Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.06 Mb.
bet53/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Саккизинчи қоида. Суҳбатдошнинг фикрини ўзгартиришни хоҳласангиз, гапни ўзингизни ундан ажратиб турувчи нарсалардан эмас, унинг нуқтаи назарида сизга маъқул бўлган жиҳатлардан бошланг.
Тўққизинчи қоида. Суҳбатда ҳушёрлигингизни кўрсатинг, суҳбатдошнинг руҳий ҳолатини тушунишга, фикрлаш йўналишини тасаввур этишга, ўзингизни унинг ўрнига қўйиб кўришга, унга ҳамдардлигингизни кўрсатишга ҳаракат қилинг.
Ўнинчи қоида. Суҳбатдошингизни тўғри тушуниш учун тинглашни ўрганинг.
Ўн биринчи қоида. Суҳбатдошингизнинг фикрларини тўғри тушунаётганингизни текшириб туринг, бунинг учун вақти–вақти билан зарурат бўлганда унинг фикрини такрорлаб, тўғри тушунган –тушунмаганлигини сўранг.
Ўн иккинчи қоида. Зиддиятга олиб келиши мумкин бўлган сўз ва ҳаракатлардан ўзингизни тийинг.
Ўн учинчи қоида. Ўз мимикангиз, хатти–ҳаракатларингиз ва туришингизни назорат қилиб туринг.
Ўн тўртинчи қоида. Суҳбатдошингизнинг юз ифодаси, хатти–ҳаракатлари, туриш ҳолатларини кузатиб боринг.

Мавзу бўйича таянч иборалар
Баҳс, баҳс санъати, эристика, ҳақиқатни излаш, асослаш, исботлаш, жараён, далил, услуб, фикр, баҳсда умумий стратегик мақсад, ифодалаш, рақиб, баҳсдаги ноҳолис усуллар, баҳсда айёрлик, баҳс мақсадидан чекиниш, фикр (тезис)дан чекиниш, ёлғон исбот ва далиллар, изчилликни бузиш, саросимага солиш, қўрқитиш (оғзига уриш) усули, диққат қилиш (асабий ҳолга солиш), обрўсизлантириш усули, аниқлик киритувчи савол, тушунтирувчи савол, мунозарали савол, «қопқон» савол, қарши савол, чегараловчи савол, илмоқли савол, мажбурловчи савол, риторик савол, аниқлик киритувчи савол.


Мавзуни ўзлаштириш учун саволлар

  1. Баҳслашиш қоидалари., «мунозара», «тортишув», «фикр алмашув» дискуссия, баҳс–мунозара дебат ўтказиш қоидаларини санаб беринг.

  2. Баҳслар таснифи ҳақидаги фикрингиз, ва баҳсдаги ноҳолис усулларни изоҳлаб беринг.

  3. Саволлар, эътирозлар ва уларга жавоблар ҳақида нималарни биласиз?

  4. Саволларни туғилиши сабабларига кўра турларини санаб беринг.

  5. Шахс, жамоанинг ахлоқий соғломлиги, муроса–муомаладаги зиддиятли вазиятларни бартараф этишнинг муҳим усули эканлиги эътироф қилиб беринг.

  6. Баҳс юритиш кишидан қандай алоҳида истеъдодни талаб этади?

  7. Баҳс юритиш тактикасига оид қандай бир қатор тавсиялар мавжуд?

  8. Ғалаба қозониш учун баҳслашишнинг қандай ноҳолис усуллари ишга солинади?

  9. Инсон табиатидаги заиф жиҳатлардан фойдаланган ҳолда ишга солинадиган психологик қандай усулларни ажратиб кўрсатишади?

  10. Ўринли берилган савол оппонент нуқтаи назарининг қандай асосларни келтиришга мажбур этиши мумкин?



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling