Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 1.06 Mb.
|
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сўз буюкдир. Зеро Аллоҳ бўл демаса ҳам олам бўлаверар эди. Чунки Аллоҳнинг хоҳишини ўзи етарлидир. Аллоҳ «Бўл!» деб Сўзни буюк қилди»
Овоз оҳанги. Суҳбатнинг тавсифини белгилаб бериш учун сўз бойлиги ва сўзнинг грамматик қурилишигина етарли эмас, бу ерда гаплашиш оҳанги, яъни интонация муҳим роль ўйнайди. Сўзлашиш оҳанги ирода ва эмоционал таъсирни, ҳиссиётни акс эттиради. Сўзлашиш оҳангидан ҳатто кишининг кайфиятини билиш мумкин. Оҳанг маълум даражада кишининг хулқини ҳам акс эттиради. Яъни суҳбатдошимизнинг тарбияли ёки тарбиясизли-гини кўрсатади. Битта сўз ёки иборанинг ўзи қандай оҳангда айтилганлигига қараб, бизга ҳар хил таъсир этиши мумкин. Кўпинча айтилган сўз эмас, балки ҳақоратомуз оҳанг кишини ранжитади. Сўз оҳангининг чиройлилиги ёки ингичкалиги билан сиз бевосита атрофдагиларда оғир ёки енгил кайфият уйғотасиз. Ифодаланаётган сўзларнинг маъноси суҳбатдошин-гизнинг жавоб бериш имкониятини яхшилаш даражасида бўлса бас. Ҳақиқий маълумот сўз оҳангиздадир. Асосий хавф шундаки, на сиз ва на сизнинг суҳбатдошингиз нишонга тегувчи бевосита ифодаланувчи маълумотни англанган тарзда ҳам, англанмаган тарзда ҳам таҳлил қила олмайсиз. Ҳар бир замонавий инсон ўз сўз оҳангини ўзгартириш имконига эга. Авваламбор, ҳаққоний эслашга ҳаракат қилинг, қачондир сиз ўз сўз оҳангизга нисбатан мақтовлар эшитганмисиз. Агар сиз ўз сўз оҳангизнинг яхшилигига ишончингиз комил бўлса, унда овозингизни тасмага ёзиб олиб, уни эшитиб кўринг. Биринчи эшитишдаёқ кўпчилик ўзининг сўзлаш оҳангини ҳайрат билан таниб қолишади.
Ёқимли оҳанг, бунда биз аёлларни назарда тутяпмиз, одатда нафис оҳангдир, баланд ҳам, паст ҳам, тез ҳам, секин ҳам эмас. Агар сизнинг овозингиз бошқаларга ёқмаса, ҳаётингиздаги тутган ўрнингизга унинг мос келмаганидан бўлиши мумкин. Эҳтимол, сиз гаплашаётганда чарчарсиз. Бошқа нутқдаги қусурлар ҳам тўғриланса бўлади. Аммо чиройли нутқ учун фақат оҳангнинг нафислиги етмайди. Дунёқарашнинг бойлиги нутқни янада гўзаллаштиради. Зеро, қуруқ сўзлардан иборат чиройли нутқ одамларда сизга нисбатан киноя уйғотади. Буюк мавлоно Жалолиддин Румий «Ичиндаги ичиндадир» номли асарида «Сўз буюкдир. Зеро Аллоҳ бўл демаса ҳам олам бўлаверар эди. Чунки Аллоҳнинг хоҳишини ўзи етарлидир. Аллоҳ «Бўл!» деб Сўзни буюк қилди»,? деган. Ш Мавлоно Жалолиддин Румий 1207-1273 й. ундай экан, сўзларни мазмун билан бойитиш ҳам муҳимдир. Чиройли нутқ эгаси ўз нутқи билан бир – икки мартагина одамларни ўзига жалб қилиши мумкин. Лекин мазмунсиз чиройли сўзлар одамлар меъдасига тегади. Зеро, ҳозирги пайтда Сиз нотиқлик билан юзланаётган одамлар аввалида сизга кўпроқ ижобий эмас, танқидий нуқтаи назардан ёндашадилар. Иш, мартаба, кечинмалар ва кайфиятнинг ёмонлиги ҳам, бетоблик ҳам атрофдагилар билан қўпол муомалада бўлиш ҳуқуқини бермайди. Ҳатто буйруқни ҳам мулойимлик, майин овоз билан ва шу қатори бир вақтда ишга доир қатъийятлик билан бериш мумкин. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling