Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 1.06 Mb.
|
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М
- Bu sahifa navigatsiya:
- Банк тизими ходимлари: корпоратив
- Банк тизими ходимларининг хизматдаги одоб ахлоқ қоидалари
банк ходимига қуйилган қоидалар ва талаблар
Ахлоқ принципларини бирон бир шахс яратмаган, у муайян ижтимоий муносабатларга мувофиқ ҳаёт жараёнида ахлоқий онг шакллари сифатида вужудга келган қонун–қоидалар ҳисобланади. Шунга кўра, умуминсоний ахлоқ принциплари деб жамиятнинг маънавий онгида ишлаб чиқилган, инсоннинг маънавий моҳиятига, бурчига, ҳаётининг мазмунига ва кишилар ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг табиатига тааллуқли бўлган умумий талабларни акс эттирадиган, инсонлар фаолиятининг умумий йўналишини кўрсатиб берадиган ва муайян хулқ–атвор нормаларига асос бўлиб хизмат қиладиган қонун–қоидаларига айтилади. Банк ходимининг касб одоб–ахлоқи кодексида: корпоратив хулқ одоб қоидалари, хизматдаги одоб – ахлоқ қоидалари, ишга доир одоб–ахлоқ қоидалари, иш фаолиятидан ташқари одоб – ахлоқ қоидаларига риоя этиш талаблари қуйида келтирилган. Банк тизими ходимлари: корпоратив маданият ва хулқ –одобини намоён этувчилари ҳисобланади: ўз жамоасини ва меҳнатни қадрлайди, банкнинг умумий иши учун ўзида жавобгарлик ҳиссини тарбиялаб бориши зарур; корпоратив хулқ одоби қоидаларини ва қабул қилинган қўшма қарорларни ҳурмат қилиши, жамоа ишларида иштирок этиши, ишбилармонлик ва самарали ҳамкорликка интилишлари зарур; ҳамкасблари ва мижозлар билан мулоқот даврида хайрихоҳ бўлишлари лозим; банк тизими обрўсини туширишга ва банк ходимини меҳнат имижини пастга урилишига йўл қўймаслиги зарур; банк тизимининг яхши анъаналарини сақлаши, банк тизимида янги иш бошлаган ходимларга ушбу анъаналарни, касбий тажраба ва кўникмаларни етказиши зарур. Банк тизими ходимларининг хизматдаги одоб ахлоқ қоидалари: мамлакатнинг иқтисодий–ижтимоий ривожланишида банк тизимининг роли ва ўрнини чуқур англаши лозим; давлат ва корпоратив манфаатларни ҳимоя қилишда қатъийятли бўлиши зарур; қонунчилик ва банк фаолияти тамойилларига қатъийй риоя қилиши зарур; банк ходимлари турли холатларда ўз ҳаракатларида, қабул қилган қарорларида одоб–аҳлоқ талабларига риоя этган ҳолда юқори даражада ўзини бошқариши ва тутиши лозим; банк ёки унинг мижозларига зарар келтириши мумкин бўлган ахборотнинг тарқатилишига йўл қўймаслиги, банк ва тижорат сирини сақлаши зарур; шахсий манфаат ёки бошқа шахсларнинг ғайри қонуний манфаатларини қондириш учун хизмат мавқеидан фойдаланмаслиги керак; хизмат мавқеи ва ўзининг шахсий ҳатти–ҳаракати билан қонунга ва одоб–аҳлоқ қоидаларига хилоф ҳаракатларни амалга оширишга йўл қўймаслиги, банк ходими ўзининг ростгўйлик, инсофлилик ва пок виждонлилик фазилатлари билан бошқаларга ўрнак бўлиши зарур. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling