Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Дипломатик ёзишмаларни олиб бориш
Download 1.06 Mb.
|
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14.7. Ташрифлар (визит карточкалар)
14.6. Дипломатик ёзишмаларни олиб бориш
Дипломатик ҳужжатларга давлат арбобларининг нутқлари, ноталар, мактублар ва меморандумлар киради. Уларда давлатнинг халқаро миқёсдаги муаммоларга муносабати ва ҳукуматнинг уларга нисбатан тутган мавқеи баён қилинади. Юқорида кўрсатилган ҳужжатларда бирор–бир давлатни тан олиш ва дипломатик алоқаларни ўрнатиш, актуал халқаро муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар, давлат суверенитетини ёки халқаро ҳуқуқ принципларини бузиш ҳаракатларига қаршиликлар каби маълумотлар баён қилинган бўлиши мумкин. Халқаро дипломатик амалиётда қуйидаги ҳужжат турлари юритилади: шахсий ноталар, эслатма ёзувлари, меморандумлар, шахсий ярим расмий хатлар. Шахсий нота биринчи шахс номидан тузилиб, икки томонни қизиқтирувчи бирор–бир ҳодиса ҳақидаги маълумотга эга бўлади. Юқори даражадаги муҳим халқаро масалалар ҳақидаги шахсий нота ёзишмаси шахсий мактуб даражасига кўтарилиши мумкин. Вербал нота жуда кенг тарқалга дипломатик ҳужжат ҳисобланади. У учинчи шахс номидан ёзилиб, тегишли Ташқи ишлар вазирлиги ёки элчихоналар томонидан кенг қамровли масалаларни хусусан, сиёсий, иқтисодий, протокол ва огоҳлантирувчи ҳарактерга эга бўлган масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун ёзилади. Эслатма ёзувлар одатда оғзаки қилинган баёнотнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтиш учун шахсан топширилади. Улар шахси аниқланмаган ҳолда тузилади: «маълум қилинмоқда». Меморандум бирор–бир масалани жуда аниқ кўрсатади ва ўзида факт, таҳлил ва аргументларни мужассам этади. Шахсий хат деярли норасмий ҳужжат бўлиб, расмий шахсларга йўлланади ва ёзишмаларнинг маълум қоидасига қатъий амал қилишни кўзламайди ҳамда хат йўлланган шахснинг масъулияти доирасида ҳал этилиши мумкин бўлган масалаларни ечиш учун ишлатилади. Бунга мисол тариқасида ташкил этилган қабул ёки концертда иштирок этишдан миннатдорчилик билдирилган хатларни келтириш мумкин. 14.7. Ташрифлар (визит карточкалар) Келиб берилган ташрифномаларнинг ўнг бурчаги унинг эгаси томонидан букиб қўйилад. Бу шахсий ташриф маъносини англатади. Юборилган ташрифномаларнинг бурчаги эса букилмайди. Олинган ва қабул қилинган ташрифномаларга 24 соат ичида жавоб бериш қабул қилинган. Ташрифномаларнинг кесмаси тилла рангда бўлиши тавсия қилинмайди. Уларнинг ёзуви қора рангда бўлиши керак. Ташрифномалар шахсий гувоҳнома ўрнини эгаллайди. Улар одатда инглиз тили ёки яшаб, хизмат қилинаётган давлатнинг расмий тилида чоп этилади. Ташрифномалар исм, фамилия, лавозим, иш манзили ва телефон рақами каби маълумотларни ўзида мужассам этади. Ташрифномаларни бошқа кишига бера туриб овоз чиқариб исми–шарифини айтиб, ўзини таништириш лозим. Эр–хотиннинг ташрифномасида уларнинг фақат ис ва фамилиялари ёзилиши лозим, бундай ҳолларда уларнинг иш лавозимлари кўрсатилмайди. Одатда, бу турдаги ташрифномалар, асосан, аёлларга берилади. Дунёнинг кўп мамлакатларида «отасининг исми» деган ибора кенг тарқалмагани сабабли рус тилида тайёрланган ташрифномаларда ҳам отасининг исми кўрсатилмайди. Ташрифномаларнинг пастдаги чап бурчагида қалам билан қуйидаги маъноларни англатувчи ёзувлар белгиланиши мумкин: р.£. табрикнома р.r. ташаккурнома р.с. таъзиянома p.p. масофадан туриб таништир р.f.с. танишувдан мамнун бўлиш р.р.с. шахсий ташриф ўрнига (кетиш сафари арафасида) р.f.N.а. янги йил муносабати билан табрикнома Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling