Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Раҳбар шахснинг маҳорати ва шахсий


Download 1.06 Mb.
bet43/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

7.5.Раҳбар шахснинг маҳорати ва шахсий
етуклиги
Банк раҳбар шахсининг маҳорати – раҳбарнинг бошқарув санъати сирларини билиши, ходимларни танлашдан тортиб, улар билан боғлиқ зиддиятли вазиятларда оптимал ечим топа билиши, ўзи масъул жабҳада ундан фойдаланган ҳолда, юксак меҳнатсамарадорлигига эришиш учун жамоасининг бунёдкорлик кучларини сафарбар эта олиши, ташкилотчилик қобилиятининг бўлишида намоён бўлади.
Банк раҳбар маҳоратининг муҳим жиҳати унинг муомала маданиятида акс этади. Самимийлик, адолатпарварлик, хушмуомалалик, ишбилармонлик, асосий муаммо билан иккинчи даражали вазифаларни ўз вақтида фарқлай билиш, ташаббускорлик, оптимизм – раҳбар маҳоратини белгиловчи омиллардандир.
Шахсий етуклик — инсоннинг ижтимои ва маънавий–ахлоқий баркамоллигини англатувчи тушунча. Шахсий етуклик ҳар бир кишида асосан маънавий тамойиллар ва талабларга жавоб берадиган инсоний фазилатларнинг тўла–тўкис шаклланганлигини англатади. Шахснинг ўз ўрнини билиши, одоб–ахлоқ талабларига риоя қилиши, ўзгалар ҳурматини жойига қўйиши, ўз шаъни, қадр–қиммати ва ор–номусини сақлаши, муомала ва билим–кўникмаларини юксак даражада эгаллаб олганлиги шахсий етуклик белгилари саналади ҳамда ўз муаммоларини самарали ечиш ва жамият маданий ҳамда моддий қадриятларини яратишга имкон беради. Шахсий етуклик инсондан ўзини қуршаболган вазиятни тасаввурлар ёки адашишлардан ҳолитарзда тўғри тушунишини, ўз хатти–ҳаракати учун масъулиятни ў зиммасига олишга тайёрлиги ва уларни олдиндан кўра билишга лаёқатлиликни назарда тутади. Шахси етук инсон ўз олдига мақсад қўяди ва унга қандай эришиш кераклигини билади; ўзининг ким эканлигини, яъни кучли ва кучсиз томонлари ҳамда муаммолари ҳақида ўзига ҳисоб бера олади. Етук инсон ўзини ҳурмат қилиш асносида бошқа кишиларни ҳам ҳурмат қилади ҳамда уларнинг манфаатларини ҳам тўғри тасаввур этади. Шахси етук киши ижтимоий маъқулла ёки маъқулламасликлардан нисбатан ҳолидир, чунки у ҳаёт ҳамда ижтимоий муҳит ҳақидаги қарашларни эгаллаган бўлади. Одатда унинг маънавий қадриятлари доирасида индивидуал эҳтиёжларидан ташқари ижтимоий масъулият ҳам жуда аҳамиятли саналади. Шахси етук инсонга психологияда тарбияланганлик ҳолати сифатида қаралади, ҳар бир катга ёшдаги киши унга эришиши лозим, – деб ҳисобланади.
Шахсий намуна:
1) шахс маънавиятининг намоён бўлиш шакли ва даражаларидан бири;
2) тақлид қилиш учун намуна вазифасини ўтовчи инсоннинг ёки ижтимоий гуруҳнинг, жамоанинг ижобий ёки салбий ҳаракати;
3) тарбия усулларидан бири, бунда бир киши ёки гуруҳнинг хатти–ҳаракати бошқалар учун намуна бўлади; шу билан бирга намунага эргашишга рағбат уйғонибгина қолмай, балки фаолиятнинг тайёр шакли ҳам таклиф этилади ва у кейинчалик кенг ёйилиб, кўпларнинг хулқий меъёрига айланади.
Шахсий намуна ижтимоий интизом ва ўзаро тарбия, анъаналарни қўллаб–қувватлаш ва хулқ – атворни такомиллаштиришни амалга оширувчи воситалардан бири. Намуна кучи катта аҳамиятга эга. Унинг таъсирчанлиги, асосан, ижтимоий шароит ва имкониятларга боғлиқ. Шахсий намунага эҳтиёж бир ижтимоий иқтисодий тузумдан иккинчисига ўтиш, кескин бурилиш даврларида сезиларли даражада ошади, бунда жамият ахлоқсизлик, қонуннинг ишламаслик ҳолатида бўлади. Шахсий намунатарбия воситаси сифатида оила, ўқувчи ёшлар, салбий хулқ атворли кишилар мавжуд ижтимоий гуруҳларда, Айниқса, сезиларлидир. Шунингдек, у гўдаклик ва болалик ёшида таълим ҳамда тарбиянинг асосий усули ҳисобланади.
Раҳбар шахслар авлодини шакллантириш аслида жуда мураккаб масала. Бу масала билан олимлар ва давлат раҳбарлари узоқ вақт, изчиллик билан шуғулланганлар. Чунки, инсон раҳбар бўлиб туғилмайди, изчил тарбия ва тажриба воситасида иқтидорли кишилар раҳбар шахсга айлана боради. Шу маънода украиналик олим А.Г.Ковалёвнинг «раҳбар шахс тушунчасига берга таърифларига диққат қилиб ўтиш лозим. Унинг фикрича, раҳбар шахслар қуйидаги уч типга бўлинади:
1. Салбий типлар. Улар жамоада ёмон муҳитни юзага келтиради. Ўзи ҳеч нарса қилмайди, лекин ўзгалардан талаб қилади. Ишлар ўз ҳолича кетаверади ва аслида эса ишнинг боришида жамоадан кимнингдир ташаббуси бор бўлади. Бундай типдаги раҳбар шахслар жамоани етарли даражада бошқара олмайдилар, натижада ишда орқага кетиш бошланади.
2. Ижобий типлар. Улар жамоада хушкайфиятни юзага келтирадилар. Бу типдаги раҳбар шахсларнинг бир камчилиги – ўзгаларга нисбатан меъёридан ортиқ даражада талабчан бўлишларидир. Натижада улар бошқараётган жамоада ноқулай муҳитнинг юзага келиш эҳтимоли бўлади.
3. Ўртача типлар. Улар салбий ва ижобий тип ўртасида бўладилар.
Бундай типлар жуда қаттиқ ишлайдилар, ўзгалардан ҳам шуни талаб қиладилар. Бироқ бундай раҳбарликқилиш усули авторитар ҳисобланиб, у ўзгаларга ҳукм ўтказишга олиб келади52.
Раҳбар кадр, давлат хизматчисининг шахсий сифатлари, фазилатлари макон ва замонда шаклланади. Ҳозирги янги, ўтиш даврида илгари раҳбар кадрларда бўлмаган истиқлол даврига хос фазилатларни шакллантириш учун ажойиб имкониятлар мавжуд. Ўзгараётган ижтимоий муҳит иш услуби, раҳбарлик тарзи, талаблари янги типдаги давлат мулозимлари, раҳбар кадрларни тарбиялаш учун зарур бўлган объектив шарт–шароитни яратди.
Галдаги вазифа банк хизматчиларига қўйилаётган янги талабларни, улар учун зарур бўлган фазилатларни илмий асослаб, таҳлил этиб, умумлаштириб, маънавий–маърифий тарбия, амалий тажриба ёрдамида махсус шакллантиришдир. Ана шунда банк хизматчилари тафаккуридаги янгиланиш улар орқали халққа, демакки, ҳар бир ўзбекистонликка етиб боради. Жамият тафаккури тезроқ янгиланади, миллат бир жону бир тан бўлиб, ислоҳотларни тезлаштиради. Банк хизматчилари тафаккурини янгилаш икки томонлама жараёндир.
У бир томондан, янги, замонавий банк хизматчиларига хос фазилатларни махсус, илмий асосда шакллантиришни талаб қилса, иккинчи томондан, ҳамон ўз таъсирини кўрсатаётган, собиқ шўро кадрлар сиёсатида ― синалган «корпоратив–бюрократик психология»ни сиқиб чиқаришни талаб қилади. Бу икки жараённи параллел олиб бориш зарур.
Маълумки, шахсий манфаатлар, нафс устуворлигига қурилган бирлашув, уюшиш кучли бўлади. Чунки шахсий манфаат устуворлиги раҳбар органларига суқилиб кириб олган худбин, юлғич, устомон, лаганбардор, иқтидорсиз шахсларни бирлаштиради. Собиқ шўро тизимида Бундай бирликнинг тамойили – шахсий садоқат, «мен сизга, сиз манга, давлатни эса қўя туринг» тарзида намоён бўлди. Натижада, шахс – давлатдан, давлат – шахсдан, шахс – ўз меҳнати меваларидан узоқлашди, бегоналашди. Шу сабабли, муросасиз танқид остига олинган шахсий, гуруҳий, маҳаллий, қон–қариндошчилик манфаатларини давлат манфаатидан устун қўйиш каби номаъқул собиқ шўро тизимида қолган зарарли мерос баъзи ҳолларда ҳамон ўзини эслатиб турибди.



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling