Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.06 Mb.
bet68/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Хушмуомалалик. Муомаланинг асосий манбаини сўз ташкил этиши барчамизга маълум. Шунингдек, сўз инсоннинг ботинидан чиқиши, инсон ботинидан чиқадиган сўзга эгалик қила олишини ҳам биламиз. Бироқ, ташқарига чиққан сўз инсоннинг ўзини қулга айлантириб қўйишини доим ҳам билавермаймиз. Яъни оғиздан чиққан яхши–ёмон сўз бевосита инсоннинг руҳиятига ўрнашади: яхши сўз билан муомала қилинса яхшилик топилади, ёмон сўз билан муомала қилинса – ёмонлик.
Хушмуомалалик ижтимоий аҳамиятига кўра хушфеълликка нисбатан кенг қамровлидир. У инсоннинг ҳам хатти–ҳаракати, ҳам мулоқоти натижасида вужудга келади. Хушмуомалалик ўз ичига мулойимлик, муросаи мадора, оҳисталик, тагдорлик каби сифатларни қамраб олади.
Шунингдек, хушмуомалалик қатьий тартибга асослаган ахлоқий меъёр ҳисобланади: у ўзгани ранжитмаслик, бировга ёмон сўз айтмаслик, баҳс–мунозарага киришганда муҳолифни ҳурмат қилиш, қўрслик ва чапаниликдан ҳоли бўлиш ҳамда суҳбатлашганда эҳтиросларга берилмасликни талаб этади.

Алишер Новоий
1469-1506 й.
Ҳаё–иболилик. Хондамир, Восифий ва бошқа замондош-ларнинг асарларидан биламизки, Навоий ғоят табиати нозик, пок, хушхулқ ва ўта назокатли кишиларни яхши кўрган, ўзи ҳам жуда нозиктаб инсон сифатида ном қозонган. Шу сабабли у «Маҳбуб ул – қулуб» асаридаги «танбеҳ»ларида ҳаё, беозорлик сифатларига алоҳида урғу бериб таърифлайди. Вафо ва ҳаёни уйғунликда кўрган шоир «вафосизда ҳаё йўқ, ҳаёсизда вафо йўқ»? деб таъкидлайди. Демак, бу тушунчалар бир–бирига жуда вобаста. Чунки маърифатли, комил инсонлар ҳаёли ва вафодор кишилардир. Вафосизнинг жабри қанча бўлса, ҳаёсизнинг шаллақилиги, бетга чопарлиги, беандишалиги ҳам шунча озор келтиради; шоир буни ўзи бошидан ўтказган: «Замон аҳли бевофалиғдин кўксумга туганлар ва даврон ҳаёли беҳаёлиғидин бағримда тиканлар... ҳар қайсиға рақам урай десам Айюб сабри анга вафо этмас ва қалам сурай десам Нуҳ умрида тамомға этмас»? Шоир алам билан ёзган:
Ё марҳамат ул хайли ситамкорага бергил,
Ё сабру таҳаммул мени бечорага бергил.?
Мулойимлик. Мулойимлик барча мутафаккирлар назарида кишининг мақбул сифатларидан бири, деб эътироф этилади. Муомала маданиятида мулойимлик «хилмли», «юмшоқ табиатли» деган тушунчалар билан бир маънони англатади. Бу тушунча аччиғланмайдиган, эҳтиёткор, сўзини ўйлаб гапирадиган кишиларга нисбатан ишлатилади. Бироқ, мулойимликнинг камчилиги шуки, бундай сифат соҳиблари аксар одамларга ёқмайди.
Беозорлик. Инсонларнинг табиатидаги хусумат, адоват, ғазаб каби иллатлар бу каби одамлардан ҳоли. Улар барча масъулиятни ўз зиммасига олсалар–да бировга ёмонликни раво кўрмайдилар, оғирликларини ўзгалар зиммасига юкламайдилар. Беозор кишилар матонатли бўла туриб, ўзидан ожиз кишиларга қаҳр билан муомала қилмайдилар.
Умуман олганда, ахлоқий меъёрларнинг муомала маданиятидаги кўринишлари талайгина. Биз шулардан айримлари-гагина тўхталиб ўтдик.
Шундай экан, муомала маданияти пировард натижада қуйидагича хулоса чиқариш мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз: агар ахлоқшуносликнинг мезоний тушунчалари бир–бирига боғлиқ бўлса, ахлоқий тамойилларнинг боғлиқлиги янада мустаҳкамроқ – улар биридан иккинчисига ўтиб туриш хусусиятига эга; ахлоқий меъёрлар бир–бири билан шу даражада чамбарчаски, баъзан бирини иккинчисидан аниқ ажратиш қийин, зеро улар хулқ ва одоб доирасидаги ахлоқий амалиётлардир.



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling