Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.06 Mb.
bet58/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Ишоралар ва юриш. Чиройли юриш, қадди–қомат, назокатли ишоралар ҳам аёлни, ҳам эркакни янада чиройли кўрсатади. Жуда ҳамкам ҳолатлардагина биз назокат билан қадди–қоматни тутиш ҳамда юришни табиат эҳсони сифатида қараймиз. Кўпроқ бу сифатлар қийинчилик билан эгалланади. Уларни ўзида тарбиялаш учун спорт, ритмика билан шуғулланиш лозим. Бу қиз болалар учун жуда фойдалидир, буни ота–оналар ёдда тутсинлар. Чиройли юриш, қадди–қоматни тутиш, енгил ва гўзал равишда зинапоялардан чиқиш ёки тушиш ҳамда нафосат билан ўтиришни ўрганиш лозимдир. Айниқса, аёл ойнада қандай қилиб диван, стул ёки ўриндиқда ўтирганини кузатиши керак. Баъзи ҳолатларда ўзига пастлик қиладиган ўриндиқларда ўтирган аёллар оёқларини чалиштириб оладилар. Бундай вазиятда уларни чалиштирмасдан, бирлаштириб, тиззаларини бир томонга сал оғдириб ўтирган маъқул.
Ўриндиқнинг қўл қўядиган ушлагичига фақат энг яқин дўстлар уйида бироз ўтириш мумкин. Аммо бу ўриндиқда сизга яхши таниш бўлмаган аёл ёки киши ўтирган бўлса умуман ножоиздир. Ҳар қандай рефлектив ҳаракатларни назоратда тутмоқ лозим. Эснайверадиган одамлар нафақат нотаниш даврада, балки ишхона ва уйда ҳам кишининг ғашини келтиради. Маданиятли киши одамлар олдида умуман эснамасликка ҳаракат қилади. Агар буни билдирмасангиз, ичингизга ютсангиз, унда эснаш мумкин. Йўталдан тийилиш мумкин эмас. Йўталаётганда бошни бошқа томонга буриб оғизни қўл билан ёпилади, қаттиқ йўталда эса оғизга дастрўмол тутган маъқул. Рўмолчага секинроқ аксириш мумкин, бунда бошни чеккага бурмаса ҳам бўлади. Бутун хонани «тўлдириб» аксиришга йўл қўйманг. Аммо аксириш сиздан кучлироқ келса, юзингизни четга буриб аксираверинг.
Кўп ҳолларда биз айнан ўз хатти ҳаракатларимиз туфайли жамоат билан мулоқот қилишдан ўзимизни маҳрум қиламиз. Жамоада ўзини тутиш бўйича қуйидаги маслаҳатларни тавсия этамиз:
1.Қўлларингизни ўз ҳолига қўйинг, бўйинбоғни тортаверманг, тугмачаларни ўйнаманг ёки суҳбатдошингиз қўлига тегманг.
2. Аёл киши ўзуклари, тақинчоқлари, сумкасининг замоги билан «ўйнамагани», сочини бармоғига ўрамагани маъқул. суҳбатдошнинг буюмларини олиб ўйнаб туриш ҳам яхши эмас.
3. Дастурхонни бурама сочга айлантирманг, идишларни ўзига қўйинг, уларни жаранглатманг. Аммо агар сиз ўзингизни тута олмасангиз, чўнтагингизда гугурт қутисини олиб юринг.
4. Қоринни қўл билан ушлаб урманг.
5. Суҳбатдош ёки яқинда турган одамга орқа қилиб ўгириш одобсизликдир.
6. Жамоада бошни қашлашга йўл қўйиш мумкин эмас (ҳатто бармоқ учида ҳам).
7. Бармоқларни қарсиллатиш ман этилади.
8. Минғирлаш, ғўнғиллаш нафақат ҳамкасабаларга, балки оила аъзоларига ҳам хуш келмайди.
9.Сўзлашаётганда елкангизни қисманг. Баъзида одамлар суҳбатдошига унинг ножоиз ҳаракати қанчалик ёмон таъсир қилишини ҳатто тасаввур ҳам қила олмайдилар;
10. Изҳорларингизни қаттиқ кулги билан якунламанг. Бу невроз ҳолати аксил таъсирга эга, мутойиба ёки ханда ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Шундай кишилар борки, ҳар бир гапдан сўнг хиринглаб кулиб қўйишни одат қилиб олганлар. Ўзингизни кузатиб, агар шундай ҳолатлар сизда ҳам бўлса, ундан воз кечишга ҳаракат қилинг.


Таянч иборалар
Эстетик маданият, ташқи кўриниш, инсон, мода, эстетик дид, кийимлар, гармония, дисгармония, кийим танлаш, хизматчи, хатти–ҳаракат, имо–ишора, эстетик жиҳатлар, тўғри юриш, тўғри ўтириш, гавдани тутиш, қадам ташлаш, бўй–баст ва қоматни ушлаш, тана ҳаракатларини тўғри йўналтириш, узук, тақинчоқ, сумка, иллат, мулоқот, гўзал чеҳра, келишган қадди–қомат, чиройли, нафис кийим, костюм–шим, замонавийлик, бўйинбоғ, дастрўмолча.



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling