Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
IX– боб. БАНК ХОДИМИНИНГ ЭСТЕТИК МАДАНИЯТИ ВА ТАШҚИ КЎРИНИШИ
Download 1.06 Mb.
|
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М
IX– боб. БАНК ХОДИМИНИНГ ЭСТЕТИК МАДАНИЯТИ ВА ТАШҚИ КЎРИНИШИ
9.1. Эстетик маданият Эстетик маданият – инсоннинг эстетик фаолияти жараёни, унинг натижасида яратилган моддий ва маънавий қадриятлар бўлиб, шахсни шакллантириш ва камолотида муҳим омил бўлган ижтимоий ҳодисадир. Эстетик маданият нафақат теварак оламни, балки инсонни ўраб турган ижтимоий воқеликни билишга интилиш натижаси ҳамдир. Шу жиҳатдан олганда эстетик маданият шахс, миллат, жамиятнинг ўз–ўзини англаши ҳам демакдир. Чунки эстетик маданиятда ижтимоий бирликлар эҳтиёж ва манфаатлари, ўзига хослиги, жаҳон тарихида тутган ўрни, турли ижтимоий тизимларга бўлган муносабати ҳам ўз ифодасини топади. Бугунги кунда техник воситалар инсоннинг эстетик маданияти ривожига сезиларли таъсир қила бошлади. Шундан келиб чиққан ҳолда маданият ютуқларини оммалаштириш, тарқата олиш имкониятини яратган, ер юзининг турли бурчакларида дунёга келаётган маданият намуналарини миллионларнинг маънавий озиғига айлантираётган оммавий ахборот воситалари — радио, телевидение, интернет, кино каби ҳодисаларнинг роли бу жараёнда каттадир. Эстетик маданият, бир томондан, кишилар ўртасидаги бевосита ва билвосита мулоқотни тартибга солса, бошқа томондан мулоқот-нинг ўзи маданий ҳодиса сифатида баҳоланади ва биз бундай ҳолларда «муомала маданияти» деган иборани ишлатамиз. Ҳар бир миллатнинг ўз тили бор. Айни пайтда, ҳар бир миллат мулоқотнинг ранг–баранглиги, мазмундорлигини таъминлайдиган ўзига хос имо–ишоралар, рақс, мусиқа, хулқ–одоб нормалари ва бошқа «тилига» ҳам эга. Мақомлар, классик қўшиқларимизни тинглаганда, халқнинг ҳис–туйғулари, кечинмалари, дарди, умидларини дилдан ҳис қилимиз, халқнинг одоб – ахлоқ нормаларида эса нозик дид, инсоний меҳр–муҳаббат, ҳурмат ва улуғворликни кўришимиз мумкин. Инсон фаолиятини тартибга солиш, ҳаёт тарзини шакллантириш эстетик маданиятнинг муҳим функцияларидан биридир. Бу функция туфайли эстетик маданияткишиларнинг мулоқотини, ишлаб чиқариш ва турмушдаги муносабатларини маълум нормаларга бўйсундиради. Ҳар бир янги маданий қадриятга биз ўзимизда шаклланган маданий қадриятлар нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда ижобий ёки салбий, чиройли ёки хунук, адолатли ёки адолатсиз деб баҳо берамиз. Кундалик ҳаётда ҳар биримиз бизга манзур бўлган ёки манзур бўлмаган жараён, воқеаларга дуч келамиз, адабиёт, санъат, кино асарларини яхши ёки ёмон ҳодисалар сифатида баҳолаймиз. Бундай баҳолаш пайтида, албатта, ҳар бир шахснинг ўз қарашлари, қадриятлари таъсири муҳим роль ўйнайди. Лекин, аксарият ҳолларда бундай пайтда, Айниқса, баҳоланаётган ҳодиса ўзга маданиятга тегишли бўлса, ўзимизга мансуб бўлган маданият руҳимизга сингдирган қадриятлар тизими устувор бўлади ва бутун бўй –басти билан ўзлигини намоён қилади. Эстетик маданиятни баҳолаш функцияси туфайли танланиш содир бўлади, маданиятдаги барқарорлик, ҳар бир даврдаги ўзига хослик, давомийлик, ворисийлик таъминланади. Эстетик маданиятни шаклланишида эстетик муносабатнинг аҳамияти беқиёс. Эстетик муносабат – объект билан субъект ўртасидаги ўзига ҳос алоқадорлик туфайли келиб чиқадиган ҳаракатлар мажмуидир. Гўзалликни идрок қилиш жараёнида содир бўладиган ўзаро ҳаракатлар эстетик муносабат заминидир. Бундай муносабат орқали инсон объектив дунёдаги воқеа ва ҳодисаларини кенг мушоҳада қилади. Эстетик муносабат натижасида эстетик баҳолаш моҳияти, нарса–буюмлар ифодаланади. Масалан, курси ёки хонтахтани эстетик баҳолаш – унинг шакли бўлган материални қайта ишлаш, тараф ва қисмлари мутаносиблигини унинг амалий ўрни, яъни нимага мўлжалланганлигига қиёс қилишдир. Овқатга эстетик муносабат унинг шакл ва мазмуни мутаносиблигида ўз ифодасини топади. Ёки инсонга эстетик муносабатда бўлиш ҳам инсон шахси маънавий мазмунининг инсон хатти–ҳаракатлари ва хулқ–атвори шаклига мутаносибликда ифодаланади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling