Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


VI боб. БАНК ХИЗМАТЧИСИ ЭТИКАСИНИНГ


Download 1.06 Mb.
bet4/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

VI боб. БАНК ХИЗМАТЧИСИ ЭТИКАСИНИНГ
МЕЗОНЛАРИ

6.1.

Банк хизматчисининг асосий ахлоқий қоидалари .....




6.2.

Бошқаришда мимика ва ҳақиқий туйғуларни англаш...............






VII боб. БАНК ХИЗМАТЧИСИ ВА БАНК БОШҚАРУВ
МАДАНИЯТИ

7.1.

Банк раҳбарининг ахлоқий маданияти ......................




7.2.

Банкларда раҳбар шахсининг ахлоқий маданияти......




7.3.

Банк бошқарувчисининг маданияти, масъулияти ва маънавияти......................................................................




7.4.

Раҳбарлар маънавий–психологик маданиятининг тоифалари........................................................................




7.5.

Раҳбар шахснинг маҳорати ва шахсий етуклиги........






VIII боб. БАНК ХИЗМАТЧИСИНИНГ БАҲС ЮРИТИШ
САНЪАТИ

8.1.

Баҳс юритиш санъати ва таснифи................................




8.2.

Баҳс – ақллар кураши...................................................




8.3.

Баҳсдаги ноҳолис усуллар.............................................




8.4.

Саволлар, эътирозлар ва уларга жавоб...................






IX боб. БАНК ХОДИМИНИНГ ЭСТЕТИК МАДАНИЯТИ ВА ТАШҚИ КЎРИНИШИ

9.1.

Эстетик маданият ........................................................




9.2.

Кийиниш маданияти, кийиниш одоби.......................




9.3.

Гўзалликка ва тартибга интилиш..............






X боб. БАНК БОШҚАРУВИДА МУОМАЛА МАДАНИЯТИНИНГ АСОСИЙ ЖИҲАТЛАРИ

10.1.

Бошқарувда муомала маданияти.................................




10.2.

Муомала маданиятининг асосий тушунчалари ва тузилиши.........................................................................




10.3.

Муомалада юзага келадиган зиддиятлар ва инсонинг феъл–атвори.............






XI боб. БАНК ХОДИМИНИНГ РАҲБАРЛИК УСЛУБИ,
ФАЗИЛАТЛАРИ ВА МАДАНИЯТИ

11.1.

Раҳбарлик услуби...........................................................




11.2.

Банкга раҳбарлик фаолиятининг самарадорлиги......




11.3.

Банк раҳбарнинг иш услуби.........................................




11.4

Банк раҳбарининг маънавияти...................................




11.5.

Банк раҳбарининг талабчанлиги..................................






XII боб. НОТИҚЛИК ВА НУТҚ МАДАНИЯТИ БОШҚАРУВ ЖАРАЁНИНИНГ МУҲИМ ВОСИТАСИ

12.1.

Нотиқлик ва нутқ маданиятининг пайдо бўлиши. ....




12.2.

Нутк тушунчаси, жараёни ва хусусиятлари................




12.3.

Нутқ услубларининг турлари...................................






XIII боб. БОШҚАРУВ ПЕДАГОГИКАСИ, БАНК ХОДИМИНИНГ ПЕДАГОГИК ЙЎНАЛГАНЛИГИ

13.1.

Бошқарув педагогикаси..............................................




13.2.

Шахсга нисбатан ижтимоий муносабатлар.............




13.3.

Инсон хусусиятларин...................................................






XIV боб. ДИПЛОМАТИК ЭТИКЕТ. ДИПЛОМАТИК ЭТИКЕТДА КИЙИНИШ МАДАНИЯТИ ВА ҚОИДАЛАРИ

14.1.

Этикет...........................................................................




14.2.

Кийим ва меҳмоннинг ташқи кўриниши .................




14.3.

Стол атрофида ўзини тутиш этикети .........................




14.4.

Расмий қабуллар .........................................................




14.5.

Ҳайъатлар (делегациялар) ташрифи ...........................




14.6.

Дипломатик ёзишмаларни олиб бориш ....................




14.7.

Ташрифлар (визит карточкалар)..................................




14.8.

Дипломатик протокол ..................................................




14.9.

Дипломатик этикетда кийиниш маданияти ..............




14.10.

Дипломатик мартаба .................................................









Г Л О С С А Р И Й..................................................









Фойдаланилган адабиетлар рўйхати.....................................




КИРИШ

Янги Ўзбекистонда кечаётган янгиланиш ҳамда давлат бошқарувини модернизациялаштириш, жаҳон тараққиётининг юқори босқичлари томон юксалтириш кўп жиҳатдан маънавиятга боғлиқ.


Ҳар бир соҳанинг ўзига хос касбий хусусиятлари, талаблари қонун ва қоидалари мавжудлигидан далолат беради. Демак, банк–молия тизими соҳасининг ҳам ўзига хос ахлоқ қоидалари мавжудлиги – бор ҳақиқатдир. Банкирнинг касбий фаолияти ўта масъулиятли ва шарафли касб соҳаларидан биридир. Бунинг сабаби – ушбу соҳавакиллари ўта масъулиятли ишни – фуқаролар, тадбиркорлар, акциядорлар, давлат, хорижий компаниялар ва бошқа ташкилотларнинг молиявий манбаларини кўпайтириш ҳамда бизнес юритиш мухитини яратишда иқтисодий ва ижтимоий ҳаётини фаравонлашишига манфатли устуворлигини таъминлаш билан шуғулланишидир. Банк соҳаси вакилларига юксак маънавий талаблар қўйилиши ушбу соҳани танлаган ёшларимиздан авваламбор, юксак ижобий фазилатларни эгаллашни талаб этади. Уларнинг фаолиятини давлат ва ҳокимият обрўйи, жамиятни янгилаш ва замонавийлаштиришга қаратилган сиёсат тақдири билан боғлайди.
Банк ходимининг касб этикасига бўлган эҳтиёжи асосан уч омил, аниқроғи – сабаб билан боғлиқ:
Биринчидан, танланган дунёвий тараққиёт йўлимиз – ҳуқуқий давлатни ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этишдан иборатдир.
Бу эса, жамият аъзоларининг ахлоқий ҳолатига, маънавий маданияти даражасига узвий боғлиқдир. Ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти фақат юксак ахлоқий фазилатлар шаклланган, қарор топган ва амал қилинаётган ижтимоий муҳитда мавжуд бўлади.
Ахлоқий тушунча ва тамойилларнинг, шахс ва жамият ҳаётидаги аҳамияти шундаки, улар киши маънавий фаолиятининг – ички дунёсининг турли кўринишларини (иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, оилавий ва ҳ.к) идора қилади. Шу боис кишилар онгида юқори даражадаги ахлоқ нормалари, қоидалари ва тамойиллари шакллантирилмас экан юқори меҳнат самарадорлигига ҳам, кишилар фаоллигига ҳам, ҳуқуқий давлат ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришига асосланган жамиятга ҳам эришиб бўлмайди.
Иккинчидан, – ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти ахлоққа зид иллатлар (фирибгарлик, ичқилиқбозлик, ўғрилик, гиёҳвандлик, фоҳишабозлик, турли кўринишдаги жиноятчилик) бор жойда қарор топилмайди.
Маъмурий ҳуқуқ бузарликка асосланган, тенглик тамойили тенглаштириш сиёсатига бўйсундирадиган, шахснинг жамиятдан, хусусан, қоидадан бегоналаштирилган жамиятда ахлоққа зид иллатлар кўпайиши учун шарт–шароитлар мавжуд эди. Ҳар бир соҳада давлат монополияси, хусусан, тадбиркорлик ва ишбилармонлик таъқиб этилган даврларда – банкирларнинг касбий аҳволи сезилмас эди.
Ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуришни жазолаш воситаси эмас, балки кишиларга тўғри йўл кўрсатиш воситаси сифатида намоён бўлади. Шу боис, банкирнинг касб этикасини ўрганиш замонавий банк кадрлари учун асосий маърифий талаблардан биридир.
Учинчидан, банкирнинг касбий этикасига бўлган эҳтиёж молия–банк тизими ходимлари фаолиятида кузатилаётган эски тузум иллатларидан тезроқ қутулиш, ходимлар фаолиятида ахлоқ нормаларининг устуворлигини таъминлаш, турли ноахлоқий саъй ҳаракатларнинг олдини олиш эҳтиёжи билан боғлиқ.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг «Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб–ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги1 қарори давлатимизда касб этикаси масалаларини ҳар жиҳатдан ривожланиш масаласини киритди.
Шу сабабли, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан бошқарув маданияти ва раҳбар шахс маънавиятига доир концептуал қарашлар тадрижий равишда, изчил баён қилиниб: «Тaнқидий тaҳлил, қaтъий тaртиб–интизoм ва шaxсий жaвoбгарлик ҳaр бир рaҳбaрни – бу Бoш вазир ёки унинг ўринбoсaрлари бўладими, ҳукумaт aъзoси ёки ҳудудлар ҳoкими бўладими, улар фaoлиятининг кундалик қoидаси бўлиб қoлиши кeрaк»2лиги бежиз таъкидланмаган.
Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги 2019 йил 5 ноябрдаги янги қабул қилинган, ЎРҚ – 580 – сонли қонунининг 37–моддасига биноан «Коррупциянинг олдини олиш чоралари, банк ходимларининг одоб–ахлоқ қоидалари ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслиги ҳақида ёзилган. Унга биноан:
Банклар банкнинг сайланадиган органлари аъзолари ва ходимлари томонидан риоя этилиши мажбурий деб топилган:

  • коррупциянинг олдини олиш бўйича чораларни;

  • одоб–ахлоқ қоидаларини;

  • манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этиш сиёсатини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади.

Банкка ёки банкнинг назорати остидаги юридик шахсга алоқадор бўлган шубҳали фаолият, фирибгарлик ёхуд суиистеъмолликлар тўғрисида хабар қилган банк кузатув кенгаши, бошқаруви аъзосининг ёки ходимининг шахси ошкор қилинмаслиги кераклиги белгиланган»3.
Ўзбекистон банклари ассоциацияси 15 июнь 2015 йилда «Банк ходимининг касб одоб–ахлоқи кодекси»ни эълон қилди, у банкларнинг барча ходимлари риоя этадиган одоб–ахлоқнинг асосий этик меъёрларини белгилаб берди.
Кодекс Ўзбекистон Республикаси банк ҳамжамиятида иш юзасидан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ҳаққоний рақобат учун шароитларни яратиш мақсадларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ушбу Кодекс бандларини бажарилиши, банклар ва бошқа ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан банк мижозларига, шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатишда ишбилармонлик ва касб одоб–ахлоқига риоя этиши, уларнинг касбий маҳорати, шунингдек иш фаолиятининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, ҳамда умумқабул қилинган одоб–ахлоқ меъёрларига мувофиқлигининг қўшимча исботи, гарови ва ишончли бўлиб хизмат қилади.
Кодексда айтилишича, банклар ва уларнинг ходимлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, касб одоб–ахлоқи меъёрлари ва анъаналарга сўзсиз риоя қилиши, жамият ва давлат олдидаги ўзининг фуқаролик ва профессионал бурчларини англаши, амалдаги қонунчилик меъёрларига асосланган давлат органларининг талабларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариши, банк бизнеси соҳасига жалб қилинган банк мижозлари, шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳурмат қилиши, тижорат банкларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда банклараро ҳамкорликни ва ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаши зарур.
Улар ўзи маъсул бўлган мажбуриятларга риоя қилиш ҳамда юқори савияли ва сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш, банк операцияларини амалга оширишда риск даражасини ҳисобга олиш ва чеклаш, ҳаққоний рақобатчиликни ривожлантириш, банк фаолиятининг ноғайриқонуний иш юритувчиларга нисбатан фаол қарши курашиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва бошқа ноқонуний ҳаракатларга қарши курашишда фаол иштирок этиш, ўзаро ҳурмат, ҳамфикрлик ва ўзаро ёрдам бериш асосида халқаро профессионал алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, корпоратив бошқарув, шунингдек банк хизматларини кўрсатишда ҳалоллик юзасидан ички ва ўзаро назоратни ўрнатишга мажбурдир4.
Ҳужжатда банкнинг ўз акциядорлари олдидаги мажбуриятлари, банклараро ҳамкорлик бўйича ҳамда мижозлар билан муносабатлардаги ва бошқа мажбуриятлар белгилаб қўйилган.
Кодекснинг қоидаларига риоя қилмаган тақдирда, банк тизими ходимлари учун банк раҳбарияти ва жамоатчилиги томонидан маъмурий чоралар қўлланилиши белгиланган.
Кодекс қоидаларига риоя қилиш бўйича назорат тизими ҳамда ходимларнинг масъулияти даражаси ҳар бир банк томонидан мустақил тарзда белгиланган.
Кодексда курсатилган вазифаларни самарали уддалаш учун банк тизими, органлар ўз сафларини сиёсий жиҳатдан етук ва виждонан пок, адолатпарвар, қатъийятли кадрлар билан тўлдириб бориши ҳамда маънавий ва ахлоқий жиҳатдан тозалаб туриши лозим бўлади. «Банк этикаси» фанининг мақсади банк тизими муассасаларига меҳнаткаш, сиёсий жиҳатдан етук, малакали кадрларни тайёрлаш, тизимни адолатли бошқариш жиҳатларини ёритиш долзарб қилиб қўйилган. Бунинг учун банк соҳасида таълим олувчилар даставвал одоб–ахлоқнинг тарихий манбалари, ахлоқ категориялари, тамойиллари, қонун–қоидалари ва талаблари ҳақида дастлабки тасаввурларга эга бўлишлари лозим.


Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling