Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 1.06 Mb.
|
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М
- Bu sahifa navigatsiya:
- Перцептивлик
- Вербал мулоқот
Коммуникатив – (умумий бажаряпман, боғлаяпман, умумлаштиряпман) Бунда инсонлар ўзаро турли хил тасаввурлар, ғоялар, манфаатлар, кайфиятлар, туйғулар, йўналишлар ва ҳоказо муносабат орқали фикр алмашадилар. Инсоний мулоқот шароитида ахборот ва маълумотлар нафақат узатилади, балки шаклланади, аниқланади ва ривожланади ҳам. Бунда коммуникатив жараённинг ҳар бир аъзоси ўзи билан ҳамкорлик қилаётган шахснинг фаоллигини ҳам кўзлайди. Ҳамкор – иштирокчи субъект сифатида қўйилади. Шу боис унга ахборот узатиш жараёнида унинг манфаати, мақсади ва хоҳишини инобатга олиш мақсадга мувофиқ. Лекин мулоқотнинг ушбу кўринишида қийинчиликлар юзага келиши, турли тўсиқлар пайдо бўлиши эҳтимолини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик лозим.
Интерактив – (ўзаро таъсир) мулоқотда одамлар ўзаро таъсирланиши жараёнида нафақат ахборот алмашинуви балки, умумий фаолиятни режалаштириш ҳам муҳим саналади. Мулоқот жараёнларини фаоллаштиришда қарама–қарши фикрлар ва қаршиликларга дуч келиш натижасида пайдо бўладиган муаммоли ҳолатлар муҳим шароит ҳисобланади. Қўшимча ахборот ва маълумотларга эҳтиёж кучайиб борадиган кўп томонлама уйғунлик юзага келади. Бу қўшимча фаолият қатнашчиларининг ўзаро таъсири тезлигининг ошишига олиб келади. Перцептивлик – (қабул қилиш) мулоқот жараёни қатнашчилари ўртасда бир–бирини тушуниш ва бир–бирига тушунтира олиш ғоятда муҳим. Бир–бирини тушунишнинг ўзи турлича талқин этилиши мумкин: ҳамкорнинг хоҳиши, мақсадини тушуниш ва уларнинг мотивларини тўғри йўналтира билиш. Мулоқот одамлар ўртасидаги ўзаро таъсир ва ўзаро тушунишнинг мураккаб ижтимоий–психологик жараёни сифатида турли хил воситалар ёрдамида амалга оширилади. Жумладан, вербал мулоқот (белгили тизимлардан нутқда фойдаланиш) ва новербал мулоқот (турли хил нутқий белгили тизимлардан фойдаланиш)ни фарқлаш қабул қилинган. Вербал мулоқот – бу табиий товуш нутқидир. Нутқ мулоқотнинг энг универсал воситаси ҳисобланади. У, айни пайтда, ҳам ахборот манбаи сифатида, ҳам суҳбатдошга таъсир этиш воситаси сифатида юзага келади. Нутқий мулоқот ўзига хос санъатдир. Новербал мулоқот воситаларига – оптико–кинетик (имо–ишора, мимика, пантомима), паралингвистик (овоз, унинг диапазони, овоз тони), экстралингвистик (тўхтаб тин олиш, йўтал, йиғи, кулги, нутқ мароми), проксемика (мулоқотнинг макон ва замонда жойлашуви), визуал мулоқот (кўз билан алоқа қилиш), хидларни билиш каби воситалар киради. Бу воситалар мулоқот жараёнида катта ёрдамчи куч ва қобилиятга эга бўлиб, нафақат вербал таъсирни кучайтириш ёки камайтиришга, балки мулоқотнинг барча новербал мулоқот жараёнида иштирок этаётганнинг хоҳиши–истак сифатидаги муҳим жиҳатларни кўрсатишга ёрдам беради. Ҳар қандай ижтимоий фаолият каби мулоқот ҳам ўзининг муайян сифат кўрсаткичларига эга бўлиб, улар фикрлар ва туйғулар оламига кириб бориш асосида юзага келади. Бу кўрсаткичлар уларни юзага келтирадиган асосий соҳалардан мустақил тарзда гуруҳлаштирилади. Булар: а) индивидуал–шахсий; б) социал–психологик; в) предметли–амалий. Мулоқотдан таъсирланиш жараёнида юқоридаги кўрсаткичлар бир–бири билан бевосита боғланади. Хулоса қилиб қуйидаги муомала турларининг хоссаларини кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқ: Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling