Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Мавзу бўйича таянч иборалар


Download 1.06 Mb.
bet44/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Мавзу бўйича таянч иборалар
Раҳбар шахс, раҳбар шахс маънавияти, раҳбар шахснинг маънавий фазилатлари, истеъдод, изланиш, замонавий билимлилик, ватанпарварлик, юртга садоқат, фидойилик, ўз касбининг устаси, мустақил дунёқараш, иймон–эътиқод, шахсий қадриятлар, ахлоқан баркамол, масъулият, маънавий–ахлоқий сифатлар, инсоний фазилатлар, раҳбар маҳорати, шахсий етуклик, шахсий намуна.


Мавзуни ўзлаштириш учун саволлар
1. Раҳбар шахс маънавияти деганда нимани тушунасиз?
2. Раҳбар шахс маънавиятини ташкил қилувчи фазилатларни санаб беринг.
3. Раҳбар шахс маҳорати деганда нималарни тушунасиз?
4. Истеъдод, изланиш, замонавий билимлиликни, асосий фазилатлар сифатида баҳоланг.
5. Ватанпарварлик, фидойилик ўз касбини устаси бўлиш, асосий фазилатлар сифатида баҳоланг.
6. Мустақил фикрга эга бўлиш, иймон–эътиқодли бўлишнинг асосий фазилатларини санаб беринг.
7. Давлат хизматчиси яъни раҳбар шахсининг асосий фазилатларини баҳоланг.
8. Раҳбар шахс маънавиятини шакллантиришнинг қандай асослари бор?
9. Шахсий етуклик деганда нимани тушунасиз?
10. Раҳбарнинг шахсий намунаси ҳақидаги фикрингиз.


VIII боб. БАНК ХИЗМАТЧИСИНИНГ БАҲС ЮРИТИШ
САНЪАТИ
8.1. Баҳс юритиш санъати ва таснифи
Ҳар қандай мулоқот жараёнида шундай ҳолатлар бўладики, киши ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилишга, яъни баҳс олиб боришга тўғри келади. «Баҳс» анча кенг тушунча. Умумлаштирилган тарзда унга шундай таъриф бериш мумкин:
Баҳс деб – бирон–бир фикрни исботлаш (асослаш) жараёни тушунилади ва унинг давомида ҳар бир томон муҳокама этилаётган масала бўйича ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилишга ва рақибнинг фикрларини инкор этишга ҳаракат қилади. Ўзбек тилида бундай ҳолатларни ифодаловчи ва айрим пайтларда синоним сифатида ишлатиладиган бошқа сўзлар ҳам мавжуд. Масалан: «мунозара», «тортишув», «фикр алмашув» ёки бошқа тиллардан кириб келган «диспут», «дебат» ва ҳ.к.
И
Геродот
э.о. 484-406 й.
кки ёки ундан ортиқ одам мулоқотга киришган ҳар қандай шароитда баҳсли ҳолат юз бериши табиий, зеро, одамлар айни бир нарса, воқеа ёки ҳодисани турлича идрок этадилар, тушунадилар ва баҳолайдилар. Бу – табиий ҳол. Қолаверса, фикрлар ранг–баранглиги ва қарама–қаршилиги бўлмаса, ҳар қандай воқеа–ҳодиса ҳақида инкор этиб бўлмас, сўнгги ҳақиқат мавжуд бўлганда, инсон тафаккури ҳам ибтидоий ҳолатда ривожланишдан тўхтаб қолар эди. Баҳсда ҳақиқат дунёга келади, деган қадимий ҳикмат беҳуда пайдо бўлган эмас. Геродот бу борада шундай деган эди: «
Агар қарама–қарши мулоҳазалар билдирилмаса, маъқул фикр қандай саралаб олинади».? Баҳс қоидаси: ҳатто жуда қулай вазиятларда ҳам одамлар фикрини ўзгартириш жуда қийин масаладир. Агар ўз қарашларингизни бошқа бировга ўтказишни истасангиз, унинг фикрини ҳурмат қилинг. Ҳеч қачон одамга унинг ноҳақлигини айтманг. Хато қилиш эҳтимолини ўзингизда бўлишига ҳам эътибор беринг. Бу барча турдаги баҳсларга якун ясайди ҳамда фикрлашингиз ҳаққонийлигини ўзида ҳам яратишга ҳаракат қилади. Шу билан ҳамсуҳбатингизни ўзи ҳам сиз каби ноҳақ бўлишини тан олишига имкон беради.
Кейин, агар бирон бир инсонни ўз томонингизга қаратиб олишни истасангиз, уни ҳақиқий дўсти эканлигингизга ишонтиринг. Бу, албатта, ҳақиқатга яқин йўлдир. Баҳсни туғдирмайдиган шундай иборалар ҳам мавжудки, улар диққат билан эшитишга ундайди. Масалан: «Сизни дилингиздан ўтаётган фикрларга қарши эмасман, балки мен ҳам худди шундай қилган бўлар эдим». Баҳс пайтида «Жанжал билан бирон нарсага эришиб бўлмайди», деган иборани эслашга ҳаракат қилинг. Энг яхши натижага эришувнинг йўлларидан бири бу – баҳсдан қочишдир. Баҳсдан қизишиб ўз ғурурини ерга уришни истамай, ноҳақлигини билиб туриб ҳам тан олмаслик мумкин эканлигини ёдда тутинг. Ўз фикрингизни айтиб қўйишнинг ўзи етарли. Балки бироз вақт ўтиб, ҳеч қандай босимнинг таъсирисиз ҳам у тўғри хулосага келиши мумкин. Ўзининг ҳақлигини қайсарлик билан исботлаш ёки баҳслашиш – маълум маънода зўравонлик ҳам ҳисобланади, ва оқибатда, ягона келишувга олиб келмаслиги мумкин. Англашилмовчиликни маданият, муносабат, тавозеълик ва мулойимлик, аниқлик ва совуққонлик ҳамда бошқани тушунишга ҳаракат қилиш орқали бартараф қилиш мумкин.
Баҳс асосли ва ишончли бўлиши лозим. Баҳсда сиз рақибни хафа қилиш эмас, балки ундан қочишга ҳаракат қиласиз. Сиз келтирган асосларингиз мутлақо тўғри бўлиши лозим. Касбий мунозара доимо асослар занжирини талаб қилади. Тадқиқотчи-ларнинг фикрича, мантиқдан бехабар кишиларга нисбатан мантиқий исботларнинг келтириш усулларидан бохабар кишиларнинг жамоатда баҳсдан муваффақиятли чиқиб кетишларига имконият даражаси баландроқ бўлар экан.
Касбга доир баҳсда ўзини тутиш услуби доимо мулойимлик касб этиши зарур. Босиқ ва мулозаматли одам доимо ғолиб келади. Сўзамоллик диққатли жимлик билан алмашиши лозим. Жиззақилиқ ва асабийлашишга ўрин йўқ.
Индивидуал баҳсда муҳими – асос, мантиқ ва далиллардир. Имо–ишоралар ва ҳайқиришларни қабул қилиш мумкин эмас. Чўзилиб кетадиган баҳсларда ҳар иккала тараф ўзининг ахлоқи ҳақида ўйлаб кўриши лозим. Ҳар ҳолда гап бундай бахсларда синган коса устида кетмайди. Жанжалларга сабабчи бўладиган одамлар ўзи ҳақида ўйлаб кўрадиган бўлса, одатда «асаблари ҳеч нарсага ярамаслигига амин бўлади». Лекин бу дегани соф виждон билан очиқчасига уришавериш керак дегани эмас. Бундай одамларга «нима учун мен доимо асабийлашаман?» деган саволни ўзига бермоқликка даъват этамиз. Кўп ҳолатларда асабийла-шишнинг асл сабабини англаб етгандан сўнг ҳаёт ўз йўлига тушади. Ҳаракат қилиб кўрса арзийди.
Баҳс янгича қарашлар, дунёқараш шаклланаётганда, умуминсо-ний қадриятлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя этишда, ижтимоий фикрни шакллантиришда ҳамда умумий фикрга келиш зарурати туғилганда, айниқса, зарур бўлади.
Бу борада француз файласуфи Г.Башляр шундай деган эди: «Бир–бирини чинакам тушунишга ҳаракат қилган икки киши аввал бир–бирига зид гапириши керак. Ҳақиқат – майл фарзанди эмас, баҳс фарзандидир».
Ш

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling