Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.06 Mb.
bet45/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Гастон Башляр
1884 – 1962 й.
унинг учун ҳам баҳс юритиш санъати энг қадимий илмлардан бири бўлиб, ўтмиш донишмандлари ўз нуқтаи назарини тасдиқла учун баҳс санъатига мурожаат этганлар, ўз илмий–фалсафий асарларини диалог шаклида ёзганлар.

Баҳс санъати, айниқса, Қадимий Хитой ва Қадимий Юнонистонда кенг ривожланган эди.
Баҳс санъати – «эристика» (юнонча oristicos – баҳcлашувчи) илм сифатида шаклланишини мутахассислар одатда эрамиздан аввалги V аср юнон файласуфлари номи билан боғлайдилар. Жумладан, Абдерлик Протагор «Баҳс санъати» китобини ёзганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд.
А
Абдерлик Протагор
э.о. 490-420 й.
йни шу файласуф илк бор фикр, дунёқараш, мулоҳазалар ранг баранглигининг табиийлиги ва инкор этиб бўлмас ҳақиқий эканлигини тушунтирган ва асослаб берган. «
Инсон барча нарсаларнинг ўлчовидир», деган фикрга таяниб, Протагор: «Ҳар бир нарса ҳақида икки, бир–бирига зид фикрни айтиш мумкин?»,– деган хулосани чиқаради ва аслини олганда барча нарсаларнинг нисбийлиги ҳақидаги таълимотга асос солган.
Баҳс санъати масалаларини Аристотель, Платон ва бошқа антик давр мутафаккирлари ҳам ўз асарларида тилга олиб ўтишган.
Қадимги Хитой файласуфлари, жумладан, Мо–цзи ва унинг издошлари баҳс юритишнинг бир неча усулларини фарқлаб берганлар. Қадим Ҳинд олимлари эса мантиқ илми доирасида баҳслашувчининг ўзини қандай тутиши, қандай гапириши, ўз фикрини асослаши ёки рақибнинг фикр юритишида мантиқсиз-ликни илғаб, уни инкор этиши каби масалалар хусусида жиддий тавсиялар ишлаб чиққанлар.
Бизнинг аждодларимиз ҳам баҳс юритиш санъати масалалари бўйича ўз қимматли фикрларини қолдирганлар. Гарчи бизда баҳс санъатига бағишланган махсус асарлар яратилмаган бўлса–да, Беруний, Форобий, ибн Сино, Маҳмуд Кошғарий, Абу Абдуллоҳ ал–Хоразмий, Замаҳшарий, Кайковус каби алломалар ҳамда Воиз Муҳаммад Рафиъ, Воиз Қавзиний, Воиз Ширвоний, Ҳусайн Воиз Кошифий каби воизлар ўзларининг тилшуносликка, мантиқшунос-ликка, фалсафага, воизлик санъатига, шеър илмига бағишланган асарларида бу мавзуга доир ўз фикрларини билдирганлар.
Эътиборга лойиқ жиҳати шундаки, Шарқ мумтоз адабиётида тортишув, баҳслашув тарзида ёзилган асарлар ҳам бўлиб, улар «мунозара» деб аталган. Асосан, шеърий йўл билан, баъзан эса насрда ёзилган мунозараларда икки (ёки ундан ортиқ) образ орасида муайян масала бўйича баҳс кетади. Ўзбек мумтоз адабиётида мунозара жанридаги асарларнинг аксарияти XV асрда яратилган. Жумладан, Яқинийнинг «Ўқ ва Ёй», Амирийнинг «Чоғир ва Банг», Аҳмадийнинг «Танбур ва Чанг» мунозаралари диққатга сазовор. Баъзан ижодкорлар мунозара шаклида ёзилган парчаларни ўзларининг бошқа жанрдаги асарлари таркибига киритишган. Хусусан, Алишер Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин» достонидаги Фарҳод ва Ҳисрав ўртасидаги машҳур диалогни тилга олиш мумкин.
Бахслар, мақсади, ўрни, вақти, шакли, предмети, иштирок-чилар сонига кўра улар ўртасида муайян фарқлар мавжуд. Шунга кўра мутахассислар уларни таснифлашга ҳаракат қилишади. Аммо баҳсларнинг умумқабул қилинган таснифи ҳали ишлаб чиқилмаган. Шундай бўлса–да, баҳс турларини фарқлаш баҳс иштирокчиси учун фойдадан ҳоли эмас. Масалан, иштирокчилар сонига кўра уларнинг «баҳс–монолог», «баҳс–диалог» ва «баҳс–полилог» турларини ажратиш мумкин. Кўпчилик иштирок этадиган баҳс–полилог ижтимоий–сиёсий, маънавий, илмий ҳаёт билан боғлиқ муҳим масалаларни ечишда катта аҳамият касб этади. Ёки баҳс тингловчилар кузатувида ва тингловчиларсиз ҳам олиб борилиши мумкин. Тингловчиларнинг борлиги баҳслашувчиларга ўз таъсирини ўтказади, гарчи улар баҳсга аралашмасалар–да, ижтимоий ҳаётда баҳс тингловчилар учун олиб борилиши ҳолатларини кўп учратиш мумкин (масалан, сайловчилар билан учрашув пайтида, теледебатларда). Бунда баҳс ҳақиқатни аён этиш, бир–бирини ишонтириш, рақибга ўз нуқтаи назарини ўтказиш учун эмас, балки у ёки бу муаммога эътиборни (жамоатчиликнинг эътиборини) қаратиш, тингловчиларда (сайловчиларда) муайян таассурот уйғотиш, уларни ўз томонига оғдириш учун олиб борилади. Табиийки, бунда баҳслашувчи рақибини эмас, тингловчиларни ишонтирувчи далилларни келтиради, фикрини баён этишда уларнинг манфаатлари, фикр йўналиши, дунёқараши, хоҳиш–истаклари ва шакилларга мослашишга интилади, кузатаёт-ган одамлар олдида ўзининг рақибдан устунлигини намойиш этишга ҳаракат қилади.
Яъни бунда психологик ва ташқи жиҳатлар ҳал этувчи роль ўйнайди ва ўзини ишонч билан тутиш, ҳозиржавоблик, гапга усталик, лозим бўлса ўткир ва ҳазил гап топа олиш ва ҳатто ташқи қиёфа муҳим аҳамият касб этади. Бу борада немис олимлари Зигельман ва Миллерлар шундай ёзадилар: «Билдирилган сиёсий фикр–мазмуни қисман аудитория томонидан шакллантирилади ёки ҳар ҳолда, ахборотга нисбатан кутилаётган муносабат асосида аудитория танланади»53. Баҳсга киришган кишилар доим ҳам бир хил мақсадни кўзламайди, турли ният–истакка таяниб иш кўради. Мақсад–муддаосига қараб баҳсларни қуйидаги турларга ажратиш мумкин (5–чизма):


Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling