Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Гўзалликка ва тартибга интилиш
Download 1.06 Mb.
|
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М
9.3. Гўзалликка ва тартибга интилиш
Тўғри ўтириш одоби. Азалдан бу нарсага катта эътибор билан қаралган. Масалан, ўтириш қоидалари тўғрисида XVIII асрда Иоганн Зульцер томонидан нашр этилган «Қиз боланинг бахти ва тахти нимада»– китобида ёзилган. Бу тажриба ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. «Тўғри ўтириш – бу санъат». Бу қуйидагини англатади: «Бошни ўта тикка ёки у ёқдан бу ёққа осилтириб аланглайверган ҳолда тутмаслик лозим». Сўнг: «Қўлларни чалкаштириб кўкракка олиб бориш, белга қўлни қўйиш, қўлини осилтириб ўтириш, елпиғични ўйнаб ўтириш, бармоқларини ўйнаш, пиёлани айлантириб ўтириш, сочини ёки кийимини тўғрилаб ўтириш мумкин эмас». Шунингдек: «Қаддини тик тутиш, ўриндиқда ялпайиб ётиб олиш, учига ўтириб олиш, ликиллаб ўтириш ва оёқларни чалиштириб ўтириш ножоиздир!»65 Стулда букчаймасдан, керилмасдан, тирсак билан таянмасдан тўғри ва эркин ўтириш тавсия этилади. Стулда ўтирган ҳолда силкиниш, стулнинг четигагина илиниб ўтириш, унга миниб олиш мумкин эмас. Стулга ўтирганда ҳам, ундан турганда ҳам овоз чиқмаслиги керак. Стулни тарақлатиб сурмаслик, балки орқа суянчиғидан ушлаб жойидан жойга кўчириш лозим. Ўтирганстулингизни оёқ билан тақиллатиш инсоннинг ғашига тегади. Ўтирганингизда тиззаларингиз жуфтлаштирилган, оёқ кафтларингиз бир – бирига мумкин қадар яқин қўйилган бўлиши лозим, бир оёқни салгина олдинга чиқариб қўйиш ҳам мумкин. Оёқларни чалиштириб ўтириш эркак ҳам, аёлга ҳам ярашмайди ҳамда ўта маданиятсизлик ҳисобланади. Эркакларнинг оёқларини кериб, тиззасига қўли билан таяниб ўтириши уларнинг бесўнақайлиги ва тарбия кўрмаганлигидан далолат беради. Тарбия кўрган одам ҳеч қачон ва ҳеч кимга орқа ўгириб ўтирмайди. Даврада ҳамма вақт бошқаларга юз ўгириб ўтиришга, бунинг иложи бўлмаса, ақалли, ёнга ўгирилишга ҳаракат қилиш керак. Катта ёшдаги кишилар хонага кираётганида ёки чиқиб кетаётганда ёшлар жойидан туриши шарт. Оёқлар кўп эътиборни талаб қилади. Жамоат транспортида йўловчилар оёқларини қандай тутишига эътибор беринг. Бири ялпайиб, оёқларини чўзиб, иккинчиси оёқларини ўриндиқ ичкарисига беркитиб олган. Қўшни оёқларини чалиштириб, яна кимдир оёқлари билан ўриндиқни оёғига илаштириб олган. Албатта бу индивидуал, бироқ мақтовга арзимайдиган холатдир. Қадди–қоматни тутиш ва чиройли юриш Инсоннинг туриши, юриши ўтиришидан қўл ва оёқларининг холатидан унинг атрофдагиларга бўлган иззат – ҳурматини ёки ҳурматсизлигини билиш мумкин. Гавданинг ҳар бир вазиятида баодоблик, табиий эркинлик кўриниб туриши ва бу вазият шу шароитга зид бўлмаслиги лозим. Ҳеч ким йўқлигида ўзингизга йўл қўйишингиз мумкин бўлган ҳаракатлар бошқалар олдида жоиз бўлмайди. Энг гўзал чеҳра, келишган қадди–қомат ёки чиройли, нафис кийим ҳам, агар юриш–туришга мос тушмаса, кишида ҳеч қандай таассурот қолдирмайди. Инсон ҳамма вақт гўзалликка ва тартибга интилган, шунинг учун ҳам авлоддан–авлодга ўтиб келган ва одатга айланиб қолган удумлар ҳамда юриш–туриш қоидалари пайдо бўлган ва ҳар бир халқнинг анъаналарида ажойиб тарзда ўз ифодасини топган. Яхшиликка, гўзалликка интилиш инсонга хос ҳислатдир, инсон-нинг хушмуомала ва одобли бўлишга интилиши бу оддий ҳолдир. Инсонда ҳамма нарса гўзал бўлиши керак. Унинг ташқи кўриниши, ички қиёфаси, ҳатто исми ҳам, юриш–туриши ҳам гўзал бўлиши лозим. Кишининг самимий ва соф бўлиши билан бирга, чиройли юриши, қадди–қоматини адл тутиши, чиройли гапира олиши, эркин хатти–ҳаракат қилиши яхши одат натижасидир. Атрофингизга қаранг ва сиз одамларнинг қандай юришини кўрасиз: бири букчайиб, бошқасининг қўллари осилиб юрибди, наригиси оёғини қийшайтириб қадам босади, яна бири манекен аёлларга ўхшаб ёнига ташлаб юрибди. Баъзилар, чўнтагига қўлини солиб, оломонни ёриб ўтишга ҳаракат қилади. Ҳар бири – «ўзича олам», бир бўлиб бефаросатликни кўрсатадилар. Агар ҳар бир киши ойнага қараб ўзини бошқалар олдида қандай юришини кўрганда эди! Ҳар бир одамнинг юриши унинг хусусиятини келтириб чиқаради: баъзида эса бу костюмга ҳам боғлиқдир. Бўйи паст тўлиқ одамнинг юриши бошқа, озғин ва узун бўйлик одамники–бошқа. Агар қиз боланинг оёғида баланд пошнали туфли–ю, калта юбка бўлса, унда бир юриш услуби, кроссовка ва жинсида юрганида эса – бошқача кўринади. Юриш ўта табиий бўлиши лозим. Кўчада бошни кўтариб юриш мумкин. Аммо бунда қўллар ҳаракати ташланаётган қадам ритмига мос бўлиши керак: қўлни осилтириб, туриши ва уларни у ёқдан буёққа марш ҳаракатига ўхшаб ташлаб юриш керак эмас. Юраётганда оёқни шундай қўйиш керакки, унда оёқнинг учи ва товони бир текис ҳаракатга мос равишда йўналтирилган бўлсин. Масалан, оёқни учини сал ичкарига қийшайтириброқ қўйиш лозим. Оёқлари қийшиқ одам қадамни тўғри қўйишга доимо эътибор бериши керак. Агар сиз шеригингиз билан, айниқса, қўл ушлашиб кетаётган бўлсангиз, ёнингиздаги одамнинг қадам ташлашига мослашиб юришга интилинг. Агар аёл кишининг юбкаси торроқ бўлса, унда қадамини майдалаштириб юради, эркак киши эса, катта қадам ташлашига қарамасдан, у билан баравар юришга ҳаракат қилиши лозим. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling