Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 1.06 Mb.
|
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М
- Bu sahifa navigatsiya:
- Этика
- Этика – нима яхши ва нима ёмон, нима масъулият ва нима мажбурият эканлигини белгиловчи интизомдир
Категория (лот) – ҳукм, таъриф маъносини англатади. Банк этикаси категориялари жумласига: яхшилик ва ёмонлик, бурч, адолат, виждон, шаън ва ор–номус кабилар киради.
Банк этика категорияларининг ўзига хослиги шундан иборатки, уларда фан сифатида этиканинг амалий асосини ташкил этувчи аникликнинг энг муҳим томонлари ва элементлари умумлаштирилган ҳолда ўз ифодасини топади. Банк этика категориялари ахлоқий муносабатларнинг объектив қонуниятларини жамият ахлоқи ҳаётини ҳамма томонлари ва ранг–баранглигини акс эттиради. Уларда кишилар хатти–ҳаракатлари, қилиқ ва хулк атворлари маъқулланиши ёки қораланиши ўз аксини топади. Барча даврларда инсон ва жамият ўртасидаги ахлоқий муносабатлар сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, диний мезонлар асосида бошқарилган. Айниқса, шарқ халқларида, хусусан, халқимизнинг инсоний муносабатлар асосини ахлоқ ва ахлоқийлик ташкил этган: сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий муносабатлар заминида ҳам ахлоқий мезонлар устунлик қилади. «Этика» сўзи грекча «етхос» сўзидан олинган бўлиб, таржимада урф–одат, анъана, феъл қоидаларини англатади. Ахлоқ назарий ахлоққа ёки фалсафий ахлоқа ва амалий ахлоқа бўлинади. Амалий ахлоқ энг қадимги назарий илмий таҳлил ҳисобланади, уни ўрганиш объектив ахлоқдир. Шу сабабли, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев бошқарув маданияти ва раҳбар шахс маънавиятига доир концептуал қарашларини тадрижий равишда, изчил баён қилиб «Тaнқидий тaҳлил, қaтъий тaртиб интизoм ва шaxсий жaвoбгарлик ҳaр бир рaҳбaрни – бу Бoш вазир ёки унинг ўринбoсaрлари бўладими, ҳукумaт aъзoси ёки ҳудудлар ҳoкими бўладими, улар фaoлиятининг кундалик қoидаси бўлиб қoлиши кeрaк......»– деб бежиз таъкидламаган6. (кириш кисмида келтирилган. 4–бетда) Қонун устуворлиги, қонун олдида барчанинг тенглиги – демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири сифатида маънавият билан уйғунлашади. Зеро, киши маънавиятининг ифодаси бўлган инсоф, ўзгаларга нисбатан ҳурмат–иззат, ҳалоллик емирилса, яъни бир одамнинг ҳуқуқи чегарасини бузса, қонун ишга тушади ва кимнинг ҳақ, кимнинг ноҳақ эканлигини адолат тарозисида ўлчаб беради. «Этика – нима яхши ва нима ёмон, нима масъулият ва нима мажбурият эканлигини белгиловчи интизомдир»7. Ҳақиқатдан ҳам, жамиятда қонун устуворлигига эришиш учун қонунларга риоя этиш мажбуриятга эмас, фазилатга айланмоғи лозим. Бунинг учун одамларни демократияга ўргатиш зарур, токи киши шахсий жавобгарлик ҳиссини туйсин, ахлоқ меъёрларига риоя этиш унинг учун ички заруратга айлансин. Бу ҳақда немис файласуфи Ницше шундай деган эди: «Ахлоқийлик аввал қатъийй талаб шаклида қўйилади. Унга риоя қилиш шартлиги учун бўйсуна бошлайдилар. Бироз ўтгач бу ихтиёрий одатга айланади ва охири у инстинкт даражасида оддий ва табиий, одамга ҳузур берувчи фазилатга айланади......»8. Фридрих Ницше 1844 – 1900 й. Жамиятда мутлақ, абадий ва ўзгармас ахлоқ йўқ. Ахлоқ тарихан ўзгарувчан ва нисбий мустақилликка эга бўлган ижтимоий ҳодисадир. Унинг бу хусусиятлари умумий ахлоқнинг таркибий қисмларидан бири бўлган касб ахлоқида ҳам яққол намоён бўлади. Жамият ривожининг тарихида ижтимоий меҳнат тақсимотининг пайдо бўлиши меҳнатнинг бир тури билан банд бўлган кишилар гуруҳининг касб–ҳунар жиҳатидан ажралиб чиқишига ва шунга мувофиқ равишда турли хил мутахассисликларнинг вужудга келишига сабаб бўлди. Бу эса ҳар бир инсоннинг қилаётган меҳнат тарзига, меҳнатни қайтарилмас, ўзига хос кўникмаларни вужудга келтиради. Инсон вояга етиб, бир касбнинг бошини тутгач, ўз касби доирасида одамлар билан мунтазам муносабатда бўлади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling