Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


«Банк раҳбари» тушунчасининг қуйидаги жиҳатлари аҳамиятлидир


Download 1.06 Mb.
bet36/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

«Банк раҳбари» тушунчасининг қуйидаги жиҳатлари аҳамиятлидир:
1. Банк раҳбари–ижтимоий шахс сифатида банк ходимлари ва банк фаолиятини бирлаштириб, унинг асосий ҳаракатлантирувчи кучини бошқарувчи шахс.
2. Банк раҳбари ҳар қандай ишни амалга ошириш учун, аввало, мустақил қарор қабул қилади. Бу қарор раҳбарнинг тадбиркорлик, ишбилармонлик фаолияти мақсадларини белгилайди.
3. Банк раҳбари меҳнати, айни вақтда, тадбиркорликка асосланган машаққатли фаолиятдир. Унга сарфланган куч, маблағ баъзан вақтинча фойда эмас, зарар келтириши, муассаса фойда ўрнига зарар ҳам кўриши мумкин. У бундай ҳолатларни олдиндан кўра олиши ва уларга тайёр туриши, зарур бўлганда, фаолиятини қайта бошлаши, ўзида бунга куч–ғайрат топа билиши лозим.
Юқорида келтирилган жиҳатлар банк раҳбарлик фаолиятининг маълум аспектларини намоён этади. Масаланинг иккинчи томони – раҳбарлик фаолияти билан шуғулланувчининг шахси билан боғлиқ юксак инсоний фазилатлардан иборатдир. Раҳбар ҳалол–пок, виждонли, иймонли, қаттиққўл, диёнатли, меҳр–шафқатли бўлиши керак. Раҳбарликка эгри йўл, эгри қўл, эгри мақсад билан эришиб бўлмайди. Феъл–атворида эгрилик бор киши раҳбарлик лавозимида узоқ фаолият юритолмайди. Раҳбар мустақил бўлиши, ижтимоий фаолиятнинг қонунан тақиқланмаган ҳамма соҳаси билан шуғуллана олиши лозим. Шу билан бирга, у ўзи бошқараётган банки орасида обрў–эътиборга эга бўлиши зарур. Раҳбар фаол бўлмаса, жамиятда ижтимоий фаоллик шаклланмайди. Каттами, кичикми, қайси мансабда бўлишидан қатъийй назар, ҳар бир раҳбар олдида «ўз ишимга талаб даражасида ёндашишим учун нималарни билишим, қандай фазилатларга эга бўлишим керак?» – деган савол ҳамиша кўндаланг туради.
Бошқарувда тажриба, кўникма, маҳорат, билим, ақл ва идрокнинг ҳам роли катта. Аммо, энг аввало бошқарув – бу санъат аниқроғи, ижоддир. Раҳбарликка ҳам, худди санъаткор учун зарур бўлганидек, иқтидор ва истеъдод лозим. Яъни, ҳар кимдан санъаткор чиқмаганидек, истаган одамдан ҳам яхши раҳбар чиқавермайди.
Банк раҳбари ўз қобилияти, истеъдодини ишга солиб изланади, шу мақсадда ҳаётни, одамларни чуқур ўрганади. Натижада, тўплаган билимлари, тажрибаларини бошқарувнинг умумий қонуниятлари асосида шакллантириб, ўзининг раҳбарлик усулини яратади. У ўз бошқарув усулларини шакллантиришда мутлақо эркин шахсдир, лекин унинг раҳбарлик усули ижобий натижа бериши керак.
Банк раҳбарлиги фаолиятининг самарадорлиги раҳбар шахснинг тафаккури, ақл–идрокига ҳам бевосита боғлиқ бўлади. Тафаккур раҳбарга кенг ва чуқур фикрлай олиш, яхшини ёмондан, фойдани зарардан, муҳимни номуҳимдан бехато ажрата олиш имкониятини беради. Бу – ҳаммага ҳам насиб қилавермайдиган юксак фазилат. Агар раҳбарда шулар шаклланган бўлса, бундай раҳбар бошқарувнинг сир–асрорларини қийналмасдан эгаллайди ҳамда ўз жамоасида обрў эътиборга эга бўлиб, жамоаси ишончини қозонади. Демак, ҳар қандай раҳбар кенг ва чуқур фикрлай олиши билан бирга, чаққон ва уддабурон, ҳаракатчан ва шижоатли бўлиши ҳам керак. Шунинг учун раҳбарлик фаолиятини тафаккур ва ҳаракат бирлиги дейиш мумкин.
Банк раҳбарининг ўзига хос талабчанлик, меҳрибонлик ҳамда масъулияти жамоа аъзоларида ҳам жавобгарлик ҳиссининг шаклланишига сабаб бўлади. Малакали раҳбар кадрлар тизимини муваффақиятли шакллантиришда «Ижтимоий психология», «Раҳбар психологияси», «Бошқарув психологияси» каби фанларни яхши ўзлаштириши учун бор имкониятини ишга солиши керак.
Хуллас, банк жамоасига раҳбарлик қилиш катта санъат. Раҳбар – устоз, мураббий, раҳбар – миллат тарбиячиси, жамиятимиздаги масъул шахс. Масалан, профессор М.Қ.Пардаев раҳбар ходимига шундай таъриф беради «Раҳбармисан бошинг билан жавоб берасан». Унинг машаққатли меҳнати натижаси ўлароқ, келажак ворислари камол топиб боради. Демак, банк раҳбарларга қаратилган эътибор–Ватан тақдирига қаратилган эътибордир. Бу ўринда, «банкларнинг самарали фаолият курсатишларида банк бошқарувчиларининг тутган ўрн жуда катта эканлигиниэсдан чиқармаслик лозим.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling