Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.06 Mb.
bet49/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

8.3. Баҳсдаги ноҳолис усуллар
Юқорида келтирилгани каби барча усулларни баҳслашишнинг ҳолис, мақбул усуллари қаторига киритиш мумкин. Аммо баҳсга киришган одамлар доим ҳам ҳолис мақсадларни кўзламайди ва қандай бўлмасин ғалаба қозониш учун баҳслашишнинг ноҳолис усулларини ҳам ишга солади.
Баҳсда айёрлик ва тақиқланган (одоб–ахлоқ нуқтаи назаридан) усулларни қўллаб ғалабага эришиш йўллари қадимданоқ маълум бўлган.
Масалан, софистлар деб ном олган антик давр файласуфлари фикрни далиллашда атайин мантиқ қоидаларини бузишдан усталик билан фойдаланишган. Мантиқ қоидаларининг бузилиши софизм-ларнинг (юнонча sophisma – тўқима, айёрлик) тузилишига олиб келади. Одатда софистик фикр юритиш (уни сафсата сотиш деб аташ тўғрироқ бўлади) шаклан ҳодисаларни ташқи ўхшашлигига, асос қилиб олинган қоидаларни атайин нотўғри танлашга, сўзларнинг кўп маънолигига ва тушунчалар маъносини ўзгартириш (алмаштириш)га асосланади. Юнон софист–файласуфлари меросидаги бир мисолни келтирайлик: «Бу итнинг боласи бор, демак, у – ота. Аммо у сенинг итинг. Демак, у – сенинг отанг. Сен уни урдинг, демак, сен ўз отангни уряпсан». Ўз даврида юқорида тилга олинган юнон комедиянависи Аристофан ўзининг «Булутлар» комедиясида «эгри сўз санъати»ни ўрганиб, отасини дўппослаган ва бунга ҳақли эканлигини «исботлаб» берган Фиддипид мисолида баҳсдаги бундай усулларни қаттиқ қоралаган эди. Саъдий Шерозий бу борада шундай дейди: «Бир ҳакимки, жоҳиллар билан баҳсу жадал қилса, лозимдурки, ҳурмат умидини тутмағай. Ва бир жоҳилки сўз қуввати билан бир ҳакимға ғолиб келар эрса таажжуб қилинмас, зероки тош, дуру гавҳарни синдирур». Аммо шундай бўлса–да, софизмлардан фойдаланиш кўп ҳолларда одатий усулга айланган ва ноҳақ ғалабага эришишнинг кенг тарқалган воситасига айланган. Шунинг учун нотиқлик санъати масалалари билан шуғулланган мутахассислар софизмлар, уларни баҳсда қўллаш ҳамда қарши томон қўллаганда улардан ҳимояланиш усуллари масалаларига алоҳида эътибор қаратганлар. Жумладан, рус олими С.И.Поварнин ўзининг «Баҳс санъати» китобида софизмларга алоҳида тўхталади. Ўз даврида (ХХ аср бошларида) мазкур китоб анча кенг маълум ва машҳур бўлган эди ҳамда кейинги давр мутахассис ва амалиётчилари унга қайта–қайта мурожаат этиб келган. С.И.Поварниннинг берган с

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling