Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Ҳайъатлар (делегациялар) ташрифи


Download 1.06 Mb.
bet104/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

14.5. Ҳайъатлар (делегациялар) ташрифи
Меҳмонни қабул қилиш барча халқларда оддий ҳолларда ҳам ўз ўрнига қўйилади. Халқаро муносабатлар даражасида эса меҳмонга бўлган эътибор жиддий тусга киради. Бу ҳолат ташриф даражаси, мақсади ва ҳарактерига боғлиқ бўлади. Бу билан расмий ҳайъатларга кўрсатилаётган ҳурмат–эътибор белгиланади. Ҳайъат раҳбарига кўрсатилаётган ҳурмат–эътиборнинг асосий шарти у эгаллаб турган лавозим билан белгиланади. Масалан, давлат ёки ҳукумат раҳбарига алоҳида эътибор, Ташқи ишлар вазири ёки Ҳарбий вазирга алоҳида, тегишли ташкилотнинг департамент раҳбари ёки бошқа лавозимдаги шахсга алоҳида эътибор шартлари белгиланган. Кутиб олинувчи меҳмоннинг эгаллаб турган лавозимидан келиб чиқиб, кутиб олувчи мутасаддилар, учрашув сценарийси ва ташриф ташкилоти билан боғлиқ бошқа масалалар белгиланади.
Юқорида қайд этилган масалаларнинг барчаси олдиндан, ташриф амалга оширилишидан илгари ишлаб чиқилади ва юқори даражадаги ташрифларни тайёрлаш вақтида меҳмон томон билан келишиб олинади.
Ташрифни уюштириш бўйича амалга оширилган барча тадбирлар уни сермаҳсул ва муваффақиятли ўтишига замин яратади.
Ташрифлар ўз классификацияси бўйича бир неча турга бўлинади. Улар: олий даражада ташкил этиладиган давлат ва расмий ташрифлари, «Саммитлар», амалий ва норасмий ташрифлар. «Саммит» ва олий даражадаги учрашувларда асосий эътибор сиёсий музокараларга ҳамда тантанали маросимлар тадбирлари, гулчамбар қўйиш маросимлари, эҳтиром ташрифлари, қабуллар, жамоат билан учрашувларга қаратилади. Бундай ташриф одатда қўшма ҳужжатларни имзолаш билан якунланади. Бутун ташриф аввалдан ишлаб чиқилган ва келишилган дастур бўйича амалга оширилиб, фақат бирор–бир фавкулодда ҳодисалар туфайли дастурга маълум ўзгаришлар киритилиши мумкин.
Амалий ташрифлар бирор–бир тадбирга тайёргарлик мақсадида консультация ва фикр алмашиш йўли билан маълум масалани ҳал қилиш учун ўтказилади. Церемониага бундай ҳолатларда амал қилинмайди. Бу турдаги ташрифлар қисқа фурсатли бўлади.
Норасмий ташрифлар таътил, даволаниш мақсадида ва хусусий таклифлар билан амалга оширилади.



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling