Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Мавзуни ўзлаштириш учун саволлар


Download 1.06 Mb.
bet59/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Мавзуни ўзлаштириш учун саволлар.
1. Эстетик маданиятнинг мазмуни бошқа маданиятлардан қандай фарқ қилади?
2. Ташқи кўринишнинг инсон фаолиятидаги аҳамияти қандай?
3.Ташқи кўринишга эътиборнинг заруриятлиги ҳақида нималарни биласиз?
4. Ўзини тутиш (манера) ҳақидаги фикрингиз.
5. Хизматчининг ташқи кўринишида хатти–ҳаракат ва имо–ишоранинг эстетик жиҳатлари нима?
6. Тўғри юриш, тўғри ўтириш, гавдани тутиш, қадам ташлаш, бўй–баст ва қоматни ушлаш, тана ҳаракатларини тўғри йўналтириш ҳақида нималарни биласиз?
7. Кийиниш маданияти, кишиларнинг нимасига таъсир қилади?
8. Инсоннинг ташқи гўзаллиги қандай ижобий таъсирлар кўрсатади?
9. Хушбичим ва чиройли кийинишнинг маъноси нимада?
10. Жамоада ўзини тутиш бўйича қандай маслаҳатлар тавсия этилган?

X боб. БАНК БОШҚАРУВИДА МУОМАЛА МАДАНИЯТИНИНГ АСОСИЙ ЖИҲАТЛАРИ
10.1. Бошқарувда муомала маданияти
Инсоннинг гўзал ҳаёт кечириши, жамиятда ўз ўрнини топа олиши, бошқаларнинг ҳурмат – эҳтиромига эришишда муомала маданиятининг ўрни каттадир. Инсоннинг ширин сўзлиги унинг тарбияланганидан гувоҳлик берса, сўзга бойлиги, чечанлиги, билимдон ва ўқимишли эканлигини кўрсатади. Гўзал муомала инсон дилини қанчалик хушнуд этса, аксинча аччиқ сўз, қўпол муомала инсон қалбини ларзага солади.
Муомала қилишни билиш – авваламбор, суҳбатни олиб бора олиш қобилиятидир. Бу ерда ҳам умумқабул қилинган қоидалар мавжуд. Суҳбатдошингизни гапини бўлмасдан уни эшитишни ўрганинг. Зеро суҳбатдошингизга ҳамдардлик, лаёқатлилик, яхши ниятли эканлигингизни кўрсатиб, уни диққат ва сабр–тоқат билан эшита олишнинг ўзи – бу истеъдод.
Лекин бу истеъдод туғма эмас – ҳар бир инсон уни ўзида ҳамда фарзандларида мужассам этиб, тарбия топтириши мумкин. Суҳбатдошингизни тинглаётиб, иложи борича унинг кўзига қарашга ҳаракат қилинг. Суҳбатдошингизнинг гапларига тасдиқ сифатида ё бошингизни силкитиб ёҳуд сўзлар билан суҳбатга бўлган жонли қизиқишни кўрсатишга ҳаракат қилинг. Ҳеч қачон суҳбатдошингизни гапини бўлиб, у билан баҳслашишга ва раддия билдиришга интилманг. Агар суҳбатдошингиз сизни унга бўлган эътиборингизни суиистеъмол қила бошласа, чиройли қилиб узр сўраган ҳолда вақтингиз озлигини, бандлигингизни айтиб суҳбатни бошқа кунга кўчиришни сўранг. Фақатгина ўз дардини гапириш учунгина суҳбатлашадиган одамдан ёмон суҳбатдош чиқади. Зеро, охир–оқибат у тингловчиларсиз қолиши мумкин.
Муомала одоби бошқа, кишилар қадр–қимматини, иззатини жойига қўйишни, анъанавий ахлоқий–меъёрий талабларни бажаришни тақозо этади.
Шунинг баробарида, у инсондаги яхши жиҳатларни намоён этиши, билан ҳам ажралиб туради. Унинг энг ёрқин, энг сермазмун ва ифодали намоён бўлиши нутқ воситасида амалга ошади. Сўзлаш ва тинглай билиш суҳбатлашиш маданиятининг муҳим жиҳат-ларини ташкил этади. Шу боис, муомала одоби ўзини, энг аввало, ширинсуханлик, камсуқумлик, босиқлик, хушфеъллик сингари ахлоқий меъёрларини намоён қилади.
Муомала одобларининг яна бири бу – инсоний нигоҳ. Маълумки, одамнинг нигоҳида, юз ифодасида, қўл ҳаракатларида унинг қай сабабдандир тилда ифодаланмаган ҳиссиёти, талаблари ўз аксини топади. Чунончи, суҳбатдошининг гапини охиригача эшитмай, қўл силтаб кетиш ёки қўпол муомалада бўлиш маданиятсизликни англатади. Суҳбатдошингизни фикрини нотўғри деб билган тақдирингизда ҳам тарбияли ва камтар инсон сифатида муносабатда бўлиб, «Менимча адашдингиз?» «Узр, мен бошқа фикрдаман», «Кечирасиз, мен сизнинг фикрингизга қўшилмайман» деган иборалар билан мурожаат қилинади. Ҳеч қачон «умуман нотўғри», «бу тўғрида ҳеч нарсани тушунмайсиз», «бу нарсани ёш бола ҳам билади» деган ибораларни ишлатиш мумкин эмас.
Гапираётган инсоннинг фикрини бўлиб, «Бўлиши мумкин эмас», «Ўзингиз ишонасизми?» тарзидаги иборалар билан чалғитиш ҳам одобсизлик саналади.
Хушмуомалалик ва одоблилик муғомбирлик ҳамда қалбаки тортинчоқликдан келиб чиқмаслиги, самимий, табиий ва беғараз, ҳар қандай муғомбирлик ва ёлғон тортинчоқликдан ҳоли бўлиши керак.
Барча даврларда суҳбат, инсонлар ўртасидаги мулоқот асосини ташкил қилган. Суҳбат – бу фикрлар алмашинуви бўлиб, у ақллилик ва чиройли сўзлашнинг белгиси ҳисобланмайди. Баъзи инсонлар қандай гап бошлашни билишмайди, гапирганда ҳам ўзларини йўқотиб қўядилар. Жуда кўп кераксиз сўзларни, ишлатадилар.
Бугунги кунда баъзи ёшларимиз нутқи фақат жаргон ва вульгар сўзлардан иборат. Агар суҳбатдошингизнинг нутқи жаргон сўзлар билан тўлиб–тошган бўлса, ўзи қийналиб, пойма–пой гапирса, талаффузи яхши бўлмаса, оҳанги қулоққа ёқмаса, энг мазмунли суҳбат ҳам ўз қимматини йўқотади. Ҳамма вақт аниқ–равшан, ҳовлиқмасдан, мулойимлик ва майин овоз билан гапиришга ҳаракат қилиш керак. Ҳовлиқиб айтилган сўзни тушуниш қийин бўлади, жуда чўзиб, секин гапириш эса кишининг сабр–косасини тўлдиради. Талаффуз этилган ҳар бир сўз, бўғин ва оҳанг аниқ ва равшан жаранглаши лозим. Жуда нозланиб гапириш ҳам хунук одат.
Ўз она тилини ҳурмат қилган инсон унинг бузилишига йўл қўймайди. Ажнабий сўзларнинг аниқ маъносини билган ва уларни тўғри талаффуз эта оладиган киши, зарурат бўлса, уларни ўз нутқида ишлатиши мумкин.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling