган «Ойна» журналида шундай деб ёзади:

Маҳмудхўжа Беҳбудий 1875–1919 й.
«...Сиз, муҳтарамлар, ўз болаларингизни улар дин ва миллатга хизмат қилишлари учун замонавий билимларга ўқитмоғингиз лозим, миллат ва динга хизмат қилиш эса, фақат билимлар ва пул орқали мумкин».
Бундай мақсадлар замонавий ўзгаришлар амалиёти билан ҳамоҳангдир. Зеро ўтмишда ҳам, ҳозирги кунларда ҳам интеллектуал имкониятга эга бўлиш, бозор тузилмаларини татбиқ этиш негизида жадал иқтисодий ўсиш, кенг миқёсда инвестициялар киритиш миллий тараққиётнинг шартидир.
Фурқат мамлакат халқларининг қолоқликда сақланишига жаҳолатпарастлик, зулматнинг ҳукмрон бўлиши, ҳокимиятни бошқарувчиларнинг маърифат ва маърифатпарвар кишиларга ғамхўрлик қилмасликлари энг асосий сабаб деб ҳисоблади16.



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling