Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Мавзу бўйича таянч иборалар


Download 1.06 Mb.
bet28/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Мавзу бўйича таянч иборалар
Касбий этика, ахлоқий норма, принцип, ахлоқий тарбия, нисбий мустақиллик, ишлаб–чиқариш, фан, техника, функция, ижтимоий бурчлар ахлоқий қоидалар, касб ахлоқи, ахлоқий дастур, ахлоқий баҳо, касб–ҳунар, банк ходими, этикет, ахлоқий меъёр, урф–одат, хатти–ҳаракат, шахсий манфаат, юридик, маъмурий, кодекс, зиддият, ишбилармонлик.


Мавзуни ўзлаштириш учун саволлар

  1. Касбий этика нималарни ўрганади ва уни ҳаётга татбиқ этади?

  2. Ахлоқий тарбия назарияси нималарни ўрганади ва ўргатади?

  3. Касб ахлоқини ҳар бир касб–ҳунарнинг ижтимоий ҳаётда тутган ўрни ва вазифаларига қараб қандай турларга ажратиш мумкин?

  4. Банк ходимининг касб одоб–ахлоқи кодекси қачон эълон қилинди ва у нималарни белгилаб беради?

  5. Банк ходимининг касб одоб–ахлоқ кодекси қандай мақсадларда ишлаб чиқилган?

  6. Банк касб аҳлоқини– намунавийлик тамойилига таъриф беринг.

  7. Банк тизимидаги соҳа ходимлари қандай тамойиллар асосида фаолият олиб боради?

  8. Банклар мижозлар билан муносабатларни ўрнатишда қандай мажбуриятларга эга?

  9. Банк ходимларнинг кийими ва уларнинг ташқи кўринишига қандай талаблар қўйилган?

  10. Банк ходимининг касб одоб–ахлоқи кодексида ҳар бир банк ходимига қандай қоидалар ва талаблар қўйилган?


VIбоб. БАНК ХОДИМИНИНГ ЭТИКЕТИ
5.1. Этикет ва унинг турлари
Инсоннинг жамиятда одоб – ахлоқ қоидаларига риоя этиши атрофдагиларда ёқимли таассурот қолдириши билан бирга намуна ҳамда яшаш тарзи учун бир таклиф бўлиб хизмат қилади.
Юриш туриш маданияти кишилик жамияти маданиятининг таркибий қисмидир. Унинг асосини жамиятда инсон ўзини қандай тутиши кераклигини белгилаб берувчи ҳукмрон ахлоқ нормалари ташкил этади.
Этикет – ахлоқий маданиятда яққол кўзга ташланадиган муносабатларнинг кўринишларидан бири. У кўпроқ инсоннинг ташқи маданияти, бошқалар билан муносабатларида ўзини тутиш қонун–қоидалари бажарилишини бошқаради. Агар муомала одобида инсон ўз муносабатларига ижодий ёндашса, яъни бир ҳолатда бир неча хил муомала қилиш имконига эга бўлса, этикет муайян ҳолат учун қоидалаштириб қўйилган хатти–ҳаракатни тақозо этади. «Этикет» кенг қамровли тушунча бўлиб, у, маълум маънода, умумбашарий миқёсда қабул қилинган муомала қонун–қоидаларини ўз ичига олади.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling