Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


I боб. «БАНК ЭТИКАСИ» ФАННИНГ ПРЕДМЕТИ, МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


Download 1.06 Mb.
bet5/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

I боб. «БАНК ЭТИКАСИ» ФАННИНГ ПРЕДМЕТИ, МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
1.1. «Банк этикаси» фанининг предмети, мақсади ва
вазифалари
Баркамол инсон тарбияси кўп қирралидир. Унинг буюклиги маънавий камолот даражаси билан белгиланади. Етук маънавиятга эга бўлган инсонгина жамият муаммоларини ақли ва заковати билан ечишга ҳаракат қилади. Чунки инсон ўз атрофидаги одамлар таъсирида камолотга эришади. Зотан, инсон жамиятда яшар экан, ундан четда туролмайди. Инсонларга хос бўлган ахлоқ меъёрлари жамият тараққиёти ва ҳаётий эҳтиёжлар таъсирида ўзгариб туради. Таълим–тарбия, ижтимоий муносабатларнинг шаклланиши ва ривожланиши инсонларнинг хатти–ҳаракатларини, улар ўртасидаги муносабатларни маънавият билан боғланмаган табиий эҳтиёжлар ва имкониятлар чегарасидан тобора узоқлаштириб боради.
«Банк этикаси» фанининг предметини банкларда банк мутахассисларининг ахлоқи, маданияти ва этикаси, иминжи билан боғлиқ банк тизимининг ривожлантириш асослари ташкил қилади.
Ахлоқ – маънавиятнинг амалда намоён бўлиши. Илм, билим, дунёқараш, идрок ва иймон инсоннинг хулқ–атворида ўзига хос тарзда акс этади. Инсон маънавияти эса ахлоқий фазилатлар орқали намоён бўлади.
Маънавият – ҳис этиладиган, англанадиган, покликка, доноликка асосланган ботиний қудрат бўлса, ахлоқ бевосита ҳар бир шахснинг ўзгаларга нисбатан маънавий муносабатини англатади. Шу сабабли, ахлоқий тушунчалар айни пайтда маънавий тушунчалар сифатида эътироф этилади. Зотан, ахлоқ инсоф ва адолат, ростгуйлик ва ҳалоллик, меҳр ва мурувват, саховатпешалик ва бағрикенглик, раҳмдиллик ва мурувватлилик, меҳрибонлик ва ғамхўрлик сингари маънавий тушунчаларни инсоннинг ҳаётий фаолиятида юзага чиқарадиган маънавий ҳодисадир. Зеро, «Ахлоқ ижтимоий муносабатлар заминида алоҳида шахс сифатида мавжуд бўлган инсонларнинг ўз–ўзини идора қилиш шакллари ва меъёри, ўзаро мулоқот ва муносабатларда уларга хос бўлган маънавий камолот даражасининг намоён бўлишидир»5.
Ҳар бир фан ўз категориялар (системаси) тизимига эга бўлгани сингари банк этикаси фанининг ҳам махсус категориялар (системаси) тизими мавжуддир.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling