Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.06 Mb.
bet55/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Ташқи кўриниш – инсоннинг ким ва қандай эканлиги ҳақида дастлабки маълумотни беради ҳамда бу ҳолат унинг турмуш тарзи ва ҳаётида муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирда дунё глобаллашиб бормоқда. Аксарият ҳолларда инсоннинг ташқи гўзаллигига нисбатан юзаки муносабат билдирилади; ташқи гўзаллик шахснинг чинакам «Мен»ини намоён қилишига тўсқинлик қилувчи, ўткинчи ҳодиса сифатида қаралади. Ҳозирги давр бундай фикрларни қисман рад этади. Чунки инсоннинг ташқи гўзаллиги нафақат ўзига, балки бошқаларнинг фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Зеро, ташқи кўриниши:
1.Одамнинг ўтаётган кунини сермазмун ва хайрли этади.
2.Инсоннинг ҳаётдан баҳраманд бўлиш онларини ширин қилади ва унга завқ бағишлайди.
3.Одамни очиқ кўнгилли, сертакаллуф ва олижаноб этади.
4.Инсоннинг ҳурматини оширади ва унинг келажагини белгилайди.
Инсоннинг ички дунёси, шахси, ақли ва ҳис–туйғулари унинг ташқи қиёфаси – кўзлари, чеҳраси, шунингдек қадди– қомати ва юриш–туришида тўла акс этади. Инсоннинг ички дунёси қанчалик мукаммал бўлса, юриш – туриши ҳам шунчалик маданиятли бўлади.
Инсон ва гўзаллик масаласи азалдан жамиятнинг диққат марказида турган масалалардан ҳисобланади. Бу борада илмий манбаларда талайгина мулоҳазалар билдирилган. Айримлар инсон гўзаллигини белгилашда унинг ташқи қиёфасига қараб баҳо бериш кераклигини уқтирсалар, иккинчи қараш тарафдорлари – инсон гўзаллиги унинг ахлоқий фазилатлари билан белгиланади, деган ғояни илгари сурадилар. Шулардан иккинчи ғоя тарафдорлари кўпчиликни ташкил қилади. Биз эса мазкур икки қарашни инкор этмаган ҳолда, учинчи қарашни мақсадга мувофиқ деб биламиз. Яъни инсон камолотида гўзаллик зоҳирий ёки ботиний томонлардан бирининг устуворлиги билан эмас, балки иккала томоннинг уйғунлигига асосланади; бирини иккинчисидан ажратиш инсон гўзаллиги ҳақида тўлақонли тасаввурни бермайди. Зотан, ахлоқий фазилатлар инсоннинг ботиний гўзаллигини мустаҳкамласа, зоҳирий (ташқи) кўриниш ҳам инсонга ижобий туйғулар бахш этади.
Танишлар сонини кўпайтириш ва шахслараро муваффақиятли алоқа ўрнатиш санъатини эгаллаш учун босиладиган биринчи қадам бу инсоннинг борлиғи ва унинг ҳақиқий моҳиятини англашдир. Авваламбор, инсон ўзгага эмас, ўзига бўлган қизиқишни намоён қилади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, унинг ўзига бўлган эътибори бошқаларга қаратган эътиборидан минг марта устун туради.


Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling