Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Мавзу бўйича таянч иборалар


Download 1.06 Mb.
bet10/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Мавзу бўйича таянч иборалар
Ахлоқ, шахс, давлат, этика, комил инсон, кадрлар тайёрлаш, маънавий камолот, инсон қадр – қиммати, фуқаролик жамияти, жамият, индивид, инсон суверенитети, миллат суверенитети, корпоратив бошқарув, жоҳиллик, ҳасадгўйлик, бепарволик, худбинлик, ялқовлик, манманлик, текинхўрлик, ғийбат қилишлик, кўролмаслик, ёвузлик, қўпорувчилик.


Мавзуни ўзлаштириш учун саволлар

  1. Банк ходимларининг билими ва малакасини оширишни тақозо этадишдан мақсад нима?

  2. Банк тизими кадрлари салоҳиятини ривожлантиришнинг асосий тамойиллари этиб нималар белгиланди?

  3. Банкнинг сифат соҳасидаги тизимини янада ривожлантириш бўйича асосий мақсадлар, вазифалар ва йўналишлари этиб нималар белгиланди?

  4. «Банк этикаси» фанининг предмети бўлиб нималар асос ҳисобланади?

  5. Барча даврларда инсон ва жамият ўртасидаги ахлоқий муносабатлар қайси мезонлар асосида бошқарилган?

  6. «Этика» сўзи қайси тилдан олинган бўлиб, қандай маъноларни англатади?

  7. Қонунларга риоя этиш мажбуриятга эмас, фазилатга айланмоғи лозимлиги учун одамларни нималарга ўргатиш зарур?

  8. Адолат тўғрисидаги машҳур асарлар яратган буюк мутафаккирлар кимлар ва улар қандай асарларни мерос қолдирган?

  9. Амир Темур давлат хизматчиларини, жумладан, вазирларни ҳам қандай усул орасида сақлаб юрган?

  10. Жадидлар маънавий ва иқтисодий янгиланишга бўлган эҳтиёж ҳақида қандай фикирлар билдирганлар?



II боб. АХЛОҚНИНГ АСОСИЙ КАТЕГОРИЯЛАРИ


2.1. Ахлоқ категориялари ҳақида тушунча, яхшилик ва ёмонлик ахлоқнинг умумий категориялари
Ўзбек халқи қадим–қадимдан юксак маънавият ва маданиятга эга халқдир. Бу маънавият салоҳиятини бутун жаҳон тан олган ва ундан андозалар олиб келган. Бунга тарихий мисолларимиз хам жуда кўп. II ярим минг йилдан аввал ҳам Самарқанду Бухоралар гуллаб яшнаганлиги жахон пойтахти даражасида бўлганлигини ким ҳам инкор эта олади. Фақат бундай маънавиятга эга бўлган миллатгина минглаб йиллар оша ўз салоҳиятини, обрўсини сақлаб қола билади.
Маънавият ёшлар қошида муайян ўрин тутади. Маънавиятни ёшларимиз онгига чуқурроқ сингдириш керакки, улар ўзлари яшаб турган замонни, она–Ватанимиз тарихини чуқур билсин. Халқимиз орасидан етилиб чиққан, халқимизнинг фахри бўлиб дунёга танилган улуғ алломалар, мутафаккир ва саркардаларни яхши ўргатишимиз, бой тарихий ва маданий обидаларимизни кўрсатиш орқали уларда ватанпарварлик туйғуларининг уруғини эккан бўламиз.
Ахлоқ категориялари ўз мазмуни жиҳатидан объективдир. Этика категорияларининг кўпчилиги қутбий, қарама–қарши ҳарактерга эга, чунончи яхшилик ва ёмонлик, адолат ва адолатсизлик каби. Ҳар бир категориянинг ўзига хос хусусиятлари бор ва у билан жамият ўртасидаги алоканинг маълум томонларини ўзида акс эттиради, илмий билимнинг турли поғоналарини ифодалайди. Баъзи бир категориялар ахлоқ соҳасини нисбатан жуда кенг камраб олади ва ўз мазмунига кўра бир мунча умумий ҳисобланади, бошқалари эса нисбатан тор категориялар бўлиб, ахлоқий муносабатларни шахснинг ички дунёси орқали бир мунча яққол акс эттиради.
Яхшилик ва ёмонлик ахлоқий онгнинг умумий тушунчаларига мансуб бўлиб, ахлоқлик ва ахлоқсизликнинг маъноси, мазмуни шунингдек фарқи ҳамда қарама–қаршилигини яхлит бир шаклда ифода этади.
Инсонлар бу категориялар ёрдамида теварак атрофимизда, кундалик ҳаётимизда руй бераётган ҳамма ходисаларни баҳолайдилар ҳамда маъно мазмунига етадилар.
Яхшилик ва ёмонлик ўзаро муносабатга киришади, айни вақтда қутбий ва бир–бирини инкор этувчи категорияларидир. Агар яхшилик категориясида бирмунча ижобий яъни ахлоқий идеалига мос келадиган нарсалар ҳақида тасаввурлар жамланса, ёмонлик тушунчаси кишиларнинг идеалига зид келадиган, бахтга эришишга, одамлар орасидаги муносабатларда инсонийлик ўзаро хурмат–иззатга тўскинлик қилувчи тушунчалар ва тасаввурларни ифодалайди. Ахлоқ уламолари инсонларнинг, хулқларини иккига бўладилар: нафис тарбия топиб, яхшилик қилишга одатланган яхши хулкли ва ёмонликка тавсиф килиб ёмон хулкли деб атаганлар.
Инсониятнинг маънавий – маърифий тараққиёти қандайдир тугал бўлиши мумкин эмас. Яхшилик хамиша конкретдир ва ўзининг зидди ёмонликсиз ўзини тўла намоён этолмайди.
Ёмонлик ҳамиша ҳам бизга кўринавермайди, баъзан ҳатто яхшилик ниқоби остида ҳам рўй бериши мумкин.
Уни фош этиш ва унга қарши курашиш гарчи кийин бўлса–да шарафли вазифадир. Яхшилик стихияли равишда тантана қилмайди. Ёмонликни йўқотиш куч ва курбонлар талаб қилади. Фақат ёмонликка қарши фаол кураш олиб боришгина кишиларнинг ахлоқий ўзаро муносабатларида янада инсонпарваррок поғоналарга кўтарилишига ёрдам беради. Яхшилик ва ёмонликнинг индивидуал ривожланиши манфаатларига мос келадиган бирмунча юксакроқ, олийжаноброқ нисбатнинг вужудга келишига сабаб бўлади.
Халқимизнинг ахлоқ андиша, шарму хаё, халоллик ва покизалик, инсон қадру қиммати тўғрисидаги тасаввурларга зид бўлган Европа халқларининг кучайиб бориши миллий инкироз аломатларининг кучайишига олиб келади. Шу сабабли маънавий тубанликнинг чуқурлашишига Ғарб мамлакатларида кенг тарқалган бағритошлик, қотиллик, маиший бузуклик кабилар акс этган фильмлар, журналлар, адабиётлар, интернет таъсири хам жуда катта бўлди.
Миллий мустақиллик туфайли жамият ҳаётининг барча соҳаларида аста–секин амалга оширилаётган ислоҳотлар ойдинрок кўзга ташланмоқда.
Донолар яхшилик тўғрисида куйидаги фикрларни, яхши хикматларни айтадилар: «Яхшилик йўлидан юрдингми, бу йўлдан чиқма». «Яхшилик – иссиқ, ёмонлик – совуқ.»?
Инсон ҳаёти яхшилик заминида яратилган. Ким яхшиликка бошласа, уни дўстим деб билгин. Эл–юрт учун яхшилик қилиш яхшиликларнинг гултожи ҳисобланади.



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling