Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Мавзу бўйича таянч иборалар
Download 1.06 Mb.
|
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуни ўзлаштириш учун саволлар
- VI боб. БАНК ХИЗМАТЧИСИ ЭТИКАСИНИНГ МЕЗОНЛАРИ 6.1.Банк хизматчисининг асосий ахлоқий қоидалари
- 1. Тил ва нутқ.
Мавзу бўйича таянч иборалар
Этикет, таништириш этикети, танишиш этикети, кўришиш этикети, суҳбатлашиш этикети, муомала этикети, тақдимот маросими этикети, бошқарувчи тақдимоти, паблик рилейшнз ва реклама тақдимоти, маълумотнома, пресс–реллиз, дайжест, ахборот, лойиха, махсулотлар, таффакур, менталитет, маданият, таълим, тарбия, фойдалилик. Мавзуни ўзлаштириш учун саволлар Этикетни – такаллуфнинг ўзига хос кўриниши сифатида баҳоланг. Этикет турлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида нималарни биласиз? Корхонада иш юритиш этикети ҳақидаги фикрингиз. Эркак ва аёллар этекетига доир қарашлар ҳақида гапиринг. Тақдимотчи амал қилиши лозим бўлган ҳолатларни санаб беринг. Расмий учрашувлардаги этикет меъёрлари қандай бўлади? Тафаккур – инсон фаолиятининг қандай хусусияти? Сиз қандай қилиб энг яхши суҳбатдошга айланасиз? Инсоннинг ўзи учун қайғуришига доир қандай усуллар мавжуд? Кўришиш этикети қоидалари миллий хусусиятлардан келиб чиқиб турли халқларда қандай кўринишларга эга? VI боб. БАНК ХИЗМАТЧИСИ ЭТИКАСИНИНГ МЕЗОНЛАРИ 6.1.Банк хизматчисининг асосий ахлоқий қоидалари Инсон қанчалик тажрибали ва билимдон бўлса уни одоб масалалари шунчалик қизиқтира бошлайди. Ходимларнинг ахлоқий юксаклиги замонавий раҳбар бошқарув фаолиятининг муҳим сифат кўрсаткичи ҳисобланади. Бунга эришиш учун, аввало банк раҳбарнинг ижтимоий–ахлоқий тайёргарлиги зарур. Бошқарув одобининг моҳияти банк фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришнинг барча иштирокчилари хулқ – атвори тамойил ва меъёрларини асослашдир. Банк бошқарув одоби маъмурий ва хўжалик фаолиятини сифатли адо этишга йўналтирилган назарий–амалий этика билимлари ва амалий тавсиялар тизимидан иборатдир. Ижтимоий адолат, шахс эркинлиги, касбий покизалик, масъулиятни ҳис қилиш, табиатни авайлаб асраш унинг асосий тамойиллари ҳисобланади. Банкни бошқарув одобида ахлоқий тавсифдаги, шахс хулқ – атворини ўрганиш билан боғлиқ меъёрий ҳужжатлар, банкни бошқарув фаолиятига нисбатан ахлоқий талаблар, ишга алоқадор ахлоқий қоидалар ва ишланмалар ҳамда банк раҳбарнинг хизматидан ташқари хулқи, муомала одоби бўйича маслаҳатлар муҳим ўрин эгаллайди. Банк ходимларининг асосий ахлоқий қоидалар қуйидагилар: – камтар бўлиш; – қўл остидагилар билан ҳушмуомала бўлиш; – одамларга кенг кўламда ўз фойдалилигини намоён этиш учун ҳокимиятга интилиш; – ўз ходимларини бошқарув фаолиятида қатнашиш учун фаол жалб этиш; – фойдали танқидни самимий қабул қилиш ва жамоат фикрини ҳурмат қилиш; – қўл остидагиларга ишонган ҳолда муносабатга мойиллик, уларни ўз ҳамфикрлари деб билиш. Ахлоқий баркамоллик банк раҳбарнинг ишбилармонлик сифатларидан бири ҳисобланади. Ахлоқий баркамол инсонлар ахлоқий фазилатларни ўзида мужассам этади. Банкга раҳбарлик – масъулиятли вазифа. Уни шараф билан адо этмоқ учун, киши ўзи раҳбарлик қиладиган соҳани билишигина эмас, балки яна бир қатор сифат ва фазилатларга эга бўлмоғи керак. Улар ичида аввало, 1. Тил ва нутқ. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling