Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.06 Mb.
bet47/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Марк Туллий Цицерон
э.о. 106-43 й.
Рим нотиғи Цицерон нотиқ учун энг муҳими одамларнинг диққатини ўз фикрини асослаши қийин бўлган ёки уни инкор этиши мумкин бўлган фактлардан чалғитиш ва уларнинг эътиборини ишнинг муваффақия-тини таъминловчи фактларга қаратиш деб билган. Софистлар эса нотиқнинг вазифасини бўш далилларни кучли қилиш, кучли далилларни заифлаштиришда кўрганлар.
Ўз даврида баҳс чоғида қўлланилган бундай ҳийлаларни юнон комедиографи Аристофан «Булутлар» комедиясида танқид қилган эди. Унда Стрепсиад исмли кимса кредиторлардан қутулиш мақсадида ўғлини ҳақ гапни ноҳақ гапга ва қорани оққа айлантиришни ўргатувчи Суқрот мактабига ўқишга жўнатади. Таклиф этилган «тўғри» сўз ва «эгри» сўз «илми»дан иккинчисини танлаган бола турли софистик ҳийлалар билан отасига кредиторлардан ҳалос бўлишга ёрдам беради. Бироқ кўп ўтмай ота қилган ишидан пушаймон бўлади, чунки бола отаси билан баҳслашиб қолиб, уни дўппослайди ва ҳатто онасини уришга ҳақли эканлигини исботлаб беришга уринади.
К
Артур Шопенгауэр 1788—1860 й.
ейинги даврларда ҳам баҳс юритишнинг назарий асослари ва амалий усулларини умумлаштиришга ҳаракатлар бўлган. Жумладан, А.Шопенгауэр 1820 йили чоп этилган «Эристика ёки баҳслашиш санъати» китобида баҳсда қўлланиладиган қирққа яқин усулни санаб ўтади. Улар орасида масалан, ғашни келтирадиган гаплар билан суҳбатдошнинг ғазабини қўзғаш, маъносиз гаплар билан чалғитиш кабиларни кўрсатиш мумкин.

Аммо қандай баҳслашиш керак, баҳсни нимадан бошлаб, қандай тугатиш кераклиги борасида ҳар қандай қўл келадиган қоида ёки маслаҳатни бериш мумкин эмас. Яъни махсус ишлаб чиқилган баҳс олиб бориш тартиби йўқ. Қолаверса, баҳс юритиш беҳудага санъат деб юритилмайди ва маълум маънода кишидан алоҳида истеъдодни талаб этади.
Баҳс бу ақллар курашидир. Шундай экан, баҳс чоғида ақлий фаоллик, ижодий ёндашув муҳим ўрин тутади. Лекин баҳс олиб бориш билан боғлиқ айрим қоидалар, усуллар борки, уларни билиш ва ўзлаштириш фойдадан ҳоли бўлмас ва қуйида уларнинг айримларига тўхталиб ўтамиз.
Баҳс, аслини олганда, фикрни асослаш, исботлаш санъатидир. Асослаш санъати ўз фикр–мулоҳазаларининг ҳаққоний эканлигини исботлаш ҳамда оппонентнинг нуқтаи назарини рад этиш, рақиб фикрларини нотўғрилигини фош этишдан иборат. Шундай экан, дастлаб фикрни асослашнинг бир неча усулига эътиборни тортайлик. Уларни тактик усуллар деб аташ мақсадга мувофиқ. Шу ўринда айтиш лозимки, ҳарбий атама бўлмиш «тактика» сўзи бежиз ишлатилмаган. Цицерон нотиқлик санъати ҳарбий санъатга яқин эканлигини таъкидлаган. Юнонлар эса риторикани қилич ва қалқон тутган мўза кўринишида тасвирлашган.
Асослаш санъатига нисбатан қўлланилган тактика сўзи услуб ёки услублар тизимини англатади. У қуйидагиларни амалга ошириш имконини беради:

  1. асослаш, исботлаш жараёнининг самарадорлигини максимал тарзда ошириш;

  2. рақиб далилларининг самарадорлигини тушириш;

  3. танланган услубни қўллаш ёрдамида фикр ва далиллар алмашинуви жараёнини фаол назорат қилиш;

  4. баҳсда умумий стратегик мақсадларни ифодалаш.

Тактик усулларнинг хусусияти шундаки, улар суҳбатдош (оппонент)га нисбатан ҳолис, боадаб муносабатни ифодалайди ва фикрни мантиқий рационал асослаш қоидаларини бузмайди.
Баҳс юритиш тактикаси борасида иккита умумий тавсияни бериш мумкин:

  1. рақиб (оппонент)га қийинчилик туғдириш.

  2. рақиб (оппонент)нинг асос ва далилларидан ҳамда имкониятларидан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиш (рақиб далилларини унинг ўз фикрини инкор этишга йўналтириш).

Бундай усулларни қадимдан турли юрт мутафаккирлари ўз илмий фалсафий баҳсларида қўллаб келишган. Уларнинг хусусият-ларини ёрқинроқ англатиш учун бир нечта мисол келтирамиз. «Хитой донишманди Конфуцийнинг шогирди машғулотлардан чарчаб деди:
– Мен дам олгим келяпти.
– Ҳаётда дамга ўрин йўқ.– деди Конфуций.
– Демак, мен ҳеч жойда дам ололмас эканман–да? – сўради Цзичун.
– Жойи бор, – жавоб берди Конфуций. – Ҳув, ана у яланг жойга қара, шунда дам қаерда эканлигини тушунасан: ҳам кенглик, ҳам қабрлар, ҳам қурбонликлар, ҳам қурбонлик жиҳозлари!
Қабристонга ишора қилиб деди:
– Бу аждодларингнинг қабрлари.
Янчи ҳўнг–ҳўнг йиғлай бошлади.
Унинг йўлдоши эса хаҳолаб кулиб юбориб, деди:
– Мен сени алдадим – бу Цзинь салтанати!
Шунда Янчи уятдан ўзини қаерга қўйишни билмай қолди.
У Яньга бориб у ерда ҳақиқий Янь деворлари ва ҳақиқий кулбаси ва уларнинг ҳақиқий қабрларини кўрганда эса, унинг қайғуси енгиллашди»54.
Асос ва далилларни жамлаш усули энг кенг тарқалган усуллардан бири бўлиб, унда баҳслашувчи ўз фикрининг тўғри эканлигини тасдиқловчи ёки рақибининг фикрини инкор этувчи бир неча далилни жамлайди. Бунда ҳар бир далил бошқаларидан мустақил тарзда фикрнинг тўғрилигини ёки нотўғрилигини исботэтади, асослайди. Бир–бирига боғлиқ бўлмаган далиллар талқини, мазмуни, фактлардан ташкил топган асоси ва шакли бўйича мустақил бўлиши керак. Асос ва далилларни жамлаш усули нотиқликнинг муҳим қоидасига – «асос ва далиллар фикрнинг ҳаққонийлигини исботлаш учун етарли бўлиши керак» деган талабга ҳамоҳанг. Бу, айниқса, баҳс жараёнида аҳамиятлидир, зеро биринчидан, ҳар қандай баҳс мавзуи (предмети) доимо мураккаб бўлиб, тўғри хулосага келиш учун уни ҳар томонлама, пухта муҳокама этиш талаб этилади. Иккинчидан, оппонент (рақиб) бирон–бир далилга қарши чиқса ёки уни асоссиз деб топса ҳам бошқа далиллар фикрнинг ҳаққонийлигини тасдиқлаб, рақиб ҳужумларининг таъсирини сусайтиради. Муайян ҳолатларда эса асосланаётган фикрнинг ҳаққоний эканлиги ҳақида таассурот уйғотади.
Ўз асос ва далилларини жамлаш тактик жиҳатдан баҳсда ютуққа эришишга ёрдам берса, рақиб далилларининг жамланиши аксинча, бунга ҳалақит беради. Рақиб томонидан қўлланилган бу усулни нейтраллаш, заифлаштириш воситаси сифатида асос ва далилларни сочиб юбориш усулини қўллаш мумкин. Мазкур усулнинг қўлланилиши рақиб фикрини тасдиқлаш учун жамланган далилларнинг мустаҳкам деворини ёриб ўтишга хизмат қилади. Бу усулни қўллашнинг ўзига хослиги ва амалиётда қўлланиши оппонент далиллари занжиридаги бўш бўғинни аниқлаш ва айни шу бўш бўғинга «ҳужум» уюштиришда намоён бўлади. Бу усулнинг аҳамияти шундаки, аслини олганда, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилиш самараси суҳбатдош танқидининг олдини олиш ёки фикр–ғояни асословчи далилларнинг бехато ва бенуқсонлиги билан эмас, рақиб фикрининг заиф жиҳатларига берилган қарши зарбанинг муваффақиятига кўпроқ боғлиқ. Чунки баҳс жараёни далиллаш, танқид ва қарши далиллашдан иборат ўзига хос занжирни ташкил этади ва инсон мияси бу занжир тўлиқ ишга тушгандан кейингина охирги хулосани чиқаради. Шунинг учун, одатда, конструктив (асосли) танқид усули ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Бунда ғалаба учун муҳим икки натижага эришиш мумкин: бўш далилни йўққа чиқариш ва унинг бошқа далиллар билан алоқадорлигини намойиш этиш орқали асосий рақиб фикрининг асосли эканлигига шубҳа уйғотиш. Албатта, бу усулни самарали қўллаш учун кишида юксак ақл, вазиятни нозик ҳис эта билиш қобилияти бўлиши зарур.
Баҳсга киришган одамларда кўпинча оппонентини диққат билан тинглай билиш етишмайди. Улар бир–бирини ўзларининг ҳақ эканлигига ишонтириш билан овора бўлиб, ҳамсуҳбатларининг фикрига қулоқ тутиш зарурлигини унутиб қўядилар. Натижада ўз нуқтаи назарларини бир – бирларига етказа олмайдилар. Алишер Навоий «Кўп дегучи мумилл (малоллик келтирувчи), муқаррар дегучи лояъқил (ақли ишламайдиган)», –дея беҳуда айтмаган. Баҳcда кўп гапирган эмас, кўп тинглаган ютиб чиқади.
Бу борада Ғарб олими Дин Раск шундай деган эди: «Бизнинг ихтиёримизда ўзгаларни ишонтиришнинг фақат битта усули бор – уларни тинглаш».
Бу билан боғлиқ равишда баҳсда исботлаш машаққати деб номлаш ўринли бўлган тактик усулни қўллаш мумкин. Гап шундаки, баҳс жараёнида ўз фикри (нуқтаи назари)ни кўпроқ асослашга мажбур бўлган томон нисбатан қийин ҳолатга тушади. Чунки бу, бир томондан, далилларни шошқалоқлик билан беҳуда сарфлаб юборишга ва пайти келганда кўпроқ иш бериши мумкин бўлган кучли далилларнинг муддатдан олдин самарасиз ишлатиб юборилишига олиб келади, иккинчидан эса, рақиби учун ўз далиллари тизимидан бўш бўғинни топиб, ҳужум қилишга имконият яратади. Мазкур тактик усулнинг моҳиятини Навоий айтган: «Кўп деган кўп енгилур» тамойили билан ифодалаш мумкин ва уни қўллашдан мақсад – фикрни исботлаш билан боғлиқ бутун машаққатни рақиб зиммасига юклашдир.
Бу усулни қўллашнинг афзал жиҳатларидан яна бири шундаки, баҳслашаётган киши учун энг ёқимсиз нарса – рақибининг сукути. Сукут деворига дуч келган баҳслашувчи ўз сўзларининг тушунарлигидан шубҳага тушади ёки сукутни ўзига нисбатан ҳурматсизлик аломати сифатида қабул қилади, бундан у ўзини йўқотиб, захирасидаги барча далилларни самарасиз тўкиб сочади ёки фикрларидаги изчилликни йўқотиб қўяди.
Албатта, бу усулни ҳар қандай оппонентга нисбатан қўллаш қийин, зеро, оппонент доим ҳам сергап, кўп гапиришга мойил бўлавермайди. Мазкур тактикани қўллаш оппонентни асос ва далилларни кенгроқ таҳлил қилиш ва шунга мувофиқ фикрни асослаш учун иложи борича кўпроқ далилларни келтиришга ундаш, мажбур этиш билан боғлиқ. Тажрибали одам ўз рақиби учун муайян қийинчиликлар туғдириб, бунга эришиши мумкин, чунки Ф.Ницше айтганидек: «Суҳбат материалида қийналиб, ўз дўстларининг сир тутилган ишларини ошкор қилиб қўймайдиган одамлар кам учрайди»55.
Далилларни жамлаш, далиллар занжирини бузиш ва исботлаш машаққатини рақиб зиммасига юклаш усуллари муайян изчилликда ва бир–бири билан боғлиқ тарзда қўлланилади ҳамда яхлит жараённи ташкил этади. Бу жараённинг мантиқий якуни сифатида «урғу бериш» деб номлаш мумкин бўлган тактик усул қўлланилади. Бу усул энг кучли ва салмоқли далилларни баҳс охирига қолдириш ҳамда якуний сўзни олишни назарда тутади. Бунинг сабаби шундаки, амалиётнинг кўрсатишича, охирги сўзни олган аксарият ҳолларда ғолиб чиқади Бунда, албатта, кучли далилни тайёрлаш қоидасига амал қилиш керак. Ушбу қоидага биноан кучли далилни тегишли тайёргарликсиз ишга солмаслик тавсия этилади. Шунингдек, аудитория (суҳбатдош)ни кучли далилни идрок этишга тайёрлаш, уни бўрттириб кўрсатишга ҳаракат қилиш керак. Бунинг учун, масалан, аввал масалага аниқлик киритувчи саволларни ўртага ташлаш ёки аввал мазкур далилни билвосита асословчи бошқа далилларни келтириш мумкин. Тилга олинган қоида яна бошқа икки қоида билан чамбарчас боғлиқ:
1) кучли далил учун (ёки уни янада кучайтириш учун) унинг ҳаққонийлигига нисбатан хос–нохос шубҳа уйғотиши мумкин бўлган бўш ва мужмал ҳар қандай далилдан воз кечиш керак. Бунда Навоийнинг «Айтур сўзни айт, айтмас сўздан қайт!» – пандини ёдда тутиш фойда беради;
2) кучли далилни тайёр факт сифатида эмас, якуний фикр, мулоҳаза, хулоса сифатида тақдим этиш мақсадга мувофиқ. Кучли далил фикрни бевосита тасдиқловчи далил, у билвосита акси асосида тасдиқловчи далил билан қувватланса, унинг таъсир кучи янада ортади. Бундай усулни қўллаш билан нафақат далил кучини ошириш, шу билан бирга, уни инкор этиш (танқид қилиш) йўли бекилади ва пайдо бўлиши мумкин бўлган шубҳалар йўқолади.
Юқорида тилга олинган «кучли далилни тайёрлаш» ва «урғу бериш» ҳамда уларни тўлдирадиган яна бир муҳим усул – далилларни ажратиш ва бирлаштиришдир. Амалиётда бу усул кучли далилларни бир–биридан алоҳида ишлатиш, бўш далилларни эса уларнинг таъсир кучини ошириш мақсадида бирлаштиришда намоён бўлади. Бундай амални бажаришнинг сабаби шундаки, бўш далиллар биргаликда ишлатилганда улар бир–бирини тўлдиради ва танқидга учраш эҳтимоли сусаяди. Ҳар бир кучли далил эса ютуқ келтириши мумкин ва уларни бирлаштириш мақсадга мувофиқ эмас. Бошқача айтганда, бир зарба билан ҳал қилиш мумкин бўлган масалага ортиқча куч сарфлашга не ҳожат.
Б

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling