Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Раҳбарлар маънавий–психологик маданиятининг тоифалари


Download 1.06 Mb.
bet41/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

7.4.Раҳбарлар маънавий–психологик маданиятининг тоифалари
Банк бошқарувчилари шаклланган маънавий – психологик маданияти жиҳатидан қуйидаги тоифаларга бўлинади:
Биринчиси, маънавияти нисбатан паст савияда шаклланган раҳбарлар. Бундай раҳбарлар оддий ахлоқий–руҳий фазилатлардан анча маҳрум ва жамият маънавий меъёрларини тушуниб етмайдиган, уларни менсимайдиган раҳбар ходимлардир.
Иккинчи тоифадаги раҳбарлар маънавий маданияти, ахлоқий даражаси паст бўлиши билан бирга, жамоат фикри, оила, халқ анъаналари ва бошқа шу каби қадриятлар билан боғлиқ психологик муҳитни тез–тез бузиб турадиган раҳбарлардир.
Учинчи тоифадаги раҳбарлар қаторига ахлоқ меъёрларини ҳаётий зарурат сифатида ички ишонч ва туйғу билан ўзлаштирмай, уларни кўр–кўрона қабул қилувчилар киради. Бундай раҳбарлар кўп ўқиб ўрганади, назарий жиҳатдан юқори билимга эга бўлади, амалда эса бу билимларни қўллай олмайди ёки ташкилотчилик қобилияти етишмайди.
Тўртинчи тур раҳбарлар руҳий–суст, маънавий маданиятли бўлса–да, адолатсизликни ўткир ҳиссиёт билан қабул қилади. Уларда ахлоқий билимлар етарли, аммо уларни рўёбга чиқариш учун ташаббускорлик, мустақиллик ва шижоат етишмайди.
Бешинчи тоифадаги раҳбарлар маънавий маданият ва сиёсий–психологик билимларни етарли даражада эгаллаган, ташаббускор ва шижоатли бўлади. Бундай раҳбарлар чуқур билимга, ўткир мушоҳадага, маънавий ҳиссиётларга бой бўлади.
Психологик билимларни атрофлича ўзлаштирган раҳбарнинг маданияти, юқори даражада бўлиб, хулқ, ахлоқ категорияларини ўзида доимий ҳарактерга айлантирган бўлади. Бу эса раҳбар ўзида индивидуал ва интеллектуал савияни ҳар томонлама шакллантириб боришни тақозо қилади (4–чизма).
Шу сабабли ― бизнинг муқаддас динимиз ҳам, бутун Шарқ фалсафаси ҳам бу қадриятларни улуғлаган, уларни ижтимоий тараққиётнинг энг муҳим шартлари деб билган»50.


4–чизма. Раҳбар шахс маънавиятининг шаклланиш мезонлари


Раҳбар шахс маънавиятининг бу уч қадрият асосида такомиллашиб бориши билан:

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling