Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Банк бошқарувчилари қуйидаги фазилатларга эга бўлиши керак


Download 1.06 Mb.
bet37/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Банк бошқарувчилари қуйидаги фазилатларга эга бўлиши керак:

  • профессионализм, ишга ижодий ёндашиш, қатъиййлик, ўзига ишонч ва ишга фидойилик;

  • янгича фикрлаш, топқирлик, ташаббускорлик ва ғояларни ҳаётга татбиқ эта олиш қабилияти;

  • одамларга руҳий таъсир кўрсата олиш салоҳияти;

  • чиқишимли бўлиш ва ютуқни ҳисоб қилиш;

  • ҳиссиётга берилмаслик ва руҳий зарбаларга чидаш;

  • очиқ кўнгиллилик, тадбиркорлик ва юз бераётган ўзгаришларга осон мослашиш;

  • вазиятни бошқара олиш ва корпоратив тузилмаларда шахсга хос ғайрат–шижоат кўрсатиш;

  • ўзини–ўзи ўстиришга ва ўзини сафарбар этишга ички эҳтиёж сезиш;

  • серғайрат ва бардошли бўлиш;

  • ўзини муваффакиятли ҳимоя қилишга мойиллик ва самарали ҳужумга ўта олиш;

  • ўз иши ва қабул килинган қарорлари учун масъулиятни ҳис қилиш;

  • жамоада ва жамоа билан ишлашга ўзида эҳтиёж сезиш.

Бошқарувчи кенг билим соҳиби бўлиши, янгича фикр юрита олиши, уни қўллаб–қувватлаши ва психологик қобилиятга эга бўлиши, оқилона ишюритиши, керак бўлганда, таваккалига иш кўра олиши лозим. Бизнес–лойиҳаларни ишлаб чиқиш, тузатишлар киритиш, маркетинг тадқиқотларини амалга ошира олиш, бозорталаб эҳтиёжларни олдиндан кўра билиш кўникмасига эга бўлиши лозим. Бундан ташқари, ахборот ва умумий ахборот потенциали, вақт ва ходимлардан моҳирона фойдаланиб, уларнинг кўнглидагини очиқ айтишга, гуруҳлар мунозарасини самарали ўтказишга рағбатлантириш, қисқаси, моҳир етакчи бўлиш оркали юксак натижаларга эришишни таъминлашга ҳаракат қилиши лозим42.


7.2.Банкларда раҳбар шахсининг ахлоқий маданияти
Банкдаги раҳбар шахсининг ахлоқий маданияти – индивид томонидан ахлоқий онг орқали жамият маданиятини идрок этиш даражаси; ахлоқ талаблари инсон хатти–ҳаракатлари жамиятнинг шакллантирувчи таъсири остида қай даражада чуқур ва уйғун эканлиги кўрсаткичидир.
Турли омиллар таъсири остида: раҳбар шахсининг ахлоқий маданияти ҳаётий тажриба ва тарбия; билим ва санъат шахс жамиятнинг ахлоқий маданияти ютуқларини турли даражада ўз онги ва хатти–ҳаракатларида жамлайдиган мураккаб дастур бўлиб, ўз ичига инсониятнинг шундай тажрибасини оладики, унга кўра инсон анъанавий вазиятларда ахлоқан иш юритади, ҳамда онгнинг ижодий элементларини ахлоқий ақл, интуицияни ҳам ўз ичига олади ва улар ёрдамида муаммоли вазиятларда ахлоқий қарорлар қабул қила олади. Раҳбар шахсининг ахлоқий маданиятини шакллантиришдан мақсад – анъанавий ва ижодий элементларнинг оптимал уйғунлигига эришиш, шахснинг аниқ бир тажрибасини жамоатчилик ахлоқининг барча бойликлари билан бирлаштиришдир.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling