Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Раҳбар шахс маънавияти концепцияси қуйидаги ҳарактерли хусусиятларга эга
Download 1.06 Mb.
|
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6–чизма. Раҳбар шахс маънавияти концепцияси
- 6.2. Бошқаришда мимика ва ҳақиқий туйғуларини англаш
Раҳбар шахс маънавияти концепцияси қуйидаги ҳарактерли хусусиятларга эга:
Биринчи. Раҳбар шахс шунчаки бошқарувчи эмас, балки у том маънодаги етакчи ва ўзгалар учун ибрат намунасидир. Бу етакчилик ва ибратлилик ишда, ахлоқда ва фаолиятда бўлади. Иккинчи. Ўзбекистон бошқарув илмида раҳбар шахснинг маънавиятли бўлиш ғояси муҳим ўрин тутади. Бу ғоя маъмурий–буйруқбозлик бошқарув тизимидан демократик бошқарув тизимига ўтиш асосларидан бири бўлиб хизмат қилади. Учинчи. Раҳбар шахс маънавиятини Истеъдод, Изланиш, Замонавий билимдонлик, Ватанпарварлик, Юртга садоқат, Фидойилик, Профессионализм, Мустақил дунёқараш, Иймон–эътиқодлилик ва Инсонийлик фазилатлари ташкил қилади. Тўртинчи. Раҳбар шахс маънавияти концепцияси халқимизнинг миллий менталитети ва дунёвий мезонлар билан уйғун бўлиб, у илмий–назарий ва амалий жиҳатдан асослангандир. Бешинчи. Ўзбекистонда раҳбар шахс маънавиятининг ижтимоий – иқтисодий, ҳуқуқий ва сиёсий асослари шакллантирилган. У давлат кафолатига олинган. Олтинчи. Маънавият масалаларига МДҲ давлатлари ичида биринчи бўлиб Ўзбекистонда алоҳида эътибор қаратилди ва шу асосда раҳбар шахс маънавияти концепцияси шакллантирилди (6–чизма). 6–чизма. Раҳбар шахс маънавияти концепцияси Бу масала фундаментал равишда тадқиқ этилиши ва ҳаётда кенг татбиқ этилиши керак. Шундагина раҳбар шахс маънавиятига доир яхлит концепция ўз самарасини беради ва мустақил Ўзбекистонда олиб борилаётган туб ислоҳотлар жараёнида ҳамон учраётган тўсиқ ва камчиликлар бартараф этилиб, кўзланган улуғ мақсадларга оғишмай ва тез суръатлар билан етишиш мумкин бўлади. 6.2. Бошқаришда мимика ва ҳақиқий туйғуларини англаш Ўз–ўзини бошқариш санъатида мимика ва хатти–ҳаракатнинг ўрни беқиёс. Инсон юзини қалб кўзгуси деб аташ мумкин. Мимика, яъни юз мушакларининг ҳаракати кишининг ички руҳий ҳолатини акс эттириб, у қандай ҳисларни бошидан кечираётгани ҳақида тўғри ахборот беради. Мимик ифода 70% дан кўпроқ ахборотни ташийди Бошқача айтганда, инсон кўзлари, кўз қараши, юзи айтилган сўзлардан кўра анча кўп маълумотни бериши мумкин. Зеҳни ўткир, ҳушёр тингловчи нотиқнинг юзига қараб, унинг ўз сўзларига, атрофидаги одамларга муносабатини ҳис этади. Кимдир хонага дўстона очиқ юз билан, кимдир ўзгача қиёфада қадам қўяди. Ҳали маъруза (суҳбат) бошланмасдан туриб, ана шу учрашган одамларнинг юз ифодаси муайян муҳитни шакллантириб бўлади. Аудитория, аввало нотиқнинг мимикасига эътибор қаратади. «Кўзига қараб гапириш» ибораси беҳуда эмас. Суҳбатдошнинг асл нияти, сўзларининг тўғри–нотўғрилигини билиш учун «кўзимга қараб гапир» деймиз, одатда. Мутахассислар фикрича агар одамнинг мулоқот пайтида суҳбатдошининг кўзига қараб гапирган вақти жами суҳбатга кетган вақтнинг учдан бир қисмидан камроғи ташкил этса, демак, у ё ахборотни яширяпти ёки ёлғон гапиряпти. Кўз қараш орқали биз нафақат ахборотни узатамиз, балки ахборотни қабул ҳам қиламиз. Нотиқ кўзлари орқали аудиторияга (суҳбатдошга) бўлган ҳурматини, тингловчи(лар) билан хайрихоҳлигини ифодаловчи сигналларни узатади. Шу билан бирга, бундай кўз қараш нотиқнинг ўзига ишонишидан, ўзининг ҳақ эканлигини англашидан далолат беради. Кўзлари тўхтовсиз ҳаракатда бўлган, бир шипга, бир ерга, бир бўшлиққа кўз–қарашини йўналтирган нотиқ тингловчиларда қарама–қарши туйғуларни уйғотади. Масалан, улар нотиқни манман, ўзига ишонмаган, қўрқаётган, носамимий, маъруза (суҳбат)га тайёр эмас деган хулосага келишлари мумкин. Нутқ сўзлаш жараёнида қисқа муддатгагина ва, албатта, бунга зарурат туғилганда, масалан, бирон муҳим нарсани эсламоқчи бўлганда ёки жумбушга келган ҳисларини босиб олиш учун ва бошқа ҳолатларда кўзларини тингловчилардан олиб қочиш мумкин. Аслини олганда, руҳшунос олимларнинг тадқиқотларига кўра инсон кўзларининг бундай шароитдаги ҳаракати онгсиз равишда содир бўлади. Инсон кўз–қарашини деярли машқ орқали бошқара олмайди ва шунинг учун ҳам бошқа аъзоларга нисбатан суҳбатдошнинг руҳий–ҳиссий ҳолатини кўпинча аниқ акс эттиради. Киши сўзлар билан истаган ҳолатини (қайғусини, дардини, хурсандчилигини, ғазабини) ифодалаши мумкин, бироқ уни кўз–қарашида кўрсатмаслик учун ё бутун иродасини ишга солиши, ёки махсус ва узоқ машқ қилиши керак бўлади. Киши ёддан кўтарилган бирон нарсани эслашга ҳаракат қилганида кўзлари бехос юқорига йўналади, ҳиссиётга берилганда ёки ўз–ўзи билан хаёлан гаплашаётганда кўпинча пастга қарайди ва ҳ.к. Бундай пайтда бир дақиқага аудитория (суҳбатдош) билан сўз алоқасини узиш мумкин, бироқ дарҳол бундай алоқани тиклаш керак. Чунки тингловчи(лар) кўз мулоқотидаги меъёридан ортиқ узилишга дарҳол муносабат билдиради. Мулоқот пайтида кўзларнинг аҳамияти яна шунда кўринадики, инсон қабул қиладиган ахборотнинг 87 фоизи кўз анализатори орқали ўтади, 9% и эшитиш анализатори, қолган 4 фоизи эса мияга бошқа сезги органлариорқали ўтади. Шунинг учун руҳшунос олимлар суҳбатдош (тингловчи)да ишонч ва яхшимуносабат уйғотиш учун мулоқот пайтида 70%дан кам бўлмаган вақт давомида унинг кўзларига қараб туришни маслаҳат берадилар. Албатта, бунда ҳам вазиятни ҳисобга олмоқ керак. Хусусан, кўз қараш давомийлигининг миллий хусусиятлари ҳам бор. Масалан, европаликлар, одатда узоқ вақт суҳбатдошининг кўзига қараса, японлар ўз назарларини кўпроқ бўйинга қаратадилар, бизда эса айрим ҳолатларда кўзга (аввало, катталарнинг ва лавозими юқори кишиларнинг кўзига) тик қараш одобсизлик белгиси сифатида талқин этилади. Аудитория катта бўлса, ҳаммага баробар қараш қийин–ку, деган савол туғилади. Аммо нотиқ бунга эришмоғи керак. Бунинг учун навбатма–навбат барча тингловчилар билан мулоқот қилиш ёки алоҳида гуруҳ томонга қараб гапириш мумкин. Ҳар ҳолда нотиқ тингловчилар томон қараб гапирмоғи шарт, шунда тингловчиларда нотиқ уларнинг барчасини кўриб турганидек таассурот пайдо бўлади. Кўз билан бир қаторда, юзнинг бошқа қисмлари – пешана, оғиз, лаблар, бурун, даҳан ҳам инсон ҳис–туйғуларини: қайғу, ғазаб, хурсандчилик, ҳайрат, қўрқув, бахт, қизиқиш, мунислик ва шу кабиларни акс эттиради. Айниқса, қош ва лаблар одамнинг ҳақиқий туйғуларини англашда қўл келади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling